Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта маxсус таълим вазирлиги урганч давлат университети


Катта гурухда табиий материал ва қоғоздан қуриш –ясашга ўргатишнинг метод ва усуллари



Download 1,63 Mb.
bet60/68
Sana21.02.2022
Hajmi1,63 Mb.
#22093
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   68
Bog'liq
ТАСВИРИЙ ФАОЛИЯТ

Катта гурухда табиий материал ва қоғоздан қуриш –ясашга ўргатишнинг метод ва усуллари. Болаларга қоғоз ва бошқа материалдан нарса ясашга ўргатишда тарбиячи нарсаларни кетма-кет кўрсатиш, тайёр намунани кўзатиш, болалар билимини текшириш учун саволлар бериш, бажариш усулини кўрсатишдан кенг фойдаланади. Методни танлаш ва уни амалда қўллаш ўргатишнинг вазифасига боғлик. Силиндрдан нарса ясашга тарбиячи силиндрни қандай ясашни тушунтрмайди, чунки бу шакл болаларга таниш. Бу ўйинчоқ қандай қисмлардан қилинган? Чизиқчани қандай қилиб силиндрга айлантириш мумкин? каби шунга ўхшаш саволлар берилади. Бундай саволлар болаларга иш фаолиятини қандай боришини эслатади, қисмларни бирма-бир бирлаштириш кераклигини тушунтиради. Бошқа машғулотда тарбиячи тайёр намунани кузатиб бўлгач, квадрат қоғозни иккига буклаш, доирани тенг иккига буклашга таклиф этади. Болалар кема ҳосил қилиш учун, нима қилиш кераклигини айтиб берадилар. Агар улар жавоб беришда қийналсалар ёки нотўғри жавоб берсалар, тарбиячи тўғрилаб айтиб беради. Болалар диққатини янги ясаладиган нарсага қаратиш учун тарбиячи машғулотга 1-2 кун қолганда қўл ишлари бурчагида намуналар кўргазмасини ташкил қилади. Масалан: кичик композисиялар ташкил қилади, силиндрдан 2 хил фигура-тулки ва қуён, 2 айикча, ёки турли ўйинчоқлар намойиш қилади. Тарбиячи бу ўйинчоқларни кўрсатмаётганда болалар диққатини уларни бир-бирига қандай бирлаштирилганлигига қаратади. Машғулотда тарбиячи баъзан янги усулни индивидуал тарзда кўрсатиб беради. Болалар паралондан доирача ҳосил қилишни ўрганганларидан сўнг тарбиячи ҳамма болаларга доирачани сим билан бирлаштиришни кўрсатади. Болалар ўз ишларини бажараётганларида тарбиячи қийналган болаларга ёрдам беради. Тарбиячи машғулот пайтида болаларга аввалдан бу ўйинчоқлар, нарсаларни нима учун ясашларини, нима учун кераклигини айтиб ўтади (ўйин учун, кичкинтойларга совға учун арчани безатиш учун ва хоказо). Қуриш ясаш машғулотларини тарбиячи турли қурилиш материаллардан фойдаланилган ҳолда олиб бориши лозим.
Тайёрлов гурухда табиий материал ва қоғоздан қуриш–ясашга ўргатишнинг вазифалари. Машғулотда болалар қоғоз билан ишлаш кўникма ва малакасини эгаллаб борадилар: қоғознинг турли томонларига буклаш, диогонал бўйлаб бўлиш, тайёр андазани буклаш шаблон бўйича деталларни қирқиш. Тайёрлов гурухда болалар турли нарсалар ясайдилар-ўйинчоклар. Картон ёрдамида ўйинчоқлар тайёрланади (петрушка балалайка билан, қўлини қимирлаётган қуён…) каробкадан, картон ва қоғоздан (автомашина, юк крани, трактор, уй) қуриш мумкин. Қоғоз картон, табиий материалдан (илдиз, таёкча ва бошқа лар) сувда ўйналадиган ўйинчоқлар, (кемача, баржа) қуриш мумкин. Тарбиячи бу ўйинчоқларни нима учун қўлланилишини болаларга ўргатади. Табиий материаллардан нарса ясаш машғулотида тарбиячи болаларга шох-шабба, шишка, уруглардан фойдаланиб, бу фигураларнинг алохида қисмларини турли усулда бирлаштиришни (клей, сим, гугурт чўпи, пластилин билан ва…) ўргатади. Болалар турли шаклларни одам, хайвонларни, қуш, балиқ, капалакларни, арчани уруғи, ёнғоқ постидан, ўз ўйлаганлари бўйича, тарбиячининг топшириғи бўйича ясайдилар. Болаларга яна шохлар, илдизларни таниш бўлган эртак қахрамонларига ўхшаганларини топишни ҳам ўргатиб борилади. Бу фаолият орқали болаларни фантазия, тасаввурларини ривожланиб боради.
Қоғозни чизилган чизик буйлаб буклаш, андаза бўйича ишлаш малакаси мебел ясаш машғулотида шаклланиб, мустахкамланади. Наъмунани кўзатгач болалар ундан нима ясаш мумкинлигини аниқлайдилар. Бир стол атрофида ўтирган болалар, ишни бўлиб олиб (бир бола, диван, бошқаси кресло ва хоказо). Стол стулнинг оёқларини баландлигини аниқлайди. Худди шу тема бўйича яна бир машғулот ўтказилади, бунда болалар ўзлари андаза қилиб, уни тўғри буклаб турли мебеллар ясайдилар. Бундан ташқари улар линейка билан чизиқ чизиш, ўзунлик, энини ўлчашни ҳам ўрганади. Тарбиячи фақат чизғич билан қандай ишлашни кўрсатиб беради, колган кисмини болалар мустақил бажарадилар. Машғулот бошланишидан олдин болалар бир- бирлари билан нима ясашларини гаплашиб оладилар ва керакли материалларни ўз столларига жойлайдилар. Бундай машғулотлар болаларни қўл мускулларини ривожлантириб қолмай, балки уларни хотира, фикрлаш, ижодларини ишдан олдин планлаштириш қобилятларини ҳам ўстиради. Айтайлик, янги йил байрамига болалар машғулотда арча ўйинчоқларини ясайдилар. Болалар намунани ўзлари танлаб, материалларни тайёрлаб, мустақил бажарадилар. Бу машғулотда болалар аппликасия машғулотида олган билимларини қўллайдилар: қоғозни кўп буклаб бир хил типли фигураларни қирқадилар. Тайёрлов гурухда тарбиячи болаларни олдинги гурухларда олган билимларини, малакаларини мустахкамлайди. Болалар ўз ўйлаганлари бўйича мавзу танлаб, керакли материалларни танлаб, ишни нимадан бошлаш, унинг қисмларини қандай бирлаштиришни мустақил бажара оладилар. Тарбиячининг ёрдами билан болалар автомашина, картондан ҳаракатланувчи ўйинчоқлар (қуён, матрёшка, айиқ ва хоказо) ни асосий қисмга майда қисмларни ип билан бирлаштирадилар. Тарбиячи янги материални тушунтираётганда унинг қисмларини бирлаштиришга болалар диққатини қаратади, темага икки машғулот ажратилади. Биринчисида болалар қуёнча ва айиқни қирқадилар, бошқа машғулотда ҳайвонларни, қўғирчоқларни қирқадилар. Табиий материалдан нарса ясаш машғулоти кўпинча ёзда ва кузда олиб борилади. Машғулотга бир неча кун қолганда тарбиячи тема номини айтиб, мавзуга оид материалларни йиғишни илтимос қилади. Машғулот давомида болалар қандай қилиб қисмларни бир-бирига бирлаштираётганликларини кузатиб борилади. Бир стол атрофида ўтирган болалар бирга фикрлашиб, композисия ташкил қиладилар. Тарбиячи болаларга қарагайнинг очилмаган шишка-уруғидан капалак, балиқчалар ясашни ўргатади. Болалар олган билим, малакаларини бошқа машғулотларда қўллайдилар.

Download 1,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   68




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish