Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта маҳсус таълим вазирлиги


Хизмат итлариниг олий асаб фаолиятининг турлари



Download 1,19 Mb.
bet38/53
Sana25.02.2023
Hajmi1,19 Mb.
#914556
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   53
Bog'liq
Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта ма сус таълим вазирлиги

10. Хизмат итлариниг олий асаб фаолиятининг турлари
Тинимсиз (холерик) турибу тур ўзини-ўзи тўхтата олмайдиган, жуда жахлдор, нерв жараёни ҳаракатчан, бўлаётган ҳодисага ўзини тўхтатиб тура олмайди. Ҳидни сезиш қобилияти сезгир эмас, шарпани тез сезади, шунинг учун бундай итни қоровуллик жойларига қўйишга бўлади. Ўргатиш бу турдаги итлар учун кўп вақт керак бўлади, лекин яхши ўргатилса, бу итлар кўп ҳаракатчан бўлиб, чарчамайдиган яхши хизмат қиладиган итлар туркумига киритса бўлади. Бу туркумдаги итлар ўзига хос характерда бўлгани учун асаб системаси ёмонлиги сабабли кўпроқ асаб касаллигига дучор бўладилар.
Ҳаракатчан тури (сангвиник)бу турдаги итларнинг асаб системалари кучли, мувозанатли, тез ҳаракатчан, атроф-муҳит таъсироларини оддий даражада сезади, яхши муомалали, рефлекси ижобий, буйруқни бажаришга яхши ўрганади, ҳид сезиши яхши. Бу турдаги итларни ўргатиш осон.
Инертли (флегматик)асаб системаси кучли, мувозанатли, лекин ҳаракатсиз ва ялқов итлар гурухидир. Ижобий ва тормоз рефлекслари аста-секин ишлаб чиқарилади, лекин кўп вақт йўқолмайди.
Юқорида кўрсатилган учта турдаги асаб системаси кучли ҳисобланади, шу турга кирувчи итлар кучли, чидамли, асаб системаси ва меҳнатсеварлиги билан бошқалардан фарқ қилади.
Таъсирчан туркум (меланхолик)асаб системаси кучсиз, айниқса қўзғатиш ҳаракатга келиши, мувозанатсизлиги, шартли рефлекслари кечикиб ишлайди, қисман атроф-муҳитдан таъсирланиши туфайли тормозланиш ҳосил бўлади. Бу турдаги итлар кўпроқ қўрқоқликка дуч келади, бу итни ёшлигидан нотўғри тарбияланишидан келиб чиқади. Асаб системаси кучсиз бўлиб тарбияланган итларга бирон нарсани ўргатиш ярамайди. Улар тезда касаллик (невроз)га дучор бўладилар. Шартли тормозланиш рефлексларини ёки бошқа муҳим буйруқларни бажариш учун итларга жуда эҳтиёткорлик билан поғона-поғона секин-аста ўргатиб бориш керак. Жумладан, нарсани топиш, из ёки юкни, ҳиди орқали одамни топиш каби тажрибалар ўтказиб турилиши керак.
Масалан, бир кўникмани ўргатиш учун ит ҳар доим ўргатувчининг чап оёғи олдида то ўргатувчи “Апорт” деган буйруқни бергунга қадар туриши керак. Ўргатувчи бирор-бир предмети ирғитса, шуни кўриб ит буйруқга асосан шу предметни олиб келиб ўргатувчига бериши керак. Айниқса тажрибасиз ит ўргатувчидан итга нисбатан қўпол хатога йўл қўяди.
Масалан, ўргатувчи итга йўқолган нарсани ёки изи орқали ҳидлаб одамни топиб келишни буюради. Ит бир-икки марта тўғри топиб келади. Лекин яна уч-тўрт марта итга шу вазифани кетма-кет буюраверади. Ит кейинги сафардан бироз хатога йўл қўйса ўз-ўзидан хафа бўлиши мумкин. Итга бирданига кўп иш буюриш жуда хато иш, секин-аста оз-оздан чегараланган ҳолда иш тутиш лозим.
Бош миядаги тормозланиш ва қўзғалиш жараёнларининг орасидаги муносабатлар олий асаб фаолияти турларининг бўлинишига асосдир (4-жадвал).

  1. Ушбу жараёнларни кучи;

  2. Босиқлик: Қ>Т; Қ≥Т; Қ≤Т; Қ<Т; Қ-Т

(Қ - қўзғалиш жараёни, Т – тормозланиш жараёни
3. Ҳаракатчанлик (тезлик билан ёки секин бир жараён бошқа жараёнга ўтиши)
Жадвал № 4

ОАФ тури

Асаб жараёнларининг кучи

Босиқлик

Ҳаракатчанлик

Холерик

Кучли

Босиқ эмас, Қ>Т

Тинимсиз

Сангвиник

Кучли

Босиқ, Қ≥Т

Ҳаракатчан

Флегматик

Кучли

Босиқ, Қ≤Т

Инертли

Меланхолик

Кучсиз

Босиқ эмас, Қ<Т

Ҳаракатсиз

Тажриба шуни кўрсатадики, ҳаракатчан итлар билан ишлашда аста-секин умумий чидамликка бардош қилиб, итни ўргатиб бориш керак. Масалан бир холатда биринчи кун 3-5 секунд чидашни ўргатиш керак, бора-бора чидаш тормоз рефлексини оз-оздан ошириб режадаги чидаш нормасига етказиш керак. Тез ҳаракатчан итларни вақтида кўпроқ кучли механик усулда жиғига тегиш ҳаракатларини қўллаш лозим бўлади, бу ҳолда ит кераксиз ёмон қилиқларини камайтиради ва бора-бора йўқ қилади. Масалан “ёнида юриш”, “юриш тезлигини камайтириш”, “овқат ейишдан бош тортмоқ” каби буйруқларни оддий усулда жиғига тегиш ҳаракатида бу туркумдаги итлар бажармасликлари мумкин. Бу вақтларга ит бўйнига боғланган занжирни қаттиқ тортиб қўйиб юбориш керак ва бу усулни кўпроқ такрорлаб, шу буйруқни ит бажаришга ҳаракат қилиши керак.


Бу туркумдаги итлар электр ёруғлик нури, қаттиқ овоз ва кутилмаган зарба каби ғашига таъсир этувчи овоз ва ҳаракатларга нисбатан чидамли ва кўп вақт давомида оғир ва қийин вазифаларни бажариш қобилиятига эгадир. Бундай итлар билан ишлашда ўргатиш жараёнида ниҳоятда эҳтиёткорлик ва қунт билан ишлаш лозим. Амалий машқларни жиддий, поғонама-поғона доимий равишда итга индивидуал ўткир малака билан ёндашиб ишласа ёки ўрганиб борилса энг яхши кутилган натижа беради. Агар ўргатувчи бу гуруҳдаги итларни бош асаб фаолиятларини назарга олмасдан катта куч талаб қилиб, тормоз жараёнига таъсир этаверса “невроз” хасталигига дуч бўлиб, ҳафта ва ой давомида бу хасталик зўрайиб кетиши мумкин. Бундай итлар фақат қидирув бўлимларида ишлатишга тавсия этилади. Ҳаддан ташқари ҳаракатчан итлар қидирув бўлим хизматига ҳам ўргатишга ярамайди. Асаб системаси жуда кучли, ҳаракатчан турдаги итлар кучли, мувозанатли ва яхши ҳаракатчан асаб системаси яхши ва тез ўрганувчан турдаги шартли рефлекси ижобий итлардир. Тормоз рефлекслари тез ишлаб чиқаради ва шу ҳолатда мустаҳкам сақланади.
Бу турдаги итлар ўргатилган вақтда ҳеч қандай қийинчиликсиз кўникма ҳосил қилади ва ҳар қандай кўнгилсиз, ўқувсиз қиликларни тезда йўқотадилар. Булар чидамли ҳидни сезувчан, ўргатиш жараёнида умумий қоиданинг бузилишида босқичма-босқич ўрганиш жараёнида қийинчиликлар юз берса итни ишлаш сифати пасаяди ва асаб системасида хасталик пайдо бўлади.



Download 1,19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   53




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish