40-расм. ГФР ва ривожланган мамлакат фуқаросининг атроф-муҳитга таъсирини солиштириш(Гладкий, 2002).
Ҳозирги вақтда ривожланаётган мамлакатлар аҳолиси ГФР ёки АқШ аҳолиси ҳаёт даражасига етишиши учун яна бир Ер сайёраси ресусрларини ўзлаштириш лозим бўлади. Ер эса Коинотда ягонадир. Табиат ва жамиятнинг мутаносиб, бир-бирига мос ривожланиши-коэволюция деб юритилади. Жамиятнин ривожланиши суръатлари жуда юқори, табиат эволюцияси тезлиги ўзгармайди. Коэволюцияга эришиш учун жамият ўзининг айрим эҳтиёжларидан воз кеча олиши лозимдир.
XXИ асрга келиб, атроф муҳитга таъсир суръати юқорилигича қолмоқда. Дунё океанининг ифлосланиши, чўллашиш, биологик хилма-хилликнинг камайиши, чучук сув етишмаслиги ва бошқа муаммолар тезкор чоралар кўришни талаб этади. Аҳоли сонининг ўсиш суратлари юқорилигича қолмоқда. Экологик ҳавфсиз, барқарор ривожланиш йўлидаги саъйи-ҳаракатлар ўзининг ижобий натижаларини ҳам бермоқда. Ривожланган мамлакатларда атроф-муҳит муҳофазасига сарфланадиган маблағлар ошмоқда ва ижобий ўзгаришларни кўриш мумкин(68-расм).
XXИ аср бошларига келиб ривожланган давлатларда экологик инқирознинг олдини олиш тадбирларига Ички Ялпи Маҳсулот (ИЯМ)нинг 1,5-2,5% улуши сарфланиши лозим. Атроф-муҳит анча аянчли аҳволга тушиб қолган мамлакатларда эса бу кўрсаткич 4-5%дан кам бўлмаслиги кераклиги таъкидланади.
41-расм. Ривожланган мамлакатларда атроф-муҳитни муҳофаза қилишга сарфланган(1994) маблағлар (Ички Ялпи Маҳсулот (ИЯМ)га % ҳисобида,млрд.доллар). (Гладкий, 2002)
Экологик таълим-тарбияни ривожлантириш, жамоатчилик ролини ошириш, экологик технологияларни жорий қилиш барқарор ривожланишни таъминлашда муҳим аҳамияга эгадир.
Ҳозирги вақтда табиат ва инсон ҳаётининг экологик хавф остида қолиш жараёни янада мураккаблашиб, мушкуллашиб бормоқда. Атроф-муҳит билан жамият ўртасидаги алоқалар мувозанатининг бузилиши табиий ҳолатга путур етказмоқда. Ер юзи табиатининг барқарорлиги, турғунлиги ва унинг ўзига хос қонунларини инсоният томонидан бузилишининг асосий сабабларидан бири кишиларнинг атроф-муҳит муҳофазаси ҳақидаги билимларининг етишмаслиги ҳамда табиатнинг келажакдаги экологик ҳолатини кўра билмасликларидир.
Экологик вазиятни тубдан яхшилаш учун экологик сиёсатга ўз таъсирини кўрсатиши мумкин бўлган вазирликлар, корхона ва ташкилот раҳбар кадрларининг фаолиятида ижтимоий – экологик вазиятга тўғри баҳо бериш, уни химоя қилиш, сақлаш ва такомиллаштириш каби тушунчаларни қалбдан ҳис этишни шакллантириш, яъни уларда экологик муаммоларга муҳим ижтимоий-сиёсий иш сифатида қарашни тарбиялашдир. Ушбу раҳбар кадрларида табиатни муҳофаза қилиш муаммоларини тўғри ечиш ва башорат қилишни уддалаш, юзага чиқиши мумкин бўлган ижтимоий-иқтисодий зиддиятларни олдини олиш шароитларини яратиш каби ҳислатларни барпо этиш ҳисобланади.
Экологик тарбия оиладан бошланиши лозим. Ота-оналар экологик саводхон бўлишлари лозимдир. «Боғча-мактаб-олий мактаб-малака ошириш» тизимида узлуксиз экологик таълимни йўлга қўйиш мақсадга мувофиқдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |