_______________ А.Х.Жўраев
© Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти, 2019 й.
КИРИШ
Турли технологик ускуналар ва системалар талаб этилган вазифаларни бажариши учун бирон бир бошқариш жараёнини ташкиллаштириш лозим. Бошқариш жараёни “қўл” усулида ёки умумий холда автоматлаштик бошқариш системалари деб аталувчи техник воситалар бирлиги орқали амалга оширилади.
Автоматик бошқариш системаларини тадбиқ этиш ва ривожлантиришнинг зарурлиги ўз ичига элементар базани, тахлил ва синтезнинг назарий масалаларини, лойихалаштириш ва талаб этилган ишончлиликни таъминловчи алоҳида илмий-техник йўналишнинг яратилишига сабаб бўлди. Шу билан бирга бу алоҳида йўналиш электроника, математика шунингдек фан ва техниканинг бошқа бўлимлари билан узвий боғлиқдир. Тахлил этилаётган масалалар энг умумий бўлиб автоматик бошқариш ва ростлаш системаларида кечаётган жараёнларни ягона нуқтаи назардан характеристикалайди.
Саноат ишлаб чиқаришининг технологик жараёнларини автоматлаштириш техник прогресснинг ишлаб чиқариш маданиятининг юксалишига, махсулот сифатини ошишига, ускуна унумдорлигига, махсулотни ишлаб чиқаришда хом ашёнинг умумий сарфини, энергия ва мехнат сарфини камайтиришга, атроф муҳит ҳимоясини яхшилашга, инсонни ишлаб чиқаришнинг зарарли шароитларидан озод қилишга шу билан бирга қатор социал, иқтисодий ва техник кўрсатгичларни яхшилашга қаратилган асосларидан биридир.
Хозирги вақтда ишлаб чиқариш жараёнларини автоматлаштириш сохасидаги асосий урунишлар бошқарувчи ҳисоблаш машиналари ва микропроцессорларни қўллаш асосида технологик жараёнларни оптималлаштирувчи автоматик системаларини яратишга қаратилган. Кун тартибида ишлаб чиқариш жараёнининг барча босқичлари ва холатларини бошқаришни автоматлаштириш ҳақидаги масала, технологик жараён ва ускуналарни автоматик ташхизлаш системаларини яратиш, ишлаб чиқариш автоматлари ва аппаратларини яратиш туради.
Юқорида кўриб ўтилган автоматлаштириш системаларининг ривожланиши технологик параметрлар ва жараёнларни юқори самарали автоматик ростлаш системаларининг мавжудлиги орқали таъминланади. Бундай системалар технлогик параметрлар ва жараёнларнинг автоматик стабиллилигини таъминлайди ва кўп холларда иерархик (супервизор) усулда технологик жараёнларни оптималлаштириш системаларини қуриш учун ижро этувчи ускуна сифатида хизмат қилади. Бу холда автоматик оптималлаш системаларининг чиқиши стабиллаштириш системалари учун ўзгарувчан взифа сифатида хизмат қилади. Стабиллаштириш системалари эса ростланаётган ўзгарувчи катталикларни вазифага мос келишини таъминлагани ҳолда иерархиянинг юқори сатхи системалари учун ижро этувчи система вазифасини бажаради.
“Технологик жараёнларни автоматлаштириш” фани кимё, нефт-кимё, озиқ овқат ишлаб чиқариш жараёнларини автоматлаштиришнинг асосий ўзига хосликларини, технологик жараёнларни автоматик ростлаш ва бошқариш системаларини, уларнинг ишончлилиги ва самарадорлигини ўрганишга қаратилган.
Технологик жараёнларни ростлаш ва бошқариш объектлари ва системаларининг узига хосликларини тадқиқ қилишда “Автоматик бошқариш назарияси”, “Бошқариш системаларини компютерли моделлаштириш”, “Технологик ўлчашлар ва асбоблар” ва бошқа умумтехник ва касбга йўналтирилган фанлардан фойдаланилади.
Узлуксиз технологик жараёнларни автоматик бошқариш системалари кўриб чиқилганда катта эътибор ишлаб чиқаришнинг ёрдамчи тартиблари ва босқичлари: ишга тушириш ва тўхтатиш тартиби, авария олди ва авария шароитлари, қаттиқ фазали махсулотларни тушириш ва юклаш босқичларини автоматлаштириш даражасининг оширилишига қаратилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |