Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта маҳсус таълим вазирлиги



Download 3,76 Mb.
Pdf ko'rish
bet107/122
Sana22.02.2022
Hajmi3,76 Mb.
#111062
1   ...   103   104   105   106   107   108   109   110   ...   122
Bog'liq
4 УМК Архитектура ашёшунослиги a18c795be21c527da99bfb21aa325f46

Ванадий — оқиш кумушсимон металл, зичлиги 6020 кг/м
3
, эриш 
ҳарорати 1720°C га тенг бўлган, тузли сувда зангламайдиган нодир металлдир. 
Ванадий пўлат эритмасига қўшилган легирланган металл. Ванадий билан мис 
эритмасидан аъло сифатли бронза олинади. 
Вольфрам — кумушсимон оқиш рангдаги, жуда қаттиқ, зичлиги 19000-
20000 кг/м
3
эриш ҳарорати 3370 ±50°C га тенг бўлган нодир металлдир. Махсус 
хусусиятга эга бўлган юқори сифатли пўлат лар ҳамда қаттиқ қотишмалар 
олишда ишлатилади. 
 
 
9.7 Темир уни 


Бир жинсли ёки ҳар хил темир аралашмаларини майдалаб олинган 
кукунни эритгунга қадар қиздириб ёки қисман эриган ҳолатда юқори босимда 
зичлаб олинган буюмга темир кукунли ёки темир-сопол (металокерамика) 
ашъёлар деб аталади. Ҳозирги вақтда темир ва рангли нотемир ашъёлардан 
олинган кукунни зичлаб, ҳар хил шаклдаги қолипларга жойлаб кейин эритиб 
буюмлар олиш технологияси кенг ривожланмоқда. Темир кукунли технология 
асосида олинган буюмларнинг ҳажмий ғоваклиги 40-45% гача бўлиши 
мумкин. Толали темирлардан ишланган буюмники эса 80% дан кам бўлмайди. 
Темир толали буюмлардан юқори ҳароратда товушдан ва тебратма 
ускуналардан чиқадиган шовқиндан муҳофаза қилишга мос буюмлар 
ишланади.
Эриган темирни пуркаш усули билан ишга яроқсиз темир қисмлар ва 
бўлаклар юзасидаги қатламдан тозалаб ошириб таъмирлаш мумкин. Темир 
юзасига туйилган дала шпати, кварц, тупроқ ва бурадан ташкил топган 
аралашмани эритиб босим остида пуркалади. Натижада, темирни занглашдан 
сақлайдиган ҳар хил рангли эмал бўёқ қатлами ҳосил бўлади. Ушбу усул билан 
ванна, раковина ва бошқа сантехника буюмлари металл ҳарорати 750-800°C га 
тенг бўлган махсус ўчоқларда эмал билан қопланади. Худди шу усул билан 
темир юзасига юпқа ойнани эритиб ёпиштириш мумкин. Жуда зарарли 
суюқликлар учун темир қувурларнинг ички ва ташқи юзаларини шиша билан 
қоплаб уларни занглашга чидамлилиги оширилади. Темир буюмларни парда 
ҳосил қилувчи лоқ-бўёқ ашъёлар билан занглашдан сақлаш усули қурилишда 
кўп ишлатилади. 

Download 3,76 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   103   104   105   106   107   108   109   110   ...   122




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish