4.Rasm sоlish, narsalar yasash, applikatsiyalar uchun muljaplangan buyumlar
Нарсалар ясаш учун лой қандай тайёрланади?
Турли жойлардан олинган лой ранги билан фарқланади; у сарғиш, жигар ранг, қизғиш, кул ранг, оқ, яшил-кўкиш, қўнғир ранг бўлиши мумкин. Лой, унинг таркибида қум кам бўлса, кучли бўлади, қум аралишмаси уни сочилувчан қилади. Лойни бевосита ернинг ўзидан танлаш мумкин. Кучли лойнинг яхши қатламлари дарё ва ариқларнинг яқинида учрайди. Шунинг учун шаҳар боғчалари учун лойни ёзда дала ҳовлига чиққан вақтларда жамлаб келиш керак
Пластилин–лой, мум, ёғ, бўёқ ва бошқа қўшилмалардан тайёрланган сунъий пластик масса. У юмшоқ ва қайишқоқ, у узоқ қотмайди, аммо температура ошганда юмшайди.ва эрийди. Нарсалар ясашда пластилинни қўлда ўзоқ муддат эзиш тавсия қилинади. Пластилин билан ишлашдан олдин уни қутиси билан иссиқроқ жойга яқин қўйиб, бир оз иситилади. Катта гуруҳлар тарбияланувчиларида пластилиннинг индивидуал тайёр наборлари бўлиши керак. Улар пластилиннинг ҳолатини ўзлари назорат қилиб, қолган пластилинни рангига кўра жойлаб қўядилар.
Аппликасия машғулотлари учун тайёр форма, қоғоз, қийқимлар учун патнис ва юза қутилар; клеёнка; формаларга елим суриш учун пластмасса тахтачалар (20Х15см): латта, ширач учун четлари наст қутича; мўйқаламлар учун тагллик; дағал жундан тайёрланган мўйқаламлар; тўмтоқ учли қайчилар; (ричагининг ўзунлиги 18 см ) керак бўлади. Аппликасия ишларида ҳар хил сортли оқ ва рангли қоғозлардан фойдаланилади. Фон учун оқ қалин қоғоз: расм альбомларнинг варақлари ёки стол-га солинадиган рангил қоғоз, ё бўлмаса, юпқа картон ишлатилади. Предметнинг қисмлари юпқа қоғоздан, яхшиси ялтироқ қоғоздан қирқилгани маъқул; унинг ранги ёрқин, ушлаганда қўлга хуш ёқади. Мактабгача катта ёшдагилар ҳар хил арнг ва тусдаги жилосиз рангли қоғозлардан ҳам фойдаланадилар. Катта гуруҳларда ҳар бир бола учун турли ранг ва тусдаги қоғозлар наборига эга бўлиш мақсадга мувофиқдир. Тасвирий фаолиятга мўлжалланган барча материаллар сортларга ажратилган ва маълум тартиб билан ҳар қайсиси жой-жойига қўйилган бўлиши керак. Қайчилар қутичада сақланади. Фойдаланиб бўлгандан кейин бўёқлар банкаларга қайта қуйилади (банкаларнинг оғзини бўёқ қуриб қолмаслиги учун маҳкам қилиб беркитиш керак). Банкалардаги гуашь бўёқлари устига сув қуйиш лозим. Қоғоз даста қилиб тахланиб сақланади. Рангли қоғозларни кичикроқ бўлакларга қирқиб, пресс остига қўйиш мумкин (кейин катта гуруҳларда улар индивидуал конвертларга солинади). Тартибли жойлаштирилган материал кам жойни эгаллайди, яхши сақланади, улардан фойдаланиш ҳам қулай бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |