Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта маxсус таълим вазирлиги урганч давлат университети


Катта гурухда табиий материал ва қоғоздан қуриш –ясашга ўргатишнинг вазифалари



Download 1,63 Mb.
bet59/68
Sana21.02.2022
Hajmi1,63 Mb.
#22093
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   68
Bog'liq
ТАСВИРИЙ ФАОЛИЯТ

Катта гурухда табиий материал ва қоғоздан қуриш –ясашга ўргатишнинг вазифалари.Болаларга қоғозни тенг буклаш, тўрт буклаш, букланган жойни текислаш малакалари ўргатиб борилади. Қоғозни 16 квадратларга буклаш, бурчак ва томонларини аниқ жойлаштириш, доирани диаметри бўйлаб буклаш ва конус ҳосил қилиб ёпиштиришни ўргатилади. Масалан: қоғоз силиндирни бирлаштириб турли, мураккаб бўлмаган композисияларни ясайдилар. Яна болалар гугурт қутисини бир-бирига ёпиштириб нарсалар ясашни ҳам ўрганадилар. Табиий материаллардан арча шишкаси, гулнинг уруғлари, ўтлар, ёнғоқдан турли нарсалар ясаб, уларни клей, гугурт билан бирлаштиришни, тўғри фойдаланиш каби малакаларни эгаллаб борадилар. Болалар ўз фаолиятларини режалаштириш ва шуни мустақил бажаришни ҳам ўрганадилар.
Дастлабки машғулотларда ўтган материаллар такрорланади, натижада болалар қоғозни тенг буклаш, томонларини қўл билан текислаш малакаси янада мустахкамланади. Болалар бу амалларни қандай бажаришни эсга оладилар. Биринчи машғулотда қоғоздан саватча ясайдилар. Тайёр намунани кўзатиб бўлгач, тарбиячи квадрат қоғозни қандай буклаб қирқиш, қандай ёпиштиришни кўрсатади. Саватчани бандини қандай ёпиштиришни эса болалар ўзлари ўйлаб топадилар. Иккинчи машғулотда эса квадратни диогонал бўйича буклашни ўрганадилар. Бунда квадрат қоғозни 16 квадратга буклаш кўрсатилмайди. Тарбиячи тушунтираётганда икки томони қирқилган, букланган тайёр квадратдан фойдаланилади. Болалар олдинги машғулотдан олган билимларини уйча қуриш да қўллайдилар, ўзлари қирқиб ёпиштирадилар. Машғулотни бошида намунани кўзатаётганда тарбиячи ишни қандай бажаришни болаларга ўргатади ва ёрдам беради. Қоғоздан нарса ясашни маълум бир вақтдан сўнг қайтариш мумкин, лекин болалар ўзлари мустақил бажарадилар (очиқ коробка). Тайёр формалардан бирор бир нарсани ёпиштириш орқали ясашни болалар аста-секин ўрганадилар. Биринчи машғулотда тарбиячи гугурт қутисидан қандай қилиб автобус ясашни кўрсатади: қутини қандай қилиб бир-бирига ёпиштириш, ғилдиракларни қандай қилиб бирлаштиришни ва хоказо. Болалар топшириқни кўрсатиш ва тушунтириш асосида бажарадилар. Иккинчи машғулотда тарбиячи болалардан автобусни қандай ясаганларини эслатиб, сўнг тайёр ясалган мебельни бир неча намунасини болаларга намойин қилади. Бу қурилмаларни болалар кўзатиб бўлгач, уни қандай қилиб бир-бирига ёпиштирилганлигини ва бошқаларни кўрадилар. Қуришлари керак бўлган предмет учун керакли материаллар танлайдилар. Бу машғулотларда ҳосил бўлган малакаларни тарбиячи болаларни ўйлаганлари бўйича нарса қуриш машғулотларда мустахкамлайи. Бунда болалар ўзлари қайси материалдан нима ясашларини, қандай қилиб ясашларини мустақил бажарадилар. Лекин кейинги машғулотларда тема анча мураккаблашади; яъни каробка, картон, қоғоздан юк машина, кема ясаш ва хоказо. Бу пайтда тарбиячи яна болалар билан биргаликда иш олиб боради, яъни ўзи кўрсатиб, тушунтириб беради. Иш фаолиятини бундай олиб борилиши болаларни кейинги ижодий фаолиятида катта аҳамиятга эга. Болаларга доирани диаметри бўйлаб буклаш, конусни ёпиштириш, контур бўйлаб қирқишдан аввал, тарбиячи парашют, узун кўйлак кийган матрюшка, ўйинга тушаётган матрёшкани ясашни ўргатади. Шундай қилиб топшириқ мураккаблашиб боради: болалар тайёр ярим доирадан қирқишни ўрганадилар. Бу жараённи тарбиячи тушунтиради, қолганини эса болалар бажаради. Йил охирида болалар ўз билимларини текширадилар. Квадратни диогонал бўйлаб буклаш томонлари, бурчакларни тўғри бирлаштириш, қайиқ, ўйинчоқлар ясаш машғулотларда ўрганадилар. Машғулотларда болалар тайёр мураккаб бўлмаган андоза бўйича ишлашни ҳам ўрганадилар. Шундай қилиб болалар силиндрни турли конструксияларга бирлаштиришни эгаллайдилар. Уларда фикрлаш, ижодиёт, фантазия ривожланиб боради. Бошқа материаллардан нарса ясашга ўргатишдан олдин тарбиячи материални хусусияти билан таништиради, болаларга шу материални ушлаб, уни қандай эканлигини сўрайди, поролон-юмшоқ, енгил, уни эзса яна ўз ҳолатига қайта олади. Поролондан болалар қорбобо, найзан гул, қуёнча, жўжа ва хоказолар ясайдилар. Нарса ясашни тушинтираётганда тарбиячи асосий диққатни алохида предметларни қандай бирлаштиришга қаратади, машғулот давомида эслатиб ўтади. Янги йил байрамида болалар арча ўўйин чоқклари ясайдилар: қоғозни қат-кат қилиб (гормошка) буклаб ундан (турли) симметрик формалар қирқадилар. Болалар ўз ўйлаганлари бўйича қоғоз, картон, бошқа материалдан нарса ясаётганида аввал олган билимларини ишларида қўллайдилар.

Download 1,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   68




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish