Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта маҳсус таълим вазирлиги


Рангли қурилиш ашёлари композицияларда



Download 3,76 Mb.
Pdf ko'rish
bet2/122
Sana22.02.2022
Hajmi3,76 Mb.
#111062
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   122
Bog'liq
4 УМК Архитектура ашёшунослиги a18c795be21c527da99bfb21aa325f46

1.2. Рангли қурилиш ашёлари композицияларда 
Ранг-баранг қурилиш ашёлари асосида архитектор ва дизайнерлар 
ижод этган композициялар қотиб қолган оҳангларни эслатади. 
 
Tone Sweet фирма бўёқлари 16 хил рангларни жамлаб ишлатилганда 
пигментлар бетон ва бетонли бинони оҳак пигментлар билан бўяб бинони 
нозик бўлагига айланади. Янчилган ва аралашган максимал ранг таъминлаш 
тўлиқ, тез ва ягона дисперсияси аралаштириш довомида Tone Sweet 16 ранглар 
иқлим талабига мос ва экологик зарарсиз бўлади. 
Бу сўзлар бино ва иншоотларга нафис гўзаллик бераётган архитектура 
йўналишидаги барча талаба ва мутахассисларга уларни ижодий ишларида 
илҳом беради.
Юрт бошимизнинг улкан ниятлари билан амалга ошираётган ишлари 
юқорида айтилган удумларнинг давоми деса бўлади. Бу борада Президентни 
бош меьмор деса бўлади, чунки ҳар бир лойиҳага ва ишлатиладиган қурилиш 
ашёлари турларига алоҳида эьтибор бериб ўз фикр-мулоҳазалари билан, 


айниқса қишлоқ аҳолисини ижтимоий ҳаётини янада яхшилашга қаратилган 
устувор режалари диққатга сазовордир. 
Ушбу маърузада ўқувчиларни пардозбоп қурилиш ашёларни танлашда 
ва ишлатилишида уларни рангига, тузилишига ва фактураларига қараб 
қўллаш, ишлаб чиқариш технологияси, хоссаларига доир қисқа 
маълумотлардан хабардор бўлиш зарурлиги ёритилган.
Тасаввур этинг, ер ости бойликлари табиий тошлардан қайси бирини 
олманг, ўзига хос рангга эга. Жумладан, бетонга қум ёки шағалларнинг бир 
неча ўнлаб рангларини ишлатиш мумкин. Масалан, ёғоч ашёларни ҳар 
жойидан кессангиз турли ранг йўналишларини кўрасиз. Булар ҳаммаси, 
албатта табиий ранглардир. Бундай ҳом ашёлардан олинган қурилиш ашёлари 
об-ҳаво ва иқлимнинг барча бузувчанлиги таъсирида ҳам ранги ўзгармайдиган 
чидамли, яъни қуёшнинг юқори ҳарорати, ёмғирнинг чучук сувлари ва улар 
музлаганда ҳам юзаси ялтираб тураверади. 
Табиатнинг бундай ҳом ашёларини қайта ишлаб, жумладан майдалаб, 
туйиб, куйдириб, қориштириб, қолиплаб, зичлаб ва шу каби технологик 
жараёнлар билан архитектура ашёлари олинади. Архитектор замонавий 
ашёларни қўллаб, турар-жой каби лойиҳалари яратса, дизайнер турли 
композициялар яратиб, унга чирой беради. 
Архитектура йўналишидаги барча мутахассислар санъат тизими ила 
ижод қиладилар. Турар-жой, саноат ёки гидротехника иншоотларининг 
лойиҳасини қанчалик пухта ва замон талабига кўра яратилганлиги билан бирга 
уларни пардозлашда рангли қурилиш ашёларини танлай билиш, шунингдек 
биноларни қайси қисмида қўллаш ҳам санъатдир. Лойиҳанинг асосий 
эътибори авваламбор табиий тоғ жинсларига, кейин бошқа Пардозбоп 
қурилиш ашёлари ишлаб чиқариш технологиясига қаратилиши керак бўлади. 
Пардозбоп сочилувчан табиий тош ашёлари - рангли қум, шағал, ҳарсанг тош 
ва бошқалар декоратив бетон қоришма ва темир-бетон конструкцияларини 
тайёрлашда майда ва йирик тўлдиргич сифатида ишлатилади. 
Тош ашёлар битта ёки бир неча хил рангли минераллардан ташкил 
топган бўлиб, улар маълум қаттикликка ва мустаҳкамликка эгадир. 
Табиий пардозбоп тоғ жинсларидан зинапоя, пол ёки майдон юзаларини 
қоплашда уларни ишқаланишига мустаҳкамлигига қараб танланади. Ушбу 
кўрсаткич бўйича пардозбоп тоғ жинслари беш гуруҳга бўлинади (яъни 1 млн. 
одамни бир йилда тошнинг юза қатламини ўлчами билан ифодаланади). 


1 гуруҳга - бир йилда 0,12 мм дан кам қатлами едирилади. У ҳолда 
кварцит, гранит каби тоғ жинсларини ишлатиш мумкин.
2 гуруҳдаги тоғ жинсларига базальт ва йирик кристалли мармарни 
ишлатса бўлади; уларни 0,12...0,35 мм гина қатлами едирилади;
3 гуруҳга 0,35...0,6 мм қалинликдаги қатлам едириладиган базальт, 
мармар, қумтош, доломит тоғ жинсларини тавсия этиш мумкин. 
4 гуруҳдаги мармарли оҳактош, травертин, туф, оҳактош тоғ 
жинсларини юза қатламини 0,6-1,5 мм қатлами едирилади;
5 гуруҳ тоғ жинслари бир йилда 1 млн. одам ўтганда 1,5-2,5 мм қатлами 
едирилади (ғовак оҳактошлар). Ўрта ҳисобда метро зинапоялари ёки поли 
(гранит ёки мармардан ишланган бўлса қатлами 2 млн. одам юрганда 3 асргача 
таьмирланмайди. 
Зинапоя, йўлка ёки майдон юзаларни қоплашда ишлатиладиган бундай 
рельефдаги ғадир-будир юзанинг баланд қисми 2 мм гача, ўзаро параллел 
йўналган юза чуқурлиги 0,5-1 мм, нуқтали нотекис юзадаги чуқурчанинг 
ўлчами 0,5-2 мм бўлиши керак. 
Ялтираш учун лаппак маҳсус темир оксидли (хром, калай, темир ва ҳ.к.) 
қуйқа ёки кукун суртилган кигиз ёки наматга ўралади, кейин тоштахта юзаси 
катта айланма тезликда ойнадек ялтирагунча артилади. Натижада тушган нур 
тўлқинлари камалак ранглари жилосини намоён этади. Табиий тошларни 
ялтираш хиллари 6 гуруҳга бўлинади: шишасимон, олмос, садаф, ипак 
газлама, мўмсимон ва хира. 
Ялтираш деганда пардозбоп тош тузилиши ва таркибидаги 
минераллардан нур ўтказувчанликни тушунмоқ керак. Нур қайтариш тошнинг 
нафақат юзасидан, шунингдек унинг ички қисмидаги рангли минераллар 
жилвасини кўриниши ҳамдир. 
Қимматбахо пардозбоп қоплама тош плиталар ишлашда нодир ва ноёб 
рангли тоғ жинслари майдаланади ва ҳар хил ўлчамларда боғловчи моддалар 
асосида қоришма тайёрланиб қолипларга жойланади. Кейин қоришма обдон 
қотгандан кейин юзаси текисланади, силлиқланади ва майда рангли 
заррачалар жилоси кўрингунга қадар ялтиратилади. Қуйидаги расмда оддий ва 
бўялган пардозбоп қимматбаҳо майда табиий тош донолари ёритилган.

Download 3,76 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   122




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish