Пардозбоп пўлат олишда ва унинг хоссаларини яхшилаш мақсадида,
унинг таркибига легирловчи рангли қўшилмалар қўшилади ва
легирланган
бир текис рангли пўлат ҳосил бўлади.
Пардозбоп пўлат легирловчи қўшилмаларнинг миқдорига кўра, кўп
легирланган, легирланган ва кам легирланган пўлат хилларига бўлинади.
Қурилишда асосан кам легирланган пўлатлар ишлатилади. Пўлатни техник
хоссалари 9.1–жадвалда ёритилган.
9.1-жадвал. Пардозбоп қурилиш пўлатларнинг механик хоссалари
Пўлат тури
Пўлат
маркаси
Чўзилишдаги
мустаҳкамлик
чегараси,
9,8х10
5
Н/м
2
Ўқиш
чегараси
9,8х10
5
Н/м
2
,
қалинлиги, мм
20
гача
20-
40
40-
100
100
дан
катта
Углеродли оддий
Ст 3 кн
37-47
24
23
22
20
Ст 3 нс
38-49
25
24
23
21
Ст 3 Гнс
38-50
25
24
23
21
Кўприкбоп
углеродли,
қиздириб эзилган
М 16с
Ст 3
мост
38
38
23
24
-
-
-
-
-
-
Конструкциябоп
кам легирланган
14 б
46
21
-
-
-
19 г
48
32
-
-
-
09 Г2
45
31
-
-
-
18 Г2
52
36
-
-
-
12 ГС
47
32
-
-
-
17 ГС
50-52
34-
35
-
-
-
09 Г2С
44-50
33-
35
29-
30
29-
28
27
15 ГС
48-52
36-
38
34-
36
-
-
15хСНD
50
35
-
-
-
9.3 Пардозбоп рангли темирлар ва қотишмалар
Бундан 6000 йил муқаддам инсон тош асрида яшаган. Бу даврда барча
меҳнат ва ов қуроллари фақат тошдан ясалган. Мис ва олтин кишилар
томонидан қачон кашф этилгани аниқ эмас, бироқ мис милоддан аввалги 5-
минг йилликда қўлланила бошланганини тасдиқловчи маълумотлар бор.
Милоддан олдин 4-минг йилликнинг бошланиши арафасида олтин ҳам
муомалага киритилган.
Милоддан аввалги 3-минг йилликда инсон темир билан ишлаш борасида
кўп нарсаларни ўрганди. Бу
даврга келиб, кумуш ва қўрғошин ҳам кашф
этилди.
Кейинчалик инсон қалайни топди ва уни мис билан қориштиришни
ўрганиб, янада қаттиқроқ темир - бронзани олишни ўрганди. Милоддан
аввалги тахминан 3500 йилдан то 1200 йилга қадар бронза ас модул-ускуна ва
қурол-аслаҳа тайёрлашда энг муҳим хом ашё бўлиб хизмат қилди. Бу
давр
тарихда бронза даври деб аталади.
Инсон ерга тушган метеоритларни топиб олиб, шу асосда темирни руда
таркибидан олишни анча олдин ўзи учун кашф этди. Милоддан аввалги 1200
йилда одамлар темирни қайта ишлашни ўрганишди ва бу ҳунарни авлоддан-
авлодга мерос қолдилар. Темир кўп ҳолларда бронза ўрнини эгаллади. Бу
темир даврининг бошланиши эди.
Суюқ темирлар ҳам бор, бу - симоб. Бошқа суюқ темир - галлий ер
қобиғида жуда кам учрайди. Енгил ва оғир темирлар ҳам мавжуд. Литийдан
ишланган кубик енгил бўлиб, ҳатто сув бетида қалқиб туради, қўрғошин эса
оғир темирдир.
1855 йилда Парижда бўлиб ўтган жаҳон кўргазмасида кумушсимон 12
бўлак оқ темир- алюмин ҳамманинг диққат эътиборини ўзига тортди.
9.1-расм. Рангли металлдан ишланган бадиий композиция
Алюминнинг нархи дастлаб кашф этилганда жуда қиммат (олтиндан сал
арзон) бўлиб, фақат заргарлик зеб-зийнатлари учун ишлатилган. Уни боксит
рудасидан ишлаб олиш жуда қийин.
Пардозбоп ашё сифатида рангли темир олишда пўлат юзасининг
рангини механик ва ҳарорат таъсирида ишлов бериб ўзгартириш мумкин.
Бунда унинг юзасида тўқ сариқ ёки кўкимтир парда ҳосил бўлади. Олтин ва
қизғиш рангларни олиш усуллари ҳам мавжуд. Электр таъсирида
зангламайдиган пўлатларга ишлов бериш жараёнида турли – тўқ сариқ, қизил,
ҳаво ранг, кўк ва яшил рангларни олиш мумкин.
Кўпинча темир буюмларни эстетик нуқтаи назардан бўяш
талаб
қилинмайди. Масалан: чўяннинг қора ранги, пўлатнинг кулранги, мис ва
бронзанинг
олтин ва яшил-жигарранги, алюминнинг кумуш ранги. Бундай
қопламалар металларни занглашдан сақлайди.Темирларнинг юзасидаги
фактуралар ғадир-будирли, силлиқ, асосли ёки ялтироқ бўлиши мумкин.
Темирни асосий афзаллиги унинг тузилишда мустаҳкамлиги бўлса,
кейин унинг юзасида ҳар турли фактуралар ялтироқ тасвирларни ёритишга
қулайлигидир
Do'stlaringiz bilan baham: