Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта маxсус таълим вазирлиги урганч давлат университети


Тайёрлов гуруҳида аппликасия килишга ургатиш



Download 1,63 Mb.
bet49/68
Sana21.02.2022
Hajmi1,63 Mb.
#22093
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   68
Bog'liq
ТАСВИРИЙ ФАОЛИЯТ

Тайёрлов гуруҳида аппликасия килишга ургатиш. Тайёрлов гурух болалари билан дастурда мазмунли апликасияларни бериш кўзда тутилади. Улар кўча, аквариум каби мавзуларда шунингдек, «Бўғирсоқ» каби эртакларга иллюстрасиялар бажаришлари мумкин.
Тайёр шаклларни ёпиштириш тайёрлов гурухсида ҳам давом эттирилади. Симметрик шакллардан нақишлар тўзишда уларга турли размер ва рангдаги тайёр шакллар берилади ва бу гурухда ҳам катта гурухдаги каби қоғозни қўл билан йиртиш усулидан фойдаланиш давом этади.
Тайёрлов гурух болалари билан дастурда мазмунли аппликасияларни бажариш кўзда тутилган. Улар «Кўча», «Аквариум» каби мавзуларда, шунингдек, «Бўғирсоқ» каби эртакларга иллюстрасиялар бажаришлари мумкин. Тайёр шаклларни ёпиштириш тайёрлов гурухида ҳам давом эттирилади. Симметрик шакллардан нақшлар тузишда турли ўлчам ва рангдаги тайёр шакллар берилади. Ва бу гурухда ҳам катта гурухдаги каби қоғозни қўл билан йиртиш усулидан фойдаланиши давом этилади. Икинчи кичик гурухда болаларни аппиликасия қилишга ўргатишга иш учун бериладиган материаллар ва машғулотни ташкил этиш муҳим аҳамиятга эгадир. Материалнинг ранги болаларни диққатини ўзига тортиб уларни чалғитади. Шунинг учун дастлаб машғулотларда материал алоҳида пакетларда тушунтирилиб бўлгандан сўнг тарқатилади. Тарбиячи мавзуни тушунтириб бўлгандан сўнг материал тарқатилиб, болалар материални топшириққа мос равишда қоғоз варағида териб чиқадилар. Тарбиячи дастлаб элементларни қўйиб йиғилганлигини текширади, шундан кейингина болаларга клей ишлатиш учун берилади. Бу гурухда тарбиячи болалар билан натурани кўзатиши намуна билан биргаликда олиб бориши керак. Намунани кўраётган просессида тарбиячи шаклнинг рангини аниқ аташи ва бармоғи билан уни кўрсатиб, шу шаклнинг хусусиятларини болага аниқ кўрсатиб беради. Тарбиячи томонидан ишни бажарилишини кўрсатиб берилиши болаларни турли малака ва ўқувини вужудга келишида муҳимдир. Шунингдек, тарбиячи иш тартибини ҳам бошидан кўрсатиб беради. Қандай шаклни олди, қандай қилиб қуйиб клей суртди ва бошқалар. Тарбиячи ўзининг ҳар бир ҳаракатини сўз билан биргаликда олиб боради.
Тайёрлов гурухда ишнинг дастур материалига силует қирқиш усули киритилади. Шунинг учун ўргатиш усулларининг ҳарактери бир мунча ўзгаради. Натурани тахлил қилишда тарбиячи уларнинг диққатини предметни контурига тортади, бармоқ ҳаракати орқали. Бунда ҳаракатни қирқиш қайси қисмдан бошланадиган бўлса ўша қисмдан бошлаш лозим. Бу гурухда болалар энди предмет контурига қандайдир детал қирқишга ўрганадилар (типратикан игналари билан). Албатта болаларга бу қийн. Шунинг учун бу ишда икки этапдан фойдаланилади. Олдин тайёрланган қоғоздан умумий контур қирқилади. Сўнгра унинг деталлари, масалан: оёғи ёки сузгичлари қирқилади. Баъзи вақтларда силует қирқиш олдиндан чизилган контур асосида қирқилади. Бу нарса кўпроқ мураккаб ўсимлик элементларидан декоратив шакллар тўзишда қўлланилади. Бу гурухда қоғозни иккига буклаб қирқишнинг мураккаброқ усули билан таништирилади. Масалан: арча, одам, ҳайвон шакллари. Яна бу гурухда қирқишнинг мураккаб усули-қоғозни бир неча марта буклаш орқали қирқишга ўргатиш усули ўргатилади. Бу усул салфетка, қор парчалари ҳосил қилишда қўлланилади. Тарбиячи болаларга қоғозни қандай буклаш кераклигини, қирқиш йўлларини кўрсатиб беради. Бу усулдан болалар кейин декоратив аппликасия машғулотларида фойдаланадилар. Бу гурухда ҳали сюжетли аппликасия қилиш давом эттирилади. Бунда болаларни шаклларни тўғри жойлаштириб, ёпиштиришга ўргатадилар. Олдин умумий фон, кейин ўзоқдан жойлашган, ўртада ва олдинда жойлашган предметлар ёпиштирилади. Тайёрлов гурухда аппликасия жамоа иш сифатида берилиши мумкин. Масалан: «Егри ва тугри» эртагида болалар 4 тадан бўлиб, ҳар бир гурух шу эртакдан маълум бир кўринишни бажаришлари мумкин. Болалар шу кўриниш элементларини қирқиб, жойлаштириб қурганларидан сўнг уни қандай кетма-кетликда ёпиштириш кераклигини аниқлайдилар. Бири елим суртади, иккинчиси уни жойлаштиради, учинчиси латта билан маҳкам ёпиштиради. Бу иш болаларни ўртоқлик, жамоатчилик руҳида тарбиялашда катта қимматга эгадир.
Мактабгача таълим муассасасининг ҳамма гуруҳларида ихтиёрий аппликасия машғулотлари ўтказилади. Лекин ўрта гурух болаларига ўйлаган мазмунлари асосида тайёр шакллар берилади. Катта гурухларда ўзлари ўйлаган мазмунлари асосида қирқадилар. 6-7 ёшдаги болалар олдиндан қиладиган ишлари мазмунини эскизни оддий қалам билан чизиб олиши, кейин эса шу эскизнинг деталларини аппликасия қилишлари мумкин.

Download 1,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   68




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish