Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта маxсус таълим вазирлиги урганч давлат университети


Катта гуруҳда декоратив расм чизишга ўргатишнинг мазмуни ва вазифалари



Download 1,63 Mb.
bet38/68
Sana21.02.2022
Hajmi1,63 Mb.
#22093
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   68
Bog'liq
ТАСВИРИЙ ФАОЛИЯТ

Катта гуруҳда декоратив расм чизишга ўргатишнинг мазмуни ва вазифалари. Беш ёшдаги болалар учун декоратив расмда анча мураккаброқ топшириқларни бериш мумкин. Чунки бу ёшда болаларнинг эстетик хиссиётларининг ривожланиш даражаси анча юқоридир. Болаларга қуйидагиларни ўргатиш зарур:

  • Қоғоз шаклига ёки хажмли предметга нисбатан нақшни симметрик жойлаштириш;

  • Нақшда турли хил тўғри, доирасимон чизиқлардан, шакллардан, ҳамда ўсимлик элементларидан фойдаланиш;

  • Асос (фон) га нисбатан рангларнинг чиройли мослашувини топиш;

  • Мўйқаламдан махорат билан фойдаланиш (учи билан чизиш, бошчаси билан тўлиқ чизиш, мўйқаламни турли йўналишда ҳаракатлантира олиш).

Бошланғич машғулотларда ўрта гурухда ҳосил қилинган малакалар мустахкамланади. Улар қуйидагилардан иборат: турли шаклларда мўйқалам ёрдамида тўғри чизиқ чизиш, ботириб олиш усули билан чизиш, нуқталар чизиш. Бу-ўрта гурух материалини оддийгина қайтариш эмас. Болаларнинг ихтиёрига бир неча хил ранглар, ҳамда нақшда бир-бирига мослашадиган элементларнинг турли хажмлари хавола қилинади. Йилнинг бошида болаларга доира ичида нақшни чизишнинг янгича усули ўргатилади, яъни марказ, ҳамда консентрик айлана бўйлаб симметрик элементлар чизилади. Доира ва квадратдан ташқари нақшни тузиш учун болаларга–овал, учбурчак, розета (тўпбарггул шаклидаги безак), олтибурчак каби шакллар берилади.
Катта гуруҳда композисион усул сифатида элементларни навбат билан алмашиб чизиш принсипидан фойдаланилади; бундай усул нақшни янада декоративлаштиради. Навбат билан алмашиб чизишда нақш ўз ичига турли хил шаклдаги ва рангдаги 2-3 хил элементни олиши мумкин. Нақшнинг безак элементи сифатида болалар турли чизиқ шаклларидан (енли ва энсиз чизиқлар, ботириб олиб чизиш, нуқталар, доирачалар, айланалар чизиш) ва мураккаброқ бўлган–ўсимлик шакллари (барглар, мевалар, гуллар) дан фойдаланишни ўрганадилар. Бундай ўсимлик шаклидаги элементларни бир неча марта қайтариб чизиш болалар учун анча мураккаблик қилади. Болаларга яна мўйқаламдан фойдаланишнинг янгича усули кўрсатиб берилади, яъни қоғозга мўйқаламни ён томони билан ботириб олиш усулидир. Бундай ботириб олиш натижасида ҳосил бўладиган босмалар барг шаклида бўлади ва улардан гулларнинг, баргларнинг нақшини чизишда фойдаланиш мумкин. (мўйқаламнинг рақамини инобатга олган ҳолда: № 3, № 5, № 6.)
Катта гурухда болалар рангли фонга мослаштирган ҳолда турли ранглар жилосидан фойдаланишни ўрганадилар. Декоратив расмда мазмунли расмга нисбатан фоннинг ранги жуда ҳам турли хил бўлиши мумкин. Ёрқин рангларнинг мослашувидан ташқари, болалар рангларнинг чиройини маълум бир ранглар мажмуи (гамма) да (кўк, хаво ранг, оқ, қизил, олов ранг, сариқ ва хоказо) кўришни ўрганадилар. Болалар бир хил рангдаги, сидирға нақшларни хис қилиш лаёқатига эгалар. Масалан: қор парчасининг нақши, турнинг жимжимадор нақши. Катта гурухда болаларни хажмли буюмларда нақшларни ҳосил қилишга ўргатилади. Бундай расм чизишнинг мураккаблиги шундаки, нақш композисиясини кўзатиш қийин, негаки чизувчи уни қисман кўра олади, ва нақш элементларининг шакли буюмнинг юзаси қавариқлигидан озмунча ўзгаради. Масалан: кўзани ёки бирор ўйинчоқни безатиш. Шунинг учун болаларга нақш билан безаш учун бериладиган хажмли буюмлар содда шаклга эга бўлиши керак. Масалан: Димков намунаси асосида лойдан ясалган–қушлар, отлар. Димков ўйинчоқларининг нақши содда ва ритмикдир–турли кенгликдаги тўғри ва тўлқинсимон чизиқлар билан нуқталарнинг, доирачаларнинг, халқачаларнинг мослашувидан иборат. Бу орнаментлар ранги жихатдан оқ фоннинг бир неча асосий ёрқин ранглар билан оддий контраст (кескин) мослашувини беради.
Болаларни қуйидаги вазифаларга ўргатиш керак.

  • Варақнинг шаклига мос қилиб нақшни симметрик чизиш.

  • Нақшда турли тўғри, эгри чизиқ ва шакллардан ўсимлик элементларидан фойдаланиш.

  • Фондан келиб чиқиб, нангларнинг турли оттенкаларидан фойдаланиш.

  • Мўйқалам билан ишлаш (учи билан, бутун учи билан, турли йўналишларда эркин ҳаракатлантириш).

Болалар тўғри тўртбурчакка, айланага, квадратга нақшни чизишни ўрганиб борадилар. Булардан ташқари овал, учбурчак ва олтибурчак ичига нақш чизишни ўрганади.

Download 1,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   68




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish