Ўзбeкистoн рeспубликaси oлий вa ўртa мaxсус тaълим вaзирлиги aндижoн дaвлaт унивeрситети



Download 11,66 Mb.
bet30/72
Sana28.03.2022
Hajmi11,66 Mb.
#513978
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   72
Bog'liq
Hayvonlar ekologiyasi majmua 2020

10.1 ЗАРАРКУРАНДА ҲАШОРАТЛАРГА ҚАРШИ
КУРАШНИНГ БИОЛОГИК УСУЛИ
Маълумки, ҳашаротлар ниҳоят даражада серпушт ва тез кўпаювчи организмлардир. Лекин, об-ҳаво шароитлари, фойдали ва зарарли организмлар ўртасида шаклланган эволюцион муносабатлар ҳашаротларни кескин кўпайиб кетишини чегералаб туради. Гарчанд умумий кўпайишга нисбатан табиатда <<оз>> миқдорда зараркуранда ҳашорат қолсада, улар қишлоқ хўжалигига катта зарар келтиради. Масалан, ҳўза зараркурандалари ҳамда касалликлари кўпайганда, уларга қарши кескин чоралар кўрилмаса, етиштирилган пахта ҳосилининг 25-40 % нобуд бўлади. Кузатишларимиз шуни кўрсатадики, битта кўсак қурти 20 та ҳосил элементини 2-4 та кўсакни зарарлайди. Ҳўза ширилари эса пахта ҳосилини ўрта ҳисобда 1,5 % гача камайтириб юбориши мумкин. Шафтоли дарахти танасида яшайдиган шира эса йил давомида битта дарахтдан 50-550кг соф қанд моддасини ўзлаштиради. Зараркуранда ҳашоратларга қарши кураш учун сарфланадиган маблағ бир неча юз миллионни ташкил қилади. Уларга қарши кураш чораларини такомиллаштириш, иқтисодий арзон ва атроф-муҳит учун хавфсиз кураш усулларини ишлаб чиқариш мутахасислари ва олимлар олдида турган мўҳим вазифадир.
Кейинги йилларда зараркунандаларга қарши ишлатиладиган дориларнинг (нисектицидларнинг) турлари кўпайтирилади. Бу дорилар юқори самарали бўлиши билан бирга, далалардаги фойдали ҳашоратларни қирилиши сабаб бўлади, иссиқ қонли ҳайвонлар, инсон организмига таъсир этади ҳамда атроф муҳитни ифлослайди. Ҳозирги даврда зараркунандаларга қарши биологик кураш усулига катта эътибор берилмоқда. Биологик кураш усули зарарли ҳашаротларни табиий душманлари-фойдали ҳашаротлар, ҳашаротхўр қушлар, микроорганизмлар ва бошқа ҳайвонлар ёрдамида қиришидир. Бу усул кимёвий дорилар қўлланилишини кескин камайтиради ва мухофазаланишида муҳим ролъ ўйнайди.
Ўсимликларни зараркунанда ҳашаротлардан биологик йўл билан ҳимоя қилиш янгилик эмас, ундан у ёки бу кўринишда инсонлар кўпдан бери фойдаланиб келганлар. Бу усулга оид фикрларни ривожланиши ўтган асрнинг ўрталарига тўғри келса, <<беминнат ёрдамчилардан>> режали фойдаланиш асримизнинг иккинчи ярмида амалга ошди. Ҳозирда бу усул қишлоқ хўжалигида жуда кенг қўлланилмоқда.
Ҳозирги пайтда биологик кураш майдонидаги асосий ҳимоячи бу трихограммадир. У майда қанотли ҳашарот бўлиб, етуклик даврида гул нектари билан овқатланади, асосан тунламларнинг тухуми ичига ўз тухумини кўйиб ривожланади. Паразит тузумидан чиққан личинка ўлжа тухуми ҳисобига вояга етади, ғумбакка ва етук формага айланади. Бу ҳашарот табиатда эркин кўпая олади, лекин уларни табиатдаги сони зараркунандаларни тўлиғича даф қилишига қурби етмайди. Шу сабабли трихограммаларни махсус биолабораторияларда сунъий кўпайтирилиб ўзида бундай лабораторияларнинг сони 250 га яқиндир.
Кўсак қуртига қарши курашда кенг қўлланилаётган иккинчи паразит бу яйдоқчи хабробракондир. Урғочиси ўрта ёшдаги кўсак қуртини танасига тухум қўяди, чиққан личинкалар ўз ўлжаси ҳисобига вояга етади. Етук яйдоқчилар ўсимлик нектари билан овқатланади, шунинг учун уларнинг табиатдаги сонини ортишининг йўлларидан бири нектарга бой ўсимликларни экишдир. Шинингдек паразит лаборатория шароитида ҳам кўпайтирилиб далаларга тарқатилади. 1980 йилнинг ўзида республикамизнинг 80мингга яқин пахта майдонларида бу иш амалга оширилади.
Ўргимчакканага қарши курашда йиртқич кана – фитосеюлюс қўл келмоқда. Маълумки, теплица шароитида ўргимчаккана 10-25 та авлод беради. Бу эса айниқса, бодринг ҳосилига катта хавф туғдиради. Кимёвий дориларни қўлланилиши иқтисодий номувофиқ бўлиши билан бирга, бодринг мевасида йиғилиши мумкин. Бундай шароитда заракунандаларга қарши кимёвий заҳарлар ўрнини босадиган, табиий ёрдамчи – йиртқич кана тарқатилади. У ўргимчаккананинг етук формаларини эмас, балки тухумларини ҳам фаол қиради. Бир дона кана 24 тагача зараркунандани ёки 30тагача тухумини ейиши мумкин. Кечалари чироқ ёруғига келадиган нозик яшил ҳашаротлар олтинкўзлардир. Урғочилари ўз тухумларини ўсимлик баргларининг юқори томонида 15-30 тагача, баъзан 2-3 тадан махсус пояга қўяди. Личинкалари нихоятда ҳаракатчан бўлади. Улар жуда кўплаб ширалар, қалқондорлар, ўсимлик каналари, тунлам ва кичик ёшдаги қуртлар билан овқатланади. Масалан, олтинкўз личинкаси 1 соатда 30 та ўргимчакканани ва ҳаёти давомида 4000 ширани йўқата олади. Иссиқхона хўжаликларида бу ҳашаротдан анча кенг фойдаланилмоқда, кейинчалик уларни сунъий усулда кўпайтириш кенг йўлга қўйилган, у ўсимлик химоячиларининг 1-ёрдамчисига айланиши мумкин.
Кейинги пайтларда иссиқхона хўжаликларида йиртқич галлица – афиимизалар қўлланила бошлади. Бу ҳашаротлар 60 турдан ортиқ ширалар билан овқатланади. Уларнинг личинкаси 1 кунда 65 тагача ширани йўқ қилади.
Юқорида санаб ўтилган фойдали хаўаротлар ўсимлик ҳимоясида қўлланилаётган биологик агнетларнинг айримлари холос. Табиат бизга қатор <<беминнат ёрдамчидар>>ни берганки, ҳозирда улардан фойдаланиш йўллари устида олимларимиз ишламоқдалар. Жумладан, буғдойнинг хавфли зараркунандаси хавсага қарши йирқич қўнғизлар теленоминлар ва фази пашшалар (ўз тухумини хавсанинг кўзига ёпиштириб қўяди) қўллаш катта наф келтирган бўлар эди. Шунингдек, энг фойдали ҳашарот хон қизи қўнғизлари биологик агентлар қаторига қўшилганича йўқ. Ўзбекистон республикасининг ўзида 30 турдан ортиқ хон қизи қўнғизлари учрайди, шулардан фақатгина 2 таси зараркунанда холос, қолган барчаси, пахта далаларида, боғларда ва бошқа майдонларда ширалари, тунламлар сонини камайтириб туришда катта ролъ ўйнайди. Айниқса, сицимнус қўнғизлари лаборатори шароитида осон кўпаяди. Урғочи қўнғиз ўртача 245 га қадар тухум қўяди. Личинкаси 1 кунда 33-37 та, етук формаси 15-25 та шира билан озиқланиб личинка вояга етгунча қадар 300460 зараркунандани йўқ қилади. Нафиллиги жифатидан 7 ва 2 нуқтали хон қизи қўнғизлари ҳам сицимнуслардан қолишмайди.
Фойдали бўғимоёқлардан яна бири – сирфид пашшаларидир. Кўпайиши ариларни эслатувчи бу ҳашаротлар етуклик даврида гулларни ширин нектари билан овқатланади, личинкалари эса асосан шираларга қирон келтиради. Личинкалари кам ҳаракат, кўриниши зулукларни эслатади (катталиги 1 см га боради). Яшил зарғалдоқ ёки қизил рангда бўлади. 1 кунда 200 тадан ортиқ шира ҳалок қилади.
Билогик кураш усулининг кейинги йўналиши бу фойдали ҳашаротларни иқлимлаштиришдир. Қизил қон шираси паразити афелинус бунга мисол бўла олади. Бу ҳашарот асримизнинг 20-йилларида Шимолий Америкадан дунёнинг 40 мамлакатига тарқатилган. Ҳозирга пайтда бу паразит қизил қон шираси тарқалган барча табиий зоналарда учрайди. Баҳорда олма дарахтларини ёш новлари ва танасининг ёрилган жойларида оппоқ ғуборни кўришимиз мумкин. Бу қизил қон ширасидир. Агар бу заракунанда кўпайиб кетса, мева дарахтига жиддий зарар етказади. Лекин унинг колониялари орасида майда ҳашарот афелинуслар ўз туҳумини зараркунанда танасига қўйиб, улар сонини кескин камайишига сабаб бўлади. Шунинг учун ҳам ёзнинг 2-ярмида оқ ғуборлардан асар қолмайди. Улар ўрнида нобуд бўлган ширалар қолади. Афелинус табиатда қизил қон шираси сонини олмаган иқтисодий зарар бередиган даражага кўтарилишига йўл қўймайди.
1939 йил Тошкентда мевали дарахтлар ва тутнинг ҳавфли, карантин зараркунандаси – комсток қурти топилган эди. Йилдан-йилга у кенг майдонларни эгаллаб зарар келтира бошлади. Ипакчилик хавф остида қолди. 1945 йилда бу <<чақирилмаган меҳмон>>га қарши унинг паразит – псевдафикус олиб келинди. Бу кичик ҳашарот тезда ўз фаолиятини бошлаб юборди ва 60-йилларга келиб (комстокка) қарши кимёвий воситаларни қўллашга эҳтиёж ҳам қолмади.
Йиртқич кана – метасейлуюс ўргимчаккана билан овқатланишга мутахасислашган акарифагдир. Урғочиси ҳаёти давомида 75-80, эркаги 30 дан ортиқ ўргимчаккана билан овқатланади. Метаселлиуюс иқлимлаштирилгач, мевали боғларда ўргимчаккана хавфидан халос бўлади.
Заракунандалар сонини камайтиришда хашаротхўр қушларнинг ахамияти айниқса юқоридир. Қушлар ҳашаротлар камайиб кетган далаларни осонлик билан топади ва зараркунандаларни йўқ қилади.
Кўсак қурти кўпацган ёзнинг 2-ярмида пахта далаларида кўплаб қушларнинг учратиш мумкин. Боғларни қуртлардан халос этишда читтаклар катта ролъ ўйнайди. Бу куш бир кунда ўз вазнига баробар хашаротларни қиради. 1 жуфти эса 40 тагача мевали дарахтларни зараркунандалардан бемалол ҳимоя қила олади. Битта чуғурчуқ оиласи жўжаларини боқиш учун 8000 га яқин май қўнғизи ва личинкаси келтириши мумкин. Фақатгина ҳашаротхўрларгина эмас, балки донхўр қушлар ҳам (масалан, чумчуқлар) ҳашаротлар билан овқатланади. Шунин учун ҳам фойдали қушларни қўриқлаш ва улар сунъий уялар қуриб дарахтларга осиб қўйиш керак.
Биологик курашнинг яна бир соҳаси ҳашаротларга қарши микробиологик препаратларни қўллашдир. Бу усулда зарарканандаларда касаллик қўзғатувчи бактериялар, вируслар ва замбуруғлар фойдаланилади. Ҳозирда кўсак қуртига қарши энтобактерия ва дендробацеллин деб аталадиган бактериал препарат лар қўлланилмоқда. Бу препаратлар ҳашаротларни 50 дан ортиғи самарали таъсир этишини аниқлаган. Масалан, улар олма куяси, дўлана қурти, карам куяси, ғўза ва кузги тунламларга қарши курашда ишлатилмоқда. Бу препаратлар одам, ҳайвонлар ва зарарсиз ҳашаротлар учун зарарсиздир, улардан ҳайвонларни исталган вегетация фазасида, жумладан, гуллаш ва ҳосилни олиш даврида фойдаланиш мумкин.
Ҳашаротлар танасида 1200 дан ортиқ содда ҳайвонлар ва юмалоқ чувалчанглар паразитлик қилиши аниқланган. Ҳозиирда уларнинг айримлари биологик агент сифатида фойдаланиш устида ишлар олиб борилмоқда.
Хулоса қилиб айтганда, биологик усул зараркунанда ҳашаротларга қарши қўлланиб келинаётган бошқа усулларни инкор этмайди. У ўсимликларни ҳимоя этиш воситасида кимёвий, физикавий, механик, агротехник ва бошқа усуллар биргаликда қўлланиладиган юқори самарали бўлад



Download 11,66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   72




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish