11. Асаб системаси жуда кучли, ўзи ялқов, ишёқмас (фаолиятсиз кам ҳаракат) турдаги итларни ўргатиш
Бу турдаги итларни ўргатишда уларни индивидуал хусусиятларини, кам ҳаракатчанлигини, асаб системаси кўтарилиши ва пасайиши, кескинлик билан тескари ҳаракат сезгирлиги ва шу каби факторларини назарга олиб бу туркум итларга индивидал ёндошиб ўргатиш керак.
Масалан бундай характердаги итларга ҳар бир буйруқ беришда орадаги интервал вақт кўпроқ бўлиши шарт, “фу” буйруғидан кейин бирданига “фас” ёки тескарисига, чунки бу буйруқлар бир-бирига тескари, бунда ит тезда буйруқни тушуниб олмайди. Ёки иккинчи “ўтир” буйруғи, сўнгра бирданига “ёт” ёки шуни тескарига берилган буйруқни бажара олмаслиги мумкин. Икки хил буйруқ ўртасида етарли даражада вақт бериш лозим. Бундай буйруқни секин бажарганлиги ёки бошқа камчиликлари учун итга яхши муносабатда бўлиш шарт, итга бақирмасдан, ўз асаб системасини бузмасдан оддий ҳолатда ўзини тутиши керак. Бу туркумдаги итлар буйруқни жуда секин бажарганликлари учун ўргатувчи ва унинг шогирди томонидан итга тазйиқ қилиб баданига уришлари оғир шикаст етказади. Натижада ит қўрқоқ ва пассивли бўлиб, ўргатувчиларга нисбатан ғазабланиб қарайди. Итлар ҳид сезиш қобилияти орқали жуда секин сезади. Бора-бора яхши сеза бошлагач шартли рефлекслар аниқ ва хатосиз ишлайди.
Флегматик турдаги итларни эпчил, чаққон, яхши малакали ўргатувчиларга бериш керак, шундагина итлар яхши ўрганиб, ўз вазифаларини тез ва хатосиз бажаришни мукаммал ўрганади.
Асаб системаси кучли, кам ҳаракатли, кучиз, сезгиси паст итларни учратиш мумкин.
Бу турдаги итларни ўргатиш ҳаддан ташқари қийин. Бундай итлар одатдан ташқари ҳимоя қилиш учун, ички ишлар қидирув бўлим хизматлари, чегара бўлимлари ва қоровул постларида ишлаш учун кучсиз асаби бўш итлар бу вазифага нолойиқ ҳисобланади. Ҳар хил ёшдаги итлар ёшига, тарбияланиш шароитига ва тайёрланган даражасига асосан яшаш шароитлари тарбияланишлари тайёрланган даражасига қараб қабул қилиш мумкин. Шуларни ҳаммасини эътиборга олмасликнинг иложи йўқ. Аксинча уларни яхши даражада ўргатиб бўлмайди. Маълумки, қидирув (изидан ва ҳидидан излаб топиш) ва қоровуллик хизматларида малакаси яхши итларни ўргатиш учун мактабларда ва махсус йиғинларда аниқ ўқув услублари ва ўргатиш учун қоидалар бўлиши шарт. 10-12 та итлардан ташкил қилинган кичик бир гуруҳда ҳам ҳар хил турдаги итлар учрайди. Булар орасида олий асаб фаолияти реакцияси ва бошқа бир қанча кўринишлари билан бир-биридан фарқ қилади.
Уларни ёшлари ҳар хил бўлганлиги сабабли ўргатиш ҳам анча қийин, ёш итларни асаб системаси етарли тараққий этмаган, қўрқоқ бўлади 1-2 ёшли итлар кўпроқ ўргатишга олинади. Баъзан ёш ва катта ёшдаги итлар ҳам танлаб ўргатишга олинади. Ҳар хил ёшдаги итларга индивидуал ёндашиш керак, механик ҳаракатларни жуда ҳам эҳтиёткорлик билан ишлатиш зарур. Баданини оғритиб, қўзғатувчи механик ҳаракатлар итларни пассив ҳимоя реакциясига ўтишга мажбур қилади. Ёш итлар тақлидий услубга тез ўрганадилар. Шунинг учун (тўсиқдан ўтиш, жахлини чиқариш, аппортировка ва бошқалар) каби услубларни ўргатиш мумкин. Айниқса, ёш итларни кўп ҳаракатчанлигига кўпроқ эътибор бериш лозим. Ёш итларни чидамлиликга ўргатиш ва малакасини оширишда жуда эҳтиёткорлик билан ўргатиб бориш керак. 2 ёшдан ошган итларни ўргатишда бир неча хусусиятларни ҳисобга олиш керак.
Бундай итларда ёмон, кераксиз, ёқимсиз рефлекслар маълум бир кўникмаларга ўргатишда қийинчиликлар келтириши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |