Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта маxсус таълим вазирлиги урганч давлат университети



Download 1,63 Mb.
bet12/68
Sana21.02.2022
Hajmi1,63 Mb.
#22093
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   68
Bog'liq
ТАСВИРИЙ ФАОЛИЯТ

Бўёқлар. Расм солишда сувли бўёқнинг икки тури–гуашь ва акварельдан фойдаланилади. Мактабгача тарбия ёшидаги болалар учун пастасимон, шаффоф бўлмаган бўёқлар–гуашь қулайдир.
Бўёқни мўйқаламда турадиган, ундан томиб тушмайдиган, суюқроқ қаймоқ қуюқлигидай қилиб аралаштирилиши керак. Бўёқларни болалар рангни кўриб туришлари учун қирралари паст шаффоф банкачаларга қуйган маъқул.
Ёпиқ қопқоқчали полиетилен банкачалардаги гуашь бўёқларидан фойдаланиш қулай: тарбиячилар бўёқни уларнинг ўзида тайёрлайдилар ва машғулотдан сўнг уларни бошқа нарсага қўймай қолдираверадилар. Бунда бўёқ тежам билан сарфланади ва уни тайёрлашга кўп вақт кетмайди. Тарбиячи бўёқнинг керакли рангини чиқаришни билиши керак. Акварель бўёқлар катта ва мактабга тайёрлов гуруҳлари болаларига тавсия қилинади. Акварель бўёқларининг фарқловчи хусусияти, буларнинг кукун қилиб майдаланган пигмент ва кўп миқдордаги ёпиштирувчи моддалардан (боғловчи сифатида) иборатлигидир. Кукун қилиб фойдаланганлиги туфайли акварель бўёқлар ўзларининг асосий фазилатлари–шаффофлик касб этадилар. Ҳозирга кунда акварель ҳар хил кўринишда: қаттиқ-плита шаклида, ярим юмшоқ-чинни формачаларда ва юмшоқ тюбикчаларда ишлаб чиқарилмоқда. Мактабгача таълим муассасаси шароитларида ярим юмшоқ (формачалардаги) акварельдан фойдаланиш маъқулроқ. Болаларнинг акварель бўёқларидан худди гуашь бўёқлари билан расм солганидек фойдаланишларига йўл қўйиб бўлмайди. Болалар акварель бўёқлари билан расм солар эканлар, предметлар контурини олдин қоғозга оддий қалам билан туширадилар. Машғулотлар ва болаларнинг мустақил бадиий ва ижодий фаолиятлари учун пастель–турли рангдаги йўғон стерженчалар тавсия этилади. Пастель наборида ҳар бири бир нечта тусга эга бўлган бешта ранг бўлади, бунинг ўзи иш учун тайёр палитрадир. Пастель қаттиқ, юмшоқ ва ўртача турларга бўлинади. Болалар учун юмшоқ пастель тавсия этилади. Бу бўёқ эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлишни талаб этади, чунки у осон уваланади, синади. Шунинг учун пастель стерженининг ҳар бирини зар қоғозга ўраш керак бўлади. Рангли мум бўрлар стержень кўринишида 12 дан 36 тагача рангда набор қилиб сотилади. Унинг билан ҳам ҳудди пастель сингари расм солинади. Рангли мум бўрларнинг афзаллиги шундаки, улар билан қалам чизиғи қалинлигидаги чизиқни чизиш мумкин. Шунинг учун мум бўрлар билан расм чизишда оддий қаламдан фойдаланилмайди. Рангли бўрлардан машғулотлардан бўш вақтларда тахта (доска) га расм чизишда фойдаланилади. Ўчириш учун иккита – қуруқ ва озгина намланган латта керак: қуруғи билан хатолар йўқотилади, расмга бўр чанги (кукуни) тушурилиб, айрим жойлари хиралаштирилади: хўли билан энг тўқ жойлари оқартирилади, охирида эса расм доскадан ўчирилади. Расм солишга мўлжалланган кўмир ўзунлиги 10-12 см ва диаметри 5-8 мм бўлган йирик стержендан иборат бўлади. У юмшоқ, синувчан, уқаланувчан материал бўлганлиги учун зар қоғозга ўралиши керак. Кўмир тўқ хира-қора из қолдиради. Кўмир билан ишлашда унинг чангини сақлаб қоладиган тукли қоғозлар – гулқоғоз, ўраш учун ишлатиладиган ва расм солиш қоғозлари ишлатилади. Агар кўмир билан ишланган расм устидан пахта тампони озгина ҳўллаб, расм солинган қоғоз сатҳидан вертикалига енгил суриб чиқилса, бўёқ янада мустаҳкамланади.
Лой ва пластилиндан нарсалар ясаш учун махсус ускуналар: айланадиган доирали дастгоҳ (катта гуруҳлар учун), сув солинадиган идишлар, латта; болалар ясаган нарсаларни бўяш учун–грунтовка; бундан ташқари, Бўяшда ишлатиладиган махсус бўёқлар–ангоблар керак бўлади. Болалар ишлаган ҳайкалтарошлик маҳсулотларини пишириш учун муфель печканинг бўлиши мақсадга мувофиқдир. Бундай печкани Ўқув коллекторларидан топиш мумкин.
Натура ёки намунани намойиш қилиш учун натура учун мўлжалланган тагликлардан фойдаланса бўлади. Каркаслар–турли ўзунлик ва кенгликдаги оддий тахталар ҳам ускуналарга киритилади. Каркаслардан фойдаланиш болаларга жониворларнинг оёқларини мукаммалроқ тасвирийда ва уларнинг фигураларини барқарор ҳамда динамикроқ қилишга имкон беради.
Нарсалар ясаш машғулотлари учун пластик материаллар–лой, пластилин керак бўлади, бунда асосий ясаш учун энг мақбул материал, бу лойдир. Кичик гуруҳларда фақат лойдан фойдаланилади, чунки бу ёшдаги болалар пластилиндан нарса ясашда қийналадилар. Ўрта гуруҳда ҳам болалар асосан лойдан нарсалар ясайдилар. Рангли пластилиндан катта гуруҳларда сюжетли нарсалар ясашда фойдаланилади.

Download 1,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   68




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish