Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта маxсус таълим вазирлиги урганч давлат университети


Биринчи ва иккинчи кичик гуруҳларда қуриш-ясашга ўргатишнинг метод ва усуллари



Download 1,63 Mb.
bet53/68
Sana21.02.2022
Hajmi1,63 Mb.
#22093
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   68
Bog'liq
ТАСВИРИЙ ФАОЛИЯТ

Биринчи ва иккинчи кичик гуруҳларда қуриш-ясашга ўргатишнинг метод ва усуллари. Биринчи ва иккинчи кичик гуруҳларда кубиклар, ғиштчалар, пластилин, призмалардан фойдаланилади. Йил бошида 1 кичик гурухда тарбиячи 4-6 болалар гурухи ташкил қилади. Секин-аста гурухлар сони кўпайиб боради, йилнинг 2 яримида эса машғулотлар бутун гурух билан биргаликда олиб борилади. Кичик гурухда қуриш-ясашга ўргатишда тарбиячи турли методлардан фойдаланади. Асосий методлар информасион-ресептив ва репродуктив методлардир. Болаларга нимани, қандай ясаш кераклигини тушунтирилади, тарбиячи болаларга намуна кўрсатиб, тўла тушунча беради. Ўргатишдан аввал тарбиячи тасвирланадиган предметни яхлит ўзини, унинг қисмларини болаларга тўлалигича кўрсатиб тушунтирилади. Болалар предметни кўзатишлари асосида ўз қурилмаларини курадилар. Масалан: Тарбиячи сайр вақтида болаларга аввал зинапоядан тепаликка кўтарилиб, сўнг сирпаниб тушиш кераклигини айтади. Машғулотни бошида намуна яхлитлигича кўрсатилади. Сўнг намунани қисмлари, унинг формаси қандай, жойлашганлиги тушунтирилади. (Уйнинг–девори, томонлари, томи ва хоказо) Тарбиячининг бундай тушунтириши болалар ишини анча осонлаштиради. Болалар олган билимлари асосида ўз қурилмаларини мустақил тарзда ясай олишлари керак. Шунинг учун бирор бир қурилмани турли хил вариантларда кўриб кўрсатиш лозим. Ҳар бир машғулот якунида тарбиячи болаларга бу қурилма билан қандай ўйнаш мумкинлигини кўрсатади. (2-3 мин) Бу пайтда болаларда ўйин фаолиятига қизиқиш уйғонади. Бу ўйин фаолияти болаларни қуриш-ясаш жараёнидан чалғитади, лекин кичик гурухда бундан тез-тез фойдаланилади. Ўйинчок болаларни қуришга ундайди. Болаларга қурилиш материалларни қисмларини номини яхши ўзлаштириш учун тарбиячи машғулотдан кейин материалларни (гурух) столга бирма бир қўйиб, уларни номини айтади. Дидактик ўйинлар орқали ҳам болаларга тушунча бериб борилади. Қуриш-ясаш фаолиятини янада қизиқарли ўтиши учун тарбиячи болалар билан ишлаганда эртак парчалари, топишмоқ шеърлардан кенг фойдаланиши лозим. Бу тарбиячининг махоратига боғлиқ. Тарбиячи қуриш-ясаш жараёнида болаларни ишларини тўғри бажаришларини, материалдан тўғри фойдаланишларини кўзатиб боради. Агар тарбиячи болаларни бирон бир хатоларини кўрса, у пайтда қайтадан тушунтириб, кўрсатиб бериши мумкин. Болаларни иш фаолиятини тахлил қилганда тарбиячи фақатгина натижаларнигина эмас, балки болалар намунани қандай кўзатганликлари, материални танлаб, бажара олишларини ҳам хисобга олади. Машғулот якунида педагог болаларга қурилиш материалларини йиғиб жойига жойлашни ҳам кўрсатиб беради.

Download 1,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   68




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish