Эталонларнинг солиштирилиши - катталикни ёки унинг ҳосилавий ўлчамларини иштирокчи-давлат солиштириш эталонлар ёрдамида қайта тиклаш натижасида аниқланган ўлчамлари ўртасидаги нисбатни белгиловчи амаллар мажмуи.
Физик катталикнинг, унинг каррали ёки улушли қийматларининг ўлчамини қайта тиклаш, сақлаш ва узатиш учун мўлжалланган миллий (давлат) эталонлари солиштирилиши керак.
Солиштириш амалини ўтказиш зарурлиги тўғрисидаги қарорни метрология бўйича халқаро ва регионал ташкилотларнинг тавсияларини ҳисобга олган ҳолда эталон – эгаси (давлат) қабул қилади.
Миллий эталонни текшириш (тадқиқ қилиш) ва қайта тикланадиган бирлик ўлчамини аниқлаш бўйича ишларнинг мажбурий таркибий қисми бўлиб солиштириш ҳисобланади.
Қоидага биноан, аниқлик даражаси бир хил босқичда бўлган эталонлар солиштирилиши керак.
Эталонларнинг солиштирилиши ташиладиган эталонлар ёрдамида амалга оширилади, бундай эталон бўлмаган ҳолда иштирокчи давлатлар келишуви бўйича солиштириш воситаси танланади. Солиштириш эталони (солиштириш воситаси) барқарорлик талабларига мувофиқ бўлиши керак.
Эталонларни солиштирилиши айланма, радиал ёки комбинацияланган бўлиши мумкин. Солиштириш тусини танлаш (айланма ёки радиал) таққослаш эталони (солиштириш воситаси) нинг барқарорлигига қараб ўтказилади.
Солиштириш иштирокчи - давлатлар сонига қараб солиштириш икки томонлама ва кўп томонлама солиштиришга бўлинади.
Кўп томонлама солиштиришнинг энг тарқалган тури халқаро ва регионал солиштиришлардир.
Эталонларни халқаро солиштирилиши консультатив комитет (КК) раҳбарлиги остида Улчовлар ва тарозилар халқаро камитетининг (ЎТХК) ва регионал метрологик ташкилотларнинг руҳсати назорати остида ўтказилади. Улар солиштирилувчи эталонларнинг эквивалентлигини тан олинишини ва ўлчашларнинг ҳамда солиштириш иштирокчиларининг сертификацион синовларининг тўғрилигини юридик асосини ташкил этади.
Эталонларнинг эквивалентлигидеганда эталонларни метрологик мақсадларда ишлатишда уларнинг муҳимлиги ва қийматлилиги бўйича тенглиги тушунилади.
Мазкур соҳада асосий усулларни текшириш учун Консультатив комитет томонидан танлаган солиштириш усулларидан бири - таянч солиштириш дейилади. Таянчли солиштиришни иккита асосий тури мавжуд. Биринчи турига шундай эталонларни солиштириш кирадики, уларда давомли барқарорлик кузатилади (бу турдаги эталонлар квант эффектига асосланган бўлади). Иккинчи категорияга шундай эталонларни солиштириш кирадики, улар учун барқарорлик узоқ муддатли деб бўлмайди.
Солиштириш усулиятларини ўтказиш ва баъзи холларда, натижаларни баҳолаш, бу иккала холда бир - биридан фарқ қилиши мумкин.
Таянчли солиштириш натижалари эталонларни эквивалентлиги тўғрисида мулоҳаза қилишга имкон беради. Иккита миллий эталонларнинг эквивалентлик даражаси - эталон ёрдамида қайта тикланган бирликларни қийматлари бўйича метрологик институтларнинг икки миллий эталонларининг даражаси бир-бирига мос бўлган даражадир. Таянчли солиштириш натижалари муайян ноаниқликка эга.
1999 йилнинг октябрида Парижда Ўлчовлар ва тарозилар Халқаро камитетининг (ЎТХК) ва ЎТХБ нинг уюшмаси остида миллий метрологик институтларининг бошлиқлари - эталонларни сақловчи (ЎМИ) 38 - давлат Метрик конвенция аъзолари билан битимга қўл қўйишган. «Миллий метрологик институтлари (ЎМИ) томонидан бериладиган миллий эталонларнинг, калибрлаш сертификатларни ва ўлчашларнинг ўзаро тан олиниши тўғрисида битим».
Ҳозирда бу битимга яна турли мамлакатлардан 11 та миллий метрологик институтлари (УМИ) қўшилди.
Битимнинг асосий мақсади қуйидагилар:
- миллий эталонларнинг эквивалентлик даражасини ўрнатиш (аниқлаш);
- ЎМИ томонидан бериладиган калибрлаш ва ўлчашлар сертификатларини ўзаро тан олиниши;
- давлат ва бошқа административ органларни кенг доирали шартномалар учун халқаро савдога, илмий-техникавий ҳамкорликка ва меъёрий ҳужжатларни ишлаб чиқишга тегишли ишончли техник база билан таъминлаш.
Миллий метрологик институтлари эталонларнинг метрологик ҳолатлари ҳар томонлама текширилганлиги тўғрисидаги маълумотларни чоп этиш билан барча метрологик хизматлар рўйхатини беради. Бу хизматлар тегишли сертификатларни берилишини тасдиқловчи ва битимни ҳамма қатнашувчилари томонидан тан олинадиган тегишли сертификатларни берилишини тасдиқлайдиган маълумотлардан иборат бўлиши керак.
Айрим давлатларда ўтказиладиган метрологик фаолият натижаларини ўзаро тан олинишининг объектив асосларини таъминлаш учун, битимлар қуйидаги шартларни бажарилишини талаб этади:
айрим белгиланган усулият бўйича ўтказиладиган қатор таянч солиштириш натижаларининг мавжудлиги. Бу усулият миллий эталонларнинг эквивалентлиги даражасини ифодалайди;
миллий метрологик институтлари (ЎМИ) фаолиятини барқарорлигини кафолатлайдиган хар бир ЎМИ да тегишли тизим сифатини таъминлаш ишлари;
ҳар қайси (ЎМИ) миллий метрологик институтлар (ЎМИ) ни шеқифик эҳтиёжларини қаноатлаштириш мақсадида ўтказиладиган қўшимча солиштиришларда муваффақиятли иштирок этиши.
Битим ҳамкорликни координациялашни ўлчовлар ва тарозиларни Халқаро бюроси (УТХБ)га юклайди. Таянч ва қўшимча солиштиришларга жавобгарлик консультатив комитетларига, ўлчовлар ва тарозилар. Халқаро комитетлари (УТХК) га, регионал метрологик ташкилотлар (РМТ) (РМЎ) ва ЎТХБ ларга юкланади.
ЎМИ да декларацияланадиган ўлчашлар ва калибрлаш ишсониятлари (calibration and measurement capabilities - CMC) бўйича маълумотларни тахлил қилиш ва чоп этилиши РМО ва МБМВ ларнинг бирлашган комитети амалга оширади. Битимни бажаришга тегишли барча маълумот ЎТХБ нинг Web-сайти - www.bimp/org да сақланадиган иловаларда берилади (битимларнинг матни ўша ерда француз ва инглиз тилларида нашр этилган).
Эталонларни солиштириш даврийлиги (эталонлар ёрдамида қайта тикланадиган), катталик қийматларини барқарорлигига, эталонларнинг аниқлигига, бирликни қайта тиклаш принқипларига ва бошқа қатор техник ва иқтисодий омилларга боғлиқ ҳолда белгиланади.
Масалан, масса ва узунлик бирликларини эталонлари 15-20 йилда бир марта солиштирилади, электр ва ёруғлик бирликларининг эталонлари 3-5 йилда бир марта солиштирилади. Масса бирлигининг Халқаро тимсоли (6.2-расм) бирлик ўлчамини иккиламчи нусха-эталонга узатиш учун халқаро даражадаги спеқифик қоидаларга қаттиқ риоя қилинган ҳолда 25 йилда бир марта ишлатилади.
Замонавий вақт ва частота эталонларининг аниқлиги ниҳоятда юқори бўлишига қарамай, (бирликни қайта тиклаш нисбий хатолиги 10-13 атрофида) бундай эталонларнинг халқаро солиштирилиши доимо махсус йўлдош алоқа каналларидан фойдаланилган ҳолда ўтказилади. Бу бутун дунё вақт шкаласини юқори даражадаги аниқликда сақлаш учун зарур.