Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта маxсус таълим вазирлиги урганч давлат университети


Ўрта гуруҳларда қуриш-ясашга ўргатишнинг метод ва усуллари



Download 1,63 Mb.
bet55/68
Sana21.02.2022
Hajmi1,63 Mb.
#22093
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   68
Bog'liq
ТАСВИРИЙ ФАОЛИЯТ

Ўрта гуруҳларда қуриш-ясашга ўргатишнинг метод ва усуллари. Ўрта гуруҳда асосан информасион-ресептив методдан фойдаланилади. Тарбиячи болаларга янги билим бераётганда, болаларга иллюстрасияни кўрсатиб, унинг асосий қисмларини ажратиб кўрсатади. Намунани кўзатиш пайтида тарбиячи болаларга улар ўртасидаги фарқ, ўхшашликни тушунтириб беради. Болаларни тахлил қилишга жалб қилиш лозим, қурилма нимадан иборат, унинг қисмлари қайси деталлардан иборатлиги сўралади. Тарбиячи агар болалар хато қилса тўғрилайди, қийналса йўлланма беради. Тарбиячи болаларга кўприк конструксиясини ўйлаб топиш вазифасини бераётганда болалар билан қисқа сухбат ўтказади: кўприкни асосий қисмлари нимадан иборатлиги эслатиб ўтилади. Мавжуд материалдан қурилма учун керакли бўлган деталларни танлаб олиш таклиф этилади. Қуриш-ясаш машғулотида болаларга таниш бўлган материаллар стол устига қўйилади, уни ёнига турли хил майда ўйинчоқлар: қўғирчоқ, хайвон, транспорт териб қўйилади. Машғулотни бошида тарбиячи болаларни нима ясамоқчи эканликларини, ким учун, қандай материалдан фойдаланишларини билиб олади. Бунинг учун болалар керакли материални танлаб олиб, кейин қуришни бошлашлари лозим. Тарбиячи болалар ишини кўзатиб, уларга ёрдам беради, рағбатлантиради. Болаларни ўзлари ўйлаб топган қурилмаларни асосан тахлил қилинади. Болаларни қуриш-ясашга ўргатишда тарбиячи ҳар бир болага берилган вазифани мустақил бажаришга имконият берилади.
Катта гуруҳларда қуриш-ясашга ўргатишнинг вазифалари. Катта гурухда предметни тахлил қилиш уларни ҳарактерли, белгиларини солиштиришга ўргатиб борилади. Бу гурухда ўргатиш фаолиятининг оддий элементлари катта аҳамиятга эга; яъни вазифанинг тушуниши уларни мустақил бажариши. Болаларга сўзлаб бериш орқали қуриш-ясашга ўргатади. Тарбиячи болаларга ўз сўзлари орқали мавзуни расм, иллюстрасиялар кўрсатиб тушунтириб беради. Асосий диққат болаларни ўз ўйлаганлари бўйича ишлашга қаратилади. Болаларда қурилмаларни мустахкам қуриш ғишчаларндан устунча қуриш каби янги малакалар шаклланади. Коллектив қурилмаларни қуришда (ҳайвонот боғи, кўча, болалар боғчаси) болалар бир бирлари билан бирга бажаради.
Юқоридаги малакаларни болалар турли қурилмаларни ясашда эгаллаб борадилар. Баъзи қисмларни алмаштириб ясаш учун турли темалар танланади: уйлар, транспорт, кўприк. Бу пайтда тарбиячи темани номлашни болаларга айтади. Шундан сўнг тарбиячи тайёр қурилмани болаларга кўрсатиб, худуди шундай бажаришлари кераклигини илтимос қилади. Бундай машғулотларда болалар бор бўлган материаллардан мустақил равишда конструктив вазифаларни бажаришни ўрганадилар. Болаларда олдиндан, қуриладиган материални ориентирлаш малакасини шакллантириш унинг деворчалар қуриш-ясаш машғулотларини ўтказиш мумкин. Даслабки машғулотларда болаларга оддий вазифа, яъни деворни наъмуна орқали қуриш вазифаси берилади. Тарбиячи устунчаларни қуриш, сўнг ғиштчаларни тўғри жойлаштиришни кўрсатади. Кейинги машғулотда эса болалар 2 уй қурадилар. Бу вазифа наъмунасиз бажаради. Вазифани шу тариқа берилиши ва унинг аста-секин мураккаблаштириб бориш болаларни кейинги бўладиган фаолиятга тайёрлаб беради. «Тепалик қуриш» машғулотларда болалар аввал тарбиячини наъмунасини кўриб, тепаликни баландлигини белгилаб оладилар. Шундан сўнг бу тепаликдан каптокчани думалатиб кўрадилар. Тарбиячи болаларга тепаликни баланд, пастликка кўра коптокчаларни тезва секин думалатишни тушунтириб беради. Болаларга топшириқ берилади, яъни баланд тепалик ва паст тепалик қуриш. Бу машғулотдан болалар коптокчани тез ёки секин думалатиш тепаликни баланд пастликга боғликлигини аниқлайдилар, яъни баланд тепаликдан копток тез думалайди, паст тепаликдан эса секин думалайди. Бундай машғулотлар болаларни мустақил фикрлаш қобилятини ўстиради.

Download 1,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   68




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish