Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта маxсус таълим вазирлиги урганч давлат университети


Иккинчи кичик гурухда лойдан буюм ясашга ўргатиш



Download 1,63 Mb.
bet41/68
Sana21.02.2022
Hajmi1,63 Mb.
#22093
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   68
Bog'liq
ТАСВИРИЙ ФАОЛИЯТ

Иккинчи кичик гурухда лойдан буюм ясашга ўргатиш. Иккинчи кичик гурух болалари лой ишларига нисбатан анча тайёрроқ бўладилар. Уларнинг кўнчилляга лой ишлари лой ва унинг хусусияти билан таниш бўладилар. Лойдан нарсалар ясашнинг оддий техник усулларини бўладилар. Лекин шу билан бирга бу гурухда болалар ҳали қўл ҳаракатлари, шунингдек, ўйлаган фикрларини рўёбга чиқаришда қатъийлик бўлмайди. Лой билан ишлашда малакавий техник кўникмалар етарли ривожланмаган бўлади. Шу сабабли бу гурухда тарбиячи болалар эгаллаган тасвирий уқуви ва малакасини мустаҳкамлаш устида ишлашади. Бу гурухда болаларни лой ишларига ўргатиш вазифалари 1 ярим йиллик бўлиб берилган. Бу вазифаларга қўйидагиларни киритиш мумкин: болалардан лойдан нарсалар ясаш хоҳишни ўйғотишни, шу билан боғлиқ равишда эстетик сезгиларини ўстириш лой билан ишлаш вақтида ўз диққатларини предметнинг шаклига ва катта кичиклигига тортишга ёки каратишга ўргатиш ва шу кабилар болаларни оддий предметларни таёқча, қаламчалар ясашга ўргатилади, бу предметни ясаш жараёнида болалар иккала кафт, қўл бармоқлари билан ишлашга ўрганадилар. Сўнг аста-секин болалар билан кейинги этапга ўтилади бунда болалар ўзларига таниш бўлган предметни ўзгартириб бошқасини ҳосил қилишга ўрганадилар. Масалан: таёқчани буклаб, ҳалқача ҳосил қилиш ёки буклик ҳосил қилиш таниш предметларни ясашда болалар қўл кафтлари билан ишлашдан, қўл бармоқлари билан ишлашга ўтадилар, шу билан биргаликда лой билан ишлаш қоидаларига ўрганиб борадилар: столни ва ўз кийимини ифлос қилмаслик, лой билан ишлаганда енгини шимариб олиш, доскача устида ишлаш, ишдан сўнг қўлни ювиш ва ҳоказо.
Болалар ҳалқача ва таёқчасимон предметларни ясашни ўзлаштириб олишгач, думалоқ шаклдаги предметларни ясашга ўргана бошлайдилар, яъни лой бўлагини қўл кафтлари орасида думалоқ ёки айланавий ҳаракат қилишга ўргатилади. Масалан: шар, олма, апельсин, олча, копток. Болалар дисксимон предметларни ясашга ўрганадилар, яъни олдин лойни икки кафт орасида шарсимон шаклга киритиб, сўнг икки кафти орасида япалоқлаш.
Ўрта гурухда лойдан буюм ясашга ўргатиш. Ўрта гурухда болалар ривожланиши жиҳатдан қўйи гурухдан фарқланади. Болалар ҳаётининг 5-чи йилда ҳам физиологик, яъни жисмоний жиҳатдан, ҳам психологик жиҳатдан ривожланади. Улар предметлар тузилишидаги хусусиятларни ажрата оладиган, тарбиячининг тушунтириб, кўрсатиб беришини билан тинглай оладиган бўлишади, лекин ясаган ишлари қуйи гурухдан катта фарқ қилмайди. Болалар ҳали ўз ишларида пропорсияга риоя қилмайди, қисмларини маҳкам бирлаштирмайди, предмет шаклини аниқ тасвирлайдилар, чунки болалар ҳали тасвирининг ҳамма усулларини эгалламаган ва предмет ҳақида аниқ тасаввурга эга бўлмайди. Тарбиячи бу гурухда ҳам болаларда лой машғулотига нисбатан қизиқиш уйғотиш, қўл ҳаракатларининг координасиясини тарбиялаш, активлигини ўстириш бўйича иш олиб боришини давом эттиради. Болаларни предмет шакли тўғрисидаги тасаввурларини яна ҳам чуқурлаштириш, унинг деталларини тўғри тасвирий устида иш олиб боради. Масалан: одамнинг боши думалоқ, унииг юзида кўзи, бурни, оғзи бор ва бошқалар. Бу гурухда қўйи гурухга нисбатан предметни, унинг тўзилишини аниқроқ тасаввур ёки идрок этишга, симметрияга риоя қилиш пропорсияни тўғри тасвирий каби сифатларни ўстиришга каттароқ ва кўпроқ аҳамият берилади. Шу билан биргаликда бу гурухда тарбиячи лой билан ишлаш усуллари ва хилларини ўзлари мустақил равишда қўллаши устида кўпроқ иш олиб боради. Лой билан ишлашнинг техник усулларидан фойдаланишга нисбатан ҳам талаб ортади: болалар бармоқ билан, унинг учларн билан илашга қисмларни мустаҳкам ёпиштиришга, ёпиштирган қисмларини, майда қисмларини чимдиб чиқаришга за ҳоказо. Болалар лой бўлагини айланавий ва узунасига ҳаракат қилдиришра, бармоқ учи билан чимдиб чиқазадилар, яъни 1 яримйилликда болалар асосан такрор ишлайдилар. ИИ яримйилликда болалар бутун лой бўлагидан сабзавот-мевалар, шунингдек бир неча қисмдан тўзилган фигуралар ясашга ўрганадилар. Улар қўғирчок, мушук, қуён, ўйинчоқ айиқ, қорбобони ясайдилар. Иккинчи кичик гурухда яккита шардан ясаган бўлишса, ўрта гурухда эса катта-кичик учта шардан, шунингдек, қўл ва бошқа деталларни ҳам қўшиб ясайдилар. Болаларни лой бўлагининг майда қисмларини чўзиб чиқаришга, бармоқ билан чуқурча ҳосил қилишга, буклашга, бириктирилган қисмини маҳкам қилиб ёпиштиришга ўрганадилар. Чимдиб чнқаришга болалар жўжа, қушларни ясашда ўрганадилар. Шу жараёнда болалар предметларни, уларнинг қисмларини, шакл каттали жиҳатдан таққослашга ўрганадилар. Масалан: балиқни лой ясашдан олдин танасини овал шаклида ясаб оладилар, сўнг балиқнинг бир томонини салгина чўзиб ва думалоқлаб, балиқнинг бошини, қарама-қарши томонини кўпроқ чўзиб чиқариб, япалоқлаб, унинг думини ясайдилар, сўзгичларини чимдиб чиқарадилар. Шунингдек болалар лой бўлагини бир неча бўлакка бўлишга ўрганадилар Масалан: Қушни ясашда юқоридагилардан ташқари идишлар ясашга ўрганадилар. Улар идишларни якка усулда: яъни юмалоқсимон ва силидрсимон шаклларни бармоқ билан босиб чуқурча ҳосил қилиш, бандини эса алоҳида лой бўлагидан ёки асосий лой бўлагидан чўзиб чиқариб ясаш мумкин. Болалар олган билим ва малакаларни ўстириб мустаҳкамлайдилар. Болалар бу кварталда бутун йил давомида ўрганган предметларини ясайдилар, шу билан бирга тарбиячи болаларни типратикан, сичқон, мева солинган идишча, қўзиқорин солинган саватча кабиларни ҳам лойдан ясашга ўргатиб боради. Бутун йил давомида олиб бориладиган машғулот асосан предметли тема асосида олиб борилади ва бу машғулотлар жараёнида болалар бошлаган ишларини охирига етказшга, мустақил ишлашга, ўз ишларини янги деталлар билан бойитиб боришга ўрганадилар.
Юқорида айтиб ўтилган лой билан ишлаш дастурини болалар ўзлаштиришлари учун тарбиячи турли хил метод ва усуллардан фойдаланади. Тарбиячи гурухда ёки сайрда теварак атрофда предметларни кўзатишни таклиф этади. Кўзатиш ва предметни кўриб чиқиш вақтида болалар декаратсия предметнинг асосий шаклига, унинг қисмларига, тўзилишига, бир-бирига нисбатан пропорсиясига жалб этади. Масалан: шуни кўзатишда унинг танаси бошининг шаклига, думининг текислигига, боши, гавдасига тик жойлашганлигига ва бошқаларга жалб этади. Шу билан бирга тарбиячи болаларнинг диққатини предмет ва ҳайвон, паррандаларнинг ҳаракати натижасида гавда ҳолатлари ҳам ўзгариб туришини тушунтириб беради. Бу гурухда тарбиячи предметни қўзғатиши ва кўриб чиқиши вақтида уни қўл бармоқларининг ҳаракати билан кўрсатиб беради ва болалардан ҳам шуни қатъий талаб қилишлари керак, бу сенсор тарбиясига таъсир кўрсатади.
Бу гурухда юқоридаги усуллардан ташқари тарбиячи кўрсатиб, тушунтириб бериш усулидан фойдаланади. Бу гурухда кўзатиш кўрсатиш қисман ёки тўлиқ бўлшии мумкин. Шунингдек, машғулот бошқа кўзатишдан ташқари предмет ёки ўйинчоқларни тарбиячи томонидан ясалган кичик ҳайкалтарошлик асарларидан фойдаланиш мумкин. Шу билан биргаликда тарбиячи машғулот жараёнида ўйин усулидан ҳам фойдаланиш мумкин. Масалан: қўғирчоқ учун ширинликлар ва бошқалар.
Болаларни машғулот жараёниида қизиқишларини саралаш мақсадида тарбиячи машғулот жараёнида ёки машғулотгача лой ишига мос келуви шеър, топишмоқ, қисқа эртаклар ўқиб бериши мумкин. Ясалаётган иш яна ҳам образли қилиш учун стекдан фойдаланиш мумкин. Масалан: қуённинг кўзини. Бу гурухда болалар ихтиёрий лой ишларини ҳам уқтиради. Бунда тарбиячи саволлар билан болалар ясайдиган темаларни аниқлай олади, уларни ясаш усулларини эслаб оладилар. Сўнг болаларнинг ўзлари ишга киришадилар. Болаларнинг мустақил ишлари жараёнида тарбиячи болаларга маслаҳатлар, кўрсатмалар билан ёрдамлашиб боради.

Download 1,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   68




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish