Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта маҳсус таълим вазирлиги



Download 1,19 Mb.
bet11/53
Sana25.02.2023
Hajmi1,19 Mb.
#914556
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   53
Bog'liq
Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта ма сус таълим вазирлиги

Периферик нерв системаси.
Периферик нерв системаси марказий нерв системасининг бир бўлимидир. Периферик нервлар орқа ва бош миялардан чиқиб, аъзоларга тарқалади. Бу нервларнинг баъзилари четдан келган таъсирни бош мияга (рецепторлар), баъзилари эса бош миядан таъсирга тегишли жавобни аъзоларга етказиб беради (эффекторлар). Бундай нервлар мускул ҳужайраларига борса эффекторлар ёки ҳаракатлантирувчи, безларга борса секретор нервлар дейилади.
Таъсирни сезувчи нервлар рецептор нерв ўсимталаридан ҳосил бўлиб, орқа мия ва бош мия нервлари тугунчаларига кириб туради. Рецептор нерв ўсимталари периферияга эффектор нервлар билан бирга боради. Шундай қилиб, нейронлар танасини сақловчи ганглийлар ҳамма ҳайвонларда сезувчи нервлар қўшилишидан ҳосил бўлади. Рецептор ва эффектор нервлар орқа миянинг кулранг моддасининг шохчаларидан бошланади, сезувчи нервлар унинг юқорисидан, жавоб қайтарувчи нервлар эса пастки томонидан чиқади. Бутун тана, оёқ ва кўндаланг-тарғил мускулларга борадиган ҳаракатлантирувчи нервлар соматик нерв, силлиқ мускул тўқималарига (қон томирлар), ички аъзолар, тери ва бошқа аъзоларга борадиган нервлар эса висцерал ёки вегетатив нервлар дейилади.
Вегетатив нерв системаси симпатик ва парасимпатик нерв системаларига бўлинади. Нерв системасининг симпатик қисми умуртқа поғонасининг остида, занжир шаклидаги узун симпатик нерв тармоғини ҳосил қилади ва барча ички аъзоларни иннервация қилади. Парасимпатик нерв толалари периферик нерв толалари шаклида тарқалади. Парасимпатик нервлар ўрта мия, узунчоқ мия ва орқа миянинг думғаза бўлимидан чиқади. Улар қорачиқ, кўз ёши, сўлак безлари, нафас олиш аъзолари ва тос бўшлиғида жойлашган аъзоларни иннервация қилади.
9. Сезги аъзолари (анализаторлар).
Бош миянинг кулранг моддаси ички ва ташқи таъсиротларга жавоб бериши билан биргаликда анализаторлик вазифасини ҳам бажаради, яъни у сезги аъзолари орқали ички ва ташқи муҳитдан доимий равишда келиб турадиган таъсиротларни қабул қилади ҳамда уларни таҳлил этади. Ҳар бир анализаторларнинг таъсирини қабул қилувчи ва ўтказувчи, шунингдек бош миянинг пўстлоқ моддасига келган маълумотларни синтез қилувчи бўлимлари мавжуд.
И.П. Павловнинг таъкидлашига кўра, ҳар бир анализатор уч қисмдан: периферик, ўтказувчи ва марказий бўлимлардан ташкил топган. Марказий анализаторлар бош миянинг пўстлоқ қисмида жойлашган. Ўтказувчи анализаторлар берилаётган таъсирни ўтказувчи йўллар орқали узатади. Периферик анализаторлар рецептор аппаратлардан иборат бўлиб, улар физик, механик ва кимёвий таъсирларни қабул қилади ҳамда уларни бош мияга юборади. Ички ва ташқи таъсирларни қабул қилиш хусусиятига қараб рецептор ва анализаторлар иккита асосий гуруҳга: экстрорецепторлар ва интрорецепторларга бўлинади.
Экстрорецепторлар – ташқи муҳитдан келаётган аниқ таъсиротларни қабул қилади. Кўриш, эшитиш, ҳид билиш, таъм билиш ва мувозанат рецепторлари кимёвий ва бошқа турдаги таъсирларни қабул қилиш хусусиятига эга.
Интрорецепторлар – ички таъсирларни, яъни аъзолар тўқима ва ҳужайраларнинг иш фаолияти мобайнида вужудга келган турли хил нормал ва патологик ўзгаришларни аниқлаб, бош мияга етказиб беради.
Организмда қуйидаги анализаторлар аниқланган: кўриш, эшитиш, ҳид билиш, таъм билиш ва сезги.



Download 1,19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   53




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish