Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта маҳсус таълим вазирлиги


Ёғочсимон композицион ашёлар



Download 3,76 Mb.
Pdf ko'rish
bet11/122
Sana22.02.2022
Hajmi3,76 Mb.
#111062
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   122
Bog'liq
4 УМК Архитектура ашёшунослиги a18c795be21c527da99bfb21aa325f46

2.6. Ёғочсимон композицион ашёлар 
Кенг маънодаги композицион ашё деганда табиий хомашёлардан ёғоч ва 
унинг бўлаклари, битта ёки бир нечта компонентлар (металл, полимер, 
минерал) дан ташкил топган ва улар ўзаро кимёвий ёки механик равишда 
бириккан бошқа турдаги ашёларни тушунмоқ керак. 
Ёғочсимон композитлар ишлаб чиқариш хажми дунёда ҳар йили икки 
баробар ошмоқда, аммо хомашё заҳирасининг камайиши ўсмоқда.


Ашёшунос олимлар -“Арзон хомашё вақти ўтди” деган фикрда. Бутун 
ўрмон массивининг 7,5% и ёғоч ашёлари сифатида ишлатилади. Аммо, ёғоч 
ишлаб чиқариш “чиқинди” ларидан эса 30% игина ёғоч буюмлари ишланади. 
Ҳозирги кунда дунёда 330-1200 млн. т (тахминан 660-2400 млн.м
3
) ёғоч 
“чиқиндилари” чиқади. Улардан пўлат, алюмин ва пластмассалардан 
олинадиган жами маҳсулотларига тенг ёғоч, композицион ашёлар тайёрлаш 
мумкин. Ёғочсимон композитларга келажак ашёлари мақомини бериши 
мумкин.
Ёғочсимон пластиклар – ёғочли ашёларни босим остида қиздириб 
қайта ишланган буюмлардир. Ёғочсимон пластиклар қуйидагиларга бўлинади:
1) 
Зичланган ёғоч (пластификацияланган); 
2) 
Ёғоч- қатламли пластиклар; 
3) 
Ёғоч шохлари, чўпларини боғловчи билан зичлаб ишлангани; 
4) 
Зичлаб ишланган ёғочсимон плиталар; 
5) 
полимер боғловчи асосида ишланган ёғоч толали плита (ДВП-древесно-
волокнистая плита); 
6) 
шунингдек,ёғоч-қириндили плита; (ДСП-древесно-стружечная плита). 
Полимер-ёғоч плиталар тайёрлаш жараёнида, ёғоч қириндилари 
майдаланади ва толаларга айлантирилиб гилам шаклда бўлакларга бўлинади 
ва қуруқ бўлаклардан зичланган плиталар ишланади. Нам бўлакларни зичлаб 
каттиқ ёки ярим-қаттиқ плиталар олинади.Толасимон плиталар ишлашда 
майдаланган ёғоч толали массага, плитани сувга чидамли бўлиши учун, турли 
эмульсиялар (парафинли, смолали, ёғли) қўшилади. Қаттиқ ва ўта қаттиқ 
плиталар 5-7% гача (оғирлигига кўра) намликда, 150-170
о 
С ҳароратда 
қиздирилади. Ўта қаттиқ плиталар ўртача зичлиги 950 кг/м
3
; қаттиқ 
плиталарники 850 кг/м
3
дан; ярим-қаттиқ 400 кг/м
3
дан кам эмас. Плиталар 
ўлчами (мм): узунлиги 1200-3600 гача, эни 100-1800, қалинлиги 3-8.Ёғоч 
қиринди плиталар сифатининг энг муҳим ҳоссаси унинг намланувчанлигидир. 
Синаб кўрилаётган намунани 24 соат сувда шишиш кўрсатгичи қаттиқ ва 
ярим-қаттиқ -20% дан, ўта қаттиқ учун эса 12% дан ошмаслиги керак. Сув 
шимувчанлиги ўта қаттиқ плиталар учун 15%, қаттиқ 30%, ярим-қаттиқ 40% 
га тенг бўлиши керак. Безакли ёғоч қиринди плиталарни иссиқлик 
ўтказувчанлик кўрсатгичи муҳим аҳамиятга эга. Бундай плиталарни иссиқлик 
ўтказувчанлик коэффициенти (Вт/м
о
С) 0,06 дан, изоляцион безакли плиталар 
учун эса 0,8 дан ошмаслиги керак. 
Қаттиқ ёғоч толали плита (ДВП) ларни қурилиш конструкцияларда 
ишлатишда уларни қаттиқлиги ва емирилиш кўрсаткичлари алоҳида 
аҳамиятга эга.


Ёғоч толали плиталар ишлаб чиқаришда боғловчи ва қўшилмалар 
сифатида фенолоформальдегид ва мочевино-формальдегид полимерлар 
ишлатилади. Бундай термореактив синтетик смолалар юқори ҳарорат ва босим 
остида қотади. Қотиш реакциясини тезлаштириш учун турли катализаторлар 
қўшилади. Қотган смола эримайди, қайта қизитилганда юмшамайди. Смола 
сарфи одатда плита оғирлигининг 3% ини ташкил қилади. Плитани 
намланмаслиги учун, майдаланган ёғоч оғирлигига нисбатан 1% миқдорида 
мўм (воск), парафин, церезин, озокеритларни қўшиш мумкин. ДСП нинг 
асосий ўлчамлари, мм да: ясси холатда зичланган плитанинг узунлиги 2500-
3500; эни 1220-1750; қалинлиги 10-25; экструзион усулда ишланганини 
узунлиги 2500, эни 1250; қалинлиги 15-52 га тенг. 
ДСП нинг физик-механик хоссалари унинг зичлигига, шакли ва ёғоч 
заррачалари майда йириклигига, боғловчи миқдори ва сифатига боғлиқ. ДСП 
нинг физик-механик хоссалари: намлиги 8%, сув шимувчанлиги 12-88%, 
иссиқлик ўтказувчанлик коэффициенти 0,06-0,22 Вт/м
о
С, иссиқлик 
ютувчанлиги 1,7-1,9 кДж/(кг∙к) шишиши (24 соатда) қалинлиги бўйича 5-30%; 
плиталарни тик холатда чўзганда мустаҳкамлик чегараси-2,5-4 кг/см
2
дан кам 
бўлмаслиги керак. 

Download 3,76 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   122




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish