ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАҲСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
ИСЛОМ КАРИМОВ НОМИДАГИ
ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ТЕХНИКА УНИВЕРСИТЕТИ
"ЭЛЕКТРОНИКА ВА АВТОМАТИКА" факультети
"Метрология, стандартлаштириш ва сетификатлаштириш" кафедраси
«Махсулот ва хизматларни сертификатлаштириш органларига қўйиладиган талаблар» мавзусидаги
БИТИРУВ МАЛАКАВИЙ ИШИ
5310900-"Метрология,стандартлаштириш ва маҳсулот сифати менежименти" йўналиши бўйича
бакалавр даражасини олиш учун
Кафедра мудири: ___________ т.ф.д.проф.Матякубова П.М.
Рахбар: ___________ проф. Исматуллаев П.Р.
Битирувчи: ___________
Тошкент 2023 й.
Мундарижа.
В. Ҳаёт фаолияти ҳавфсизлиги 34
Хулоса 43
ИВ. Фойдаланилган адабиётлар 45
КИРИШ
Мамлакатимиз мустақиллик йилларида аҳоли эҳтиёжини сифатли тўқимачилик маҳсулотларига бўлган талабини қондириш мақсадида республикамизга жуда кўплаб чет эл технологиялари кириб кела бошлади. Шу билан бир қаторда қўшма корхоналар сони йилдан-йилга ортиб кетиши кузатилмоқда. Бозор иқтисодиёти шароитида асосий эътиборни сифатга қаратиш жоиздир.
Ўзбекистон Республикасининг асосий бойликларидан бири бу пахта толасидир. Пахта толасидан жуда кўплаб турли туман газламалар, техник мақсадларда ишлатиладиган маҳсулотлар ишлаб чиқарилади. Кейинги пайтларда ҳукуматимиз олдида аҳолини ўзимизда ишлаб чиқарилаётган сифатли тайёр маҳсулотлар билан таъминлаш масаласи турибди. Унинг учун республикамизда замонавий технологияларни киритиш, қўшма корхоналар сонини кўпайтириш талаб этади.
Республикамиз бозор иқтисодиётига ўтиш даврида мавжуд бўлган барча турдаги саноат корхоналарининг ривожланиши иқтисодий кўрсаткичларнинг яхшиланишига олиб келади. Яъни, бозорларимизни юқори сифатли, такомиллашган технология ва маҳсулотлар билан тўлдириш, иқтисодимизнинг гуллаб яшнашининг ягона шартидир. Республикамиз олдида турган асосий масалалардан бири ички бозорларимизни сифатли маҳсулотлар билан тўлдириш ва жаҳон бозорларида рақобат қила оладиган сифатли маҳсулотлар ишлаб чиқаришдир.
Мамлакатимиздаги барча турдаги саноат корхоналарида сифатли маҳсулотлар ишлаб чиқариш, ҳамда жаҳон бозорларида рақобатбардошлигини ошириш учун биринчи навбатда корхоналарда мавжуд бўлган эски асбоб-ускуналарнинг ўрнига замонавий бўлган хорижий давлатларнинг асбоб-ускуналари билан жиҳозлаш, ишлаб чиқаришда идишларга жойлаштириш, сақлаш ва транспортда ташиш даврида, ҳамда улардан самарали фойдаланишда қўйилган талабларга риоя қилиш, маҳсулот сифатини барқарорлигини таъминлаш лозим бўлади. Шу билан биргаликда давлатлар орасида иқтисодий, техникавий, маданий алоқаларни ривожлантириш ва тиклаш, халқаро ташкилотлар томонидан ишлаб чиқарилаётган стандартларни уйғунлаштиришдир.
Ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг экспорт салоҳиятини ошириб бориш натижасида унинг ишлаб чиқариш даражасининг яхшиланишига олиб келади. Маҳсулот сифатидан давлатнинг техник такомиллашгани ва ривожланганлигига баҳо берса бўлади.
Республикада иқтисодни ривожлантиришнинг асосий шартларидан бири, маҳсулот сифатини систематик равишда ошириб боришдир. Маҳсулот сифатини ошириш, ассортиментларини кенгайтириш ва истеъмолчилар талабини қондириш ҳозирги бозор иқтисодиётининг муҳим вазифаларидан бири ҳисобланади. Маҳсулот сифат даражасини таъминлаш учун стандартлар ва техник шартларнинг меъёрий талабларига боғлиқ ҳолда систематик назорат ишларини олиб бориш лозимдир.
Шу билан биргаликда маҳсулот сифат даражасини яхшилашда стандартларнинг илмий-техник даражасини ошириш, стандартлар ва техник шартларни мунтазам янгилаб бориш, маҳсулот сифати ва юқори техник даражасини кафолатлаш лозим. Ундан ташқари, бозор иқтисодиётида бошқаришнинг янги шартлари маҳсулот сифатига янги талаблар қўймоқда. Бу янада муҳимроқ бўлиб, тўқимачилик маҳсулотлари аҳолининг доимо ўсиб бораётган талаб ва еҳтиёжларини қондириши керак. Ҳар бир йўналиш, ҳар бир саноат корхоналари ишлаб чиқаришдаги янгиланишнинг аниқ йўлига ега бўлиши лозим.
Маҳсулот сифатини жаҳон стандартлари даражасига кўтариш, маҳсулотни дунё бозорларига чиқаришни таъминлайди. Исталган маҳсулот сифатини, яъни шу қатори тўқимачилик маҳсулотларини баҳолаш учун маҳсулотларнинг рационал қайта ишланиши ва қўлланилиш имкониятларини аниқлашда муҳим хоссаларига меъёрий талабларни асослашдир. Маҳсулот сифатини баҳолаш натижалари нафақат жами хоссалари даражасига ва йетарли ўлчашдаги аниқлигига, балки бу хоссаларига бўлган талаб даражасига боғлиқ. Ундан ташқари, маълум бир мақсадлар учун ишлатиладиган ёки қайта ишланадиган маҳсулотларнинг йетарли даражада асосланган сифат кўрсаткичларини танлашдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |