|
|
bet | 39/61 | Sana | 23.02.2022 | Hajmi | 5,96 Mb. | | #182472 |
| Bog'liq 2 5318881941678721556
1-вариант. Реакцион аралашмани киришидаги ҳароратига таъсир қилиб реактордаги топшириқ қийматдан ҳароратни чекланиши бўйича ростлаш:
x2–x =– S1(y2–y ), (10)
бу ерда: S1 – П-ростлагичнинг кучайтириш коэффициенти; y2 – реактордаги ҳарорат; y – реакторга берилган ҳарорат; x2 – реакцион қоришмага кирувчи ҳарорат; x -y2=y бўлгандаги қоришмага кирувчи ҳарорат қиймати.
Бу усул реактор чиқишидаги реакцион қоришма солинган махсус иссиқлик алмаштиргичнинг ишлаш режимини ўзгаришига асосланган бўлиши мумкин. Лекин бундай тизим ўта инерцион бўлиши мумкин. Бундан ташқари реакторга кирувчи совуқ ва иссиқ оқимларнинг нисбатини ўзгартириш билан реакцион қоришмани қиздириб уни кириш ҳароратини ўзгартириш мумкин.
2-вариант. Реакцион аралашмани киришидаги концентрациясига таъсир қилиб реактордаги топшириқ қийматни ҳароратини четланиши бўйича ростлаш:
x1 – x = – S1 ( y2 – y ), (11)
бу ерда: x1 – реакцион қоришманинг кириш концентрацияси; x –y2=y бўлгандаги реакцион қоришманинг кириш концентрациясининг қиймати.
Бу ростлаш усулида энг мураккаби реакторга кирувчи реакцион қоришманинг концентрациясини ўзгартиришдир. Одатда бу кўп миқдорда берилувчи реагент сарфини ўзгариши билан амалга оширилади.
3-вариант. Реакцион аралашманинг киришдаги ҳароратини реактордаги топшириқ қийматдан реакцион аралашма концентрациясининг четланиши бўйича ростлаш:
x2 – x = – S1 ( y1 – y ), (12)
бу ерда: y1 – реактордаги концентрация; y – реакторга бериладиган концентрация.
Реактордан оқиб ўтаётган концентрацияни ўлчовчи датчикларнинг йўқлиги ёки катта кечикиш билан ўлчаниши сабабли бундай ростлаш усули анча мураккаб ҳисобланади.
4-вариант. Реакцион аралашманинг киришидаги концентрациясига таъсир қилиб, реактордаги топшириқ қийматдан реакцион аралашма концентрациясининг четланиши бўйича ростлаш:
x1 – x = – S1 ( y1 – y ). (13)
5-вариант. Реакторда бўлиш вақтини реактордаги топшириқ қиймати ҳароратининг четланиши бўйича ростлаш: (оқимнинг ҳажмий тезлиги бўйича)
– 0 = – S1 ( y2 – y ). (14)
бу ерда: – реакторда бўлиш вақти (оқимнинг ҳажмий тезлиги), 0 – y2=y бўлгандаги бўлиш вақти.
6-вариант. Реакторда бўлиш вақтига таъсир қилиб, реакцион аралашманинг топшириқ қийматини концентрациясининг четланиши бўйича ростлаш:
– 0 = – S1( y1 – y ). (15)
7-вариант. Реактор ғилофидаги иссиқлик ташувчининг ҳароратига таъсир қилиб, реактордаги топшириқ қийматни ҳароратининг четланиши бўйича ростлаш:
y2ХЛ – y = – S1 (y2 – y ), (16)
бу ерда: y2ХЛ – реактор ғилофидаги ҳарорат; y – y 2 = y бўлгандаги реактор ғилофидаги ҳарорат қиймати.
Ушбу ростлаш тизимини амалга ошириш реактордаги модда концентрациясини ўлчаш қийинчиликларига боғлиқ. Бундай ростлаш усулининг қўлланилиши ундаги ҳарорат ўзгариши билан реактордан иссиқлик ажратишнинг ўзгаришига имкон беради.
8-вариант. Реактор ғилофидаги иссиқлик ташувчининг концентрациясига таъсир қилиб, реактордаги топшириқ қийматнинг ҳароратини четлаш бўйича ростлаш:
y2ХЛ – y = – S1 (y1 – y ) (17)
Бундай ростлаш тизимларининг қўлланилиши реактордаги моддалар концентрациясини ўлчашда анча қийинчиликларга олиб келади.
Do'stlaringiz bilan baham: |
|
|