Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта маҳсус таълим вазирлиги


Нафас олиш аъзолар системаси



Download 1,19 Mb.
bet7/53
Sana25.02.2023
Hajmi1,19 Mb.
#914556
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   53
Bog'liq
Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта ма сус таълим вазирлиги

4. Нафас олиш аъзолар системаси.
Нафас олиш аъзолари организм билан ташқи муҳит ўртасидаги газлар алмашинувини таъминлайди. Тирик организмнинг кислородга бўлган эҳтиёжи жуда ҳам катта. Масалан, итлар овқатсиз уч ҳафта, сувсиз уч кунгача яшаши мумкин, аммо кислородсиз уч дақиқа ҳам яшай олмайди.
Нафас олиш аъзолари газлар алмашинувини таъминлашдан ташқари яна бир қанча вазифаларни бажаради: бурун бўшлиғи – ҳид билиш, ҳиқилдоқ – овоз чиқариш (ҳуриш), ўпка эса организмдаги сувни буғлатиш учун хизмат қилади ва шу билан терморегуляция жараёнида қатнашади. Нафас олиш аъзолари ҳам бошқа аъзолар сингари, қон айланиш, овқат ҳазм қилиш ва нерв тизимси билан чамбарчас боғлиқ чунки ўпкага кирган кислород қон таркибига ўтиб, унинг шаклли элементлари – эритроцитлар орқали бутун организм тўқималарига тарқалади ва моддалар алмашинувида муҳим рол ўйнайди, организмдан ажралган карбонат ангидриди эса ташқарига чиқиб кетади.
Нафас олиш системасининг маркази узунчоқ мияда жойлашган. Итларда тинч турган ҳолатда нафас олиш сони бир дақиқада 14-24 мартага тенг, ёш ҳайвонлар эса бундан ҳам тезроқ нафас олади.
Нафас олиш аъзоларига бурун катаклари, бурун бўшлиғи, ҳиқилдоқ, кекирдак, бронхлар ва ҳаво алмаштирувчи асосий аъзо – ўпка киради.
Бурун нафас олиш системасининг бошланиш қисми ҳисобланиб, ҳаво ўтказиш, ҳид билиш, ҳавони исистиш, ҳаво билан аралашиб кираётган ҳар хил ёт нарсаларни ушлаб қолиш ва уларни организмдан ташқарига чиқариб юбориш учун хизмат қилади. Бурунда жуфт бурун бўшлиғи, унинг олд қисмида бурун катаклари бўлади. Бурун бўшлиғи калла суягининг коваклари билан бирикади. Бурун бўшлиғи бурун тўсиқлари орқали ўнг ва чап бўшлиқларга бўлинади. Бурун бўшлиғининг энг туби ҳавони ўтказиш учун қўлланилмайди балки у ҳид сезадиган шиллиқ парда билан қопланган ва шунинг учун ҳам ҳидни сезиш органи бўлиб ҳисобланади.
Ҳиқилдоқ – тоғайлар қўшилишидан ҳосил бўлиб, хоана тешигининг пастки қисмида жойлашади. Ҳиқилдоқ нафас йўлинининг бошланғич қисмидир, у нафас олишдан ташқари, овоз чиқариш йўли сифатида ҳам муҳим рол ўйнайди. Ҳиқилдоқ бешта тоғай, бир қанча мускуллар ва овоз пайидан тузилган.
Кекирдак – узун най шаклидаги орган бўлиб, ўпкага ҳаво ўтказиш ва ундан ҳавони ташқарига чиқариш учун хизмат қилади. Кекирдак итларда 40 та тоғай ҳалқаларининг ўзаро бирлашиши натижасида ҳосил бўлган. У ҳиқилдоқнинг ҳалқасимон тоғайидан бошланиб, ўпкада тугайди.
Ўпка - асосий нафас олиш аъзоси бўлиб кўкрак қафасида жойлашган. Ўпка жуфт аъзо, унга ташқи муҳитдан ҳаво билан бирга кислород кириб, қонга ўтади ва бутун организмга тарқалади, моддалар алмашинуви натижасида ҳосил бўлган карбонат ангидриди эса қон билан ўпкага келиб, ташқарига чиқиб кетади. Ўпка тармоқларга бўлинган бронхлардан ташкил топган. Асосий бронх ўпканинг ички қисмига киргандан кейин тармоқланиб, бронхларга, бронхиолаларга, улар эса альвеолаларга бўлиниб кетади. Альвеолалар эса ўз навбатида альвеола халтачалари – пуфакчаларини ҳосил қилади ва улар билан якунланади. Альвеолалардан ўпка паренхимаси пайдо бўлади. Паренхимада артерия ва вена қон томирлари бўлиб, газлар алмашинуви шулар орқали амалга ошади.



Download 1,19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   53




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish