Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта маҳсус таълим вазирлиги



Download 3,76 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/122
Sana22.02.2022
Hajmi3,76 Mb.
#111062
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   122
Bog'liq
4 УМК Архитектура ашёшунослиги a18c795be21c527da99bfb21aa325f46

Рангли қум ва тошлар 1.1-расм. 


 
Ҳар хил рангли 
гранит 
Фракция(мм-
да) 0,5-1,0 
1,0-1,5
1,5-3,0 
3,0-6,0
 5,0-10 
 
Локланган “Борок” 
мармари
Фракция 
3,0-10,0 
 
Яшма 
Фракция 
70-150 
 
Гранит “Ёнғоқ” 
Фракция 
20-40 
40-70 
 
 
Безакли пардозбоп бетон ва қоришмалар учун қимматбаҳо рангли қум 
ва тошлар 
 
Магнезит 
Фракция 
20-40 
40-70 
 
Локланган серпентенит
Фракция 
 3-10 
 
Бўялган мармар 
(пушти, сариқ, кўк, 
хаворанг) 
Фракция 
10-30 
20-40 
 
 
Ялтироқ кулранг слюда 
Фракция
0-0,3 
 
Тўқ жигар рангга 
бўялган мармар қуми 
Фракция 
 0,5-1,0 
1,0-1,5
1,5-3,0 
3,0-6,0
5,0-10 
 
Сариқ рангга бўялган
мармар қуми 
Фракция 
 0,5-1,0 
1,0-1,5
1,5-3,0 
3,0-6,0
 5,0-10 


 
Пушти рангга бўялган 
гранит қуми 
Фракция 
 0,5-1,0 
1,0-1,5
1,5-3,0 
3,0-6,0 
 
Тўқ кўк рангга бўялган
мармар қуми 
Фракция 
 0,5-1,0 
1,0-1,5
1,5-3,0 
3,0-6,0 
Пардозбоп ашёлар ишлатилганда уларни муҳитга қараб танлаш, уларни 
ранги ва асосий хоссаларини, шунингдек бошланғич сифатини сақлаб 
қолишлигини, ҳамда давлат стандартлари талабини қониқтириши ҳам керак. 
Шу билан бирга қурилиш ашёларининг хоссалари уларни ишлаб чиқариш 
технологиясига мос бўлмоғи лозим. 
Бинонинг умумий кўринишини безаб турувчи қурилиш ашёларининг 
рангларини ўзгаришида нафақат унинг ташқи тузилиши, қолаверса ички 
тузилишини шаклланишидаги кимёвий реакция натижалари ҳам таъсир 
этишини тажриба натижалари билан S.K. Duggal /9/ исботлаб берди. Яъни 
рангли бетон таркибидаги майда ва йирик тўлдиргичлардаги чанг миқдорининг 
ортиши боғловчининг бирикишида ҳосил бўладиган нохуш модда пардозбоп 
бетоннинг юзасида доғлар хосил қилади. 
 
1.3. Рангли пардозбоп ашёларнинг инсон кайфиятига таьсири 
Шуни айитиш керакки, рангли қурилиш ашёлари бино ва иншоотларни 
кўркам ва салобатли бўлишида жуда муҳим аҳамият касб этади. Weiner 
айтганидек, «Экологик психология кишининг кайфиятини хатти-ҳаракатини 
яхшилайди ва ўзаро муносабатларини ўзгартириши мумкин». 
Салобатли бино ва иншоотларни кўрганда инсон қалбида пайдо 
бўладиган ҳис-туйғулар албатта уларни пардозлашда ишлатилган ашёларнинг 
кўриниши ва нафислиги билан боғлиқ. Биз буларни назарда тутиб, амалда 
дизайнер санъатини қанчалик тўғри тадбиқ қила олсак, меьморчиликдаги 
ғоявий бадиий таъсирини инсон онгини шаклланишида кўриш мумкин бўлади. 
Ушбу маърузада ўқувчиларни Пардозбоп қурилиш ашёлари ишлаб 
чиқариш технологиясини танлашда ва ишлатилишида уларни ранги, тузилиши 


ва фактураларига қарабгина эмас, балки уларни инсон саломатлигига таъсири, 
ҳамда тиббиёт олимларининг фикрини ўрганиш ҳам керак бўлади. 
1.2-расм. Бино ва иншоотларни пардозлашда ранг танлаш. 
Архитектура санъатини инсон кайфиятини яхшилашдаги ўрнини 
қуйидаги ибора билан ҳам ифодаласа бўлади: ҳар хил рангдаги манзарали 
қурилиш ашёларидан ишланган архитектуравий композициялар қотиб қолган 
оромбахш оҳангларни эслатади. Дарҳақиқат дизайнерни юксак махорат билан 
яратган архитектура манзараларини кўриб, гўзал боғи эрамга кириб сайр 
қилгандек руҳий озиқа оласиз, эртанги жўшкин ҳаётга куч тўплайсиз. 
Қурилиш ашёларининг барча хислатларидан, албатта уларнинг ранги
туси ва жило бериши (товланиши) асосийлари ҳисобланади. Инсоннинг кўриш 
қобилияти яхши ривожланган, у рангларнинг хилма-хиллигини ва ёруғлиги, 
оч-тўқлигини жуда яхши ажрата олади, ҳамда товланишини, жилоланишини 
ҳис қила олади. 
Турар-жой, саноат ёки бўлмаса гидротехника иншоотларни лойиҳасини 
қанчалик пухта ва замон талабларига кўра чиройли қилиб яратилганлиги 
билан бирга уларни пардозлашда рангли қурилиш ашёларини тўғри танлай 
билиш ҳам санъатдир. Шундай экан, архитектор, дизайнер ёки ландшафт 
архитектурасини яратувчи мутахассислар ижод этган санъат асарларини 
инсон фаолияти ва саломатлиги билан боғлиқ эканлигини билишлари керак 
бўлади. Бизни ўраб турган барча табиат гўзалликлари ва яшаш муҳити 
инсоният соғлиғига қанчалик таъсир этаётганлиги сир эмас. Масалан, дизайн 
йўналишига доир илмий-тадқиқот ишларидан беҳабар мутахассис бинонинг 
бирон бир хонасини ўта ялтирок ранг билан бўяшга изм берса ва ундан 
қайтаётган акс нур, билинки инсон асаб толаларини таранглаштиради, 
кайфият бузилади. 
Масалан, ётоқхона ва хонасини пардозлашда қизил ранглардан 
фойдаланилмагани маъқул, чунки бу ранг инсон кайфиятига салбий таъсир 
кўрсатади, уни безовталантиради, қон босимини оширади ва унинг бош 


оғриғига, уйқусида босинқирашига, ноҳуш тушлар кўришига ҳам сабаб 
бўлиши мумкин. 
Қизил рангларнинг баъзи бир турлари бошқа ранглар ичида ўзига 
эътиборни жалб қилиш, урғу бериш учун қўлланилади. Улар оддий ранглар 
ичида, айниқса кулранглилар орасида ўзига мос ўрин топишлари мумкин. 
Қулупнай ва лолақизғалдоқ тусидаги қизил ранглар ўртамиёна бўлиб, 
қўлланилаётган пардозловчи ашёлар ичида оч-тўқлигини ҳисобга олиб 
безаклашда ишлатилса ажойиб натижаларга эришиш мумкин. Хоналарнинг 
ички кўринишини безатиш ишларига қизил рангларни жалб қилиш бу 
кўпчилик журъат этавермайдиган дадил қадам бўлиши билан бирга жуда 
мураккаб вазифа ҳамдир.
Олимларнинг фикрича, инсонларда кўтаринки кайфиятни пайдо 
бўлишига оч олтин тусли фил суякранг (баъзилар уни қаймоқранг деб 
аташади) сабаб бўларкан. Оқиш рангнинг нафис туслари ўзига яраша 
ёруғликни ва бой сиртқи кўринишини талаб этади. Шунинг билан бирга тўғри 
танланган ранг туси, сиртқи кўриниши, зичлиги ва нақшлари архитектура 
шаклини янада бежиримлигини таъминлайди, ҳамда кишини тинчлантирииб, 
унинг учун шинам қулай шароит яратади.
Кўк ва мовий ранглар инсон қон босимига салбий таъсир этсада, 
мушаклардаги зўриқишни юмшатади ва оғриқни босади, умуман олганда бу 
ранглар кишилар саломатлигига ижобий таьсир қилиб, тинчлантирувчи ва 
қалб мувозанатини сақловчи саналади. Бундай рангларни ётоқхоналарда ва 
тиббиёт масканларида қўлланилгани мақсадга мувофиқ, шунинг билан бирга 
улар ошхоналарда иштаҳани бироз бўлсада шаштини туширишга хизмат 
қилади. Яна бир нарсани айтиб ўтиш жоизки, тўқ ёки олов қизил рангнинг кўк 
ва мовий ранглар билан аралашмаси ёрдамида ажойиб товланувчи, ўзида тун 
сирларини, коинот ўйинларини мужассамлантирувчи ва ҳис-туйғуларни тез 
бойитувчи, ўйинкор рангларни пайдо қилиш мумкин. Бундай ранглар 
ошхоналар, юқори табақали меҳмонхоналар учун мўнжалланган хоналар ва 
ашёлар пардозхоналарини безашда ишлатилса мақсадга мувофиқ бўлади.
Кўк рангдан ўлароқ яшил ранг иштаҳани очишда таъсирчанлиги юқори 
саналади ва кўриш даражасини оширгани учун, уни уйлардаги ошхоналар 
безагида ишлатишади. Бундан ташқари кишининг қон ва кўз босимини 
пасайтиришга, кишининг диққатини бир жойга жамлашга ёрдам беради. 
Шунинг учун ҳам бу ранг ўқув муассасаларида кенг қўлланилади. Ўртача 
юмшоқ, мусаффо яшил ранг бино хоналаридаги рангсиз муҳитни бойитади ва 
кўркамлаштиради, яна бу ранглар тўқ рангли ёғоч сиртларга ва жигарранг 


муҳитга бошқача тус, кўркамлик бахш этиши мумкин. Тўқ яшил тусдаги 
ранглар билан ишлаш бирмунча мураккаб.
Сариқ ранг бинонинг нафақат ички безак ишларида, баъзида сиртқи 
пардозида ҳам қўлланилиши мумкин бўлган ажойиб ранглар қаторига киради. 
Ўзбекистонда бу рангнинг турли-туман туслари кўпинча биноларнинг 
фасадини безашда ишлатилади. Бу рангнинг кўпинча ишлатилишига сабаб, у 
кишини ўйлаш, фикрлашини фаоллаштиради, кайфиятни кўтаради ва ташқи 
муҳитни қабул қилишини тезлаштиради. Шу билан бирга сариқ ранг ва унинг 
барча тусларини болалар хонасида қўлласа бўлади, бу ҳолатларда боланинг 
жинси рол ўйнамайди. Ўзбекистоннинг иссик, қуёш нури таъсирида рангларни 
ялтироклигини ҳамда чидамлилигини оширишда сариқ рангларни қўллаш 
амалда синаб кўрилган. 
Апельсин ранги инсонларнинг овқат ҳазм қилиш тизимига ижобий 
таъсир кўрсатиб, иштаҳани очишга сабаб бўлади, аммо болалар хонасида бу 
рангнинг кўплиги болани тезда чарчашига баъзида эса унда бош айланиши 
ҳолатлари пайдо бўлишига олиб келади.
Яна болалар хонасидаги рангларга тўхтасак, шуни айтиб ўтиш керакки, 
кўпинча ота-оналар ўз қизлари учун “илиқ”, атиргул тусдаги кўйлак рангларни 
танлашади, ўғил болалар учун эса совуқроқ, мовий тусдаги рангларни афзал 
кўришади. Лекин мутахассисларнинг фикрича бу ранглар қоидадаги 
мажбурий ранглар бўлиб қолмагани маъқул. Улар тавсияси бўйича, ранг 
танлашда албатта, кишининг қанчалик ҳиссиётлиги, руҳияти ва жисмоний 
ҳолати ҳам бирмунча аҳамият касб етади. 
Руҳшунослар болалар хонасини безашда нафис ва тоза тусдаги ранглар: 
атиргул, яшил-сариқ, оч кўк, оч яшил ранглардан фойдаланишни маслаҳат 
беришади. Бирмунча ёруғ, яққол кўзга ташланмайдиган тусдаги ранглар 
болалар хонасини шинам қилишга, ундаги муҳитни яшнатишга ва катталар 
хонасидан ажралиб туришига хизмат қилади. 
Рангларни қўшиб ишлатишда, уларнинг бир биридан яққол ажралиб 
туришлиги мақсадга мувофиқ эмас. Агар тўқ, яққол кўринадиган рангларни 
юмшоқ, кўзга бирдан ташланмайдиган ранг туслари билан қўшилса, 
ишлатишдан олдин тажриба қилиб кўрилса натижага эришиш йўли бирмунча 
фойдали бўларди. Гарчи тинчлантирувчи муҳит яратувчи тусдаги ранглар 
керак бўлса, бунда албатта бир бирига яқин тусдаги ранглардан 
фойдаланилган маъқул. Шундагина ранглар мувофиқлигига еришиш мумкин 
ва қулайлик, шинамлик муҳитидан баҳра олишга имкон яратилади, акс ҳолда 
хонада асабийлашиш ва безовталаниш учун барча шароит мужассам бўлади. 


Зангламайдиган пўлатдан ясалган қисм ва буюмлар ёки уларнинг 
безаклари муҳитга замонавий тус беради. Буюмларнинг қизил ва қора 
аралашмасидан ясалган қисм билан безатилса табиий дарахт туси бўлган оч 
тўқ рангдаги муҳит бўлса, кишида ижобий таассурот қолдиради. Яна шуни 
айтиш жоизки, агарда безатилишида биллурга урғу берилган бўлса ва ойнали 
сатҳлар бўлса, бунда муҳитга ўзгача оҳанг бағишланганлиги яққол сезилиб 
туради. 
Пардозлашда ишлатиладиган қурилиш ашёларидаги сиртқи нақшлар 
роли хонани пардозлашда ишлатиладиган ранглардан асло қолишмайди. Барча 
меъморий услубларда бундай кўриниш таснифлари катта аҳамиятга эга 
бўлган. 
Сиртқи нақшлар кўриниши ёруғ юза устида яққол намоён бўлади. 
Агарда хонани пардозлаш ишларида бир хил рангдаги майда расмли ва силлиқ 
сиртқи нақшли қурилиш ашёси ишлатилган бўлса, у ҳолда хонанинг ҳажми 
киши кўзига катта бўлиб туюлади. Тик ҳолатдаги расмлар ва бўртирилган 
нақш хонани кўринишини узайтиради. 
Пардоз ишларидаги ранглар танлови, албатта хонанинг умумий 
кўринишидан келиб чиқиши керак, бунда кишининг диди, танлов қобилияти 
ҳам катта аҳамиятга эга. Аммо кейинчалик афсусланмаслик учун юқорида 
тавсия қилинган қоидаларга, яъни рангларнинг хонани безатишдаги ролини 
эътибордан четда қолдирмаслик керак. 
Хулоса қилиб айтганда, тўғри танланган ранглар, уларнинг керакли 
миқдордаги туси ва қурилиш ашёсининг сиртқи нақши, расми билан 
уйғунлашуви меъморий шаклларни безашда асосий омил ҳисобланади. 

Download 3,76 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   122




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish