Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта маҳсус таълим вазирлиги қарши муҳандислик иқтисодиёт институти нефть ва газ факультети



Download 5,96 Mb.
bet36/61
Sana23.02.2022
Hajmi5,96 Mb.
#182472
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   61
Bog'liq
2 5318881941678721556

Синов саволлари:

  1. Босим ўзгариши тенгламаси қандай кўринишга эга?.

  2. Босимни ростлаш қонунини танлашда нималарга этибор берилиши лозим?

  3. Ростловчи таъсир сифатида объектдан чиқувчи газ сарфи ва пар конденсати сарфи танланган холатлар учун ростлаш схемаларини келтиринг;

  4. Ускунадаги босимлар фарқи АБСларининг қандай вариантларини биласиз?

  5. Хароратни ростлаш системаларининг ўзига хосликлари нималардан иборат?

  6. Хароратни ўлчаш бирламчи асбобларининг инерционлигини камайтиришнинг асосий йўналишлари нималардан иборат?



18-маъруза. рН миқдорини ростлаш.
Модда сифати ва таркибини ростлаш
Маъруза режаси:

  1. рН миқдорини ростлашнинг ўзига хосликлари.

  2. рН миқдорининг реагент сарфига боғлиқлиги.

  3. рН миқдорини позицион ростлаш.

  4. рН миқдорини узлуксиз ростлаш.

  5. Махсулот сифатини билвосита параметр орқали ростлаш.

  6. Махсулот сифати параметри АБСнинг блок схемаси.

рН ни ростлаш тизимлари талаб қилинадиган ростлаш аниқлигига боғлиқ ҳолда икки турга бўлиш мумкин. Агар рН нинг ўзгариш тезлиги юқори бўлмаса, ва унинг ўзгаришининг мумкин бўлган чегаралари етарлича кенг бўлса позицион ростлаш тизимларидан фойдалинилади. Бу ростлаш системаси рН миқдорини берилган чегараларда ушлаб туради, яъни рНк рН рНю (қ – қуйи, ю - юқори).


Иккинчи ростлаш турига талаб этилган қийматда рН ни аниқ ушлаб туриш талаб қилинадиган жараённи ростлашни таъминлайдиган тизимлар киради (масалан нейтлаллаштириш жараёнлари). Уш бу ростлаш системаларида ПИ ёки ПИД - ростлагичлар қонунлари қўлланилади.
рН миқдорини ростлашда облъектларнинг умумий ўзига хос жиҳатлари рН нинг реагент сарфига ночизиқ боғлиқ бўлганлиги сабабли уларнинг ҳам статик характеристикаларини ночизиқ эканлигидир.


54-расм. pH катталигининг реагент сарфига боғлиқлиги

54-расмда кислотанинг G1 сарфига рН мидаорининг боғлиқлигини тавсифловчи титрлашнинг эгри чизиғи кўрсатилган. Бу эгри чизиқдан рН нинг берилган турли қийматлари учун асосий учта қисимга ажратиш мумкин.


I – ўрта қисм, деярли нейтрал муҳитга тегишли, чизиқликка яқин ва жуда катта кучайтириш коэффициенти билан тавсифланади.
II ва III – ишқорий ва кислотали муҳитга тааллуқли бўлиб, энг юқори эгриликка эга.
I –қисмда объект ўзининг статик тавсифига кўра, релели элементга яқинлашади. Бу шуни англатадики, чизиқли АРСни ҳисоблашда ростлагичнинг кучайтириш коэффициенти шунчалик камки, ҳатто у саноат ростлагичларининг ишчи созлаш чегарасидан ҳам чиқиб кетади. Нейтраллаштириш реакцияси деярли бир онда содир бўлганлиги сабабли аппаратнинг динамик характеристикалари аралаштириш жараёни орқали тавсифланади ва аралаштирувчи мосламаси бўлган қурилмаларда кечикишли 1 – тартибли дифференциал тенгламалар билан етарли аниқликда тавсифланади. Шу билан бирга амалиётда қурилмаларнинг вақт доимийси қанчалик кам бўлса, аниқ ростлашни таъминлаш шунчалик қийин бўлади. Чунки асбоблар ва ростлагичларнинг инерционлиги, шунингдек импульс йўллардаги кечикишлар аппарат кечикишидан анча катталиги ўз таъсирини кўрсатади.
рН ни аниқ ростлашни таъминлаш учун махсус, маълум бир мураккаб структурага эга бўлган тизимларни қўллаш керак бўлади. 55,а- расмда икки ростлаш клапанли рН ни ростлаш тизими келтирилган. Бу ерда катта шартли диаметрга эга бўлган 1-клапан сарфни дағал ростлаш учун ҳизмат қилади ва ростлагич чиқиш сигнали ўзгаришининг максимал диапазонига созланган (55, б-расмда 1 эгри чизиқ). 2-клапан аниқ ростлаш учун ҳизмат қилади. У камроқ ўтказиш ҳусусичтига мўлжалланган ва шундай созланганки, хр= + бўлганда у тўла очиқ, хр= - бўлганда у тўла ёпиқ бўлади. (55, б-расмда 2 эгри чизиқ).
Шудай қилиб рНнинг рН0 дан бироз четлашишида, яъни -хр + бўлганда 1-клапаннинг очилиш даражаси деярли ўзгармайди ва ростлаш 2- клапан ёрдамида амалга оширилади. Агар хрр0 бўлса, 2-клапан четки ҳолатда қолади ва ростлаш 1-клапан томонидан олиб борилади.
Қуйидаги расмда рН ни ростлаш тизимига бир мисол келтирилган.

55-расм. рН ни ростлаш тизимига мисол:
а-функционал схемаси, б-клапанларнинг статик тавсифлари

Бу ерда 1 ва 2 мос равишда 1 – ва 2 – ростловчи клапанлардир. 3-рН ростлагичи.



Download 5,96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   61




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish