Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсустаълим вазирлиги тошкент тўҚимачилик ва


Тўлов балансини макроиқтисодий тартибга солишнинг зарурати нима билан белгиланади



Download 1,16 Mb.
bet292/305
Sana19.02.2022
Hajmi1,16 Mb.
#459874
1   ...   288   289   290   291   292   293   294   295   ...   305
Bog'liq
УМК МАКРОИҚТИСОДИЁТ 2020 26950 34096

Тўлов балансини макроиқтисодий тартибга солишнинг зарурати нима билан белгиланади ва усуллари қандай? Тaянч ибoрaлaр:Эркин тебраниб турувчи валюта курси шароитида тўлов балансининг автоматик мутаносиблашуви, расмий заҳиралар билан операциялар, тўлов баланси инқирози, тўлов балансини макроиқтисодий тартибга солиш, савдо сиёсати, валюта курсининг пасайтирилиши, рағбатлантирувчи ва чекловчифискал сиёсатнинг тўлов балансига таъсири.

  • Номинал валюта курсининг узоқ муддатдаги ва қисқа муддатдаги тавсифини беринг.Тaянч ибoрaлaр:Узоқ муддатга номинал валюта курсининг ўзгарувчанлиги, реал валюта курсининг ўзгармаслиги, харид қобилияти паритетининг таъминланиши (нархларнинг тенглашуви назарияси, ички баҳолар даражаси ва чет элдаги баҳолар даражаси), қисқа муддатда номинал валюта курсининг қатъийлиги.

  • Макроиқтисодий сиёсатнинг реал валюта курсига таъсири механизмини тушунтириб беринг.Тaянч ибoрaлaр:Реал алмашинув курсининг мувозанат нуқтаси, валюта таклифининг камайиши, бюджет солиқ сиёсати ва импортни чеклашнинг реал алмашинув курсига таъсири, Хn ва S-I эгри чизиқларидаги силжишлар.

  • Қайд этилган валюта курси шароитида ички ва ташқи мувозанат модели.Тaянч ибoрaлaр:IS-LM моделига учинчи эгри чизиқ – ВРнинг киритилиши. Давлат харажатлари ва фоиз ставкаси ўзгаришининг даромаўд ва импорт ҳажмларига таъсири, тўлов баланчи тақчиллиги ва унинг ижобий қолдиғига эришиш.Капиталнинг юқори ва паст мобиллиги.

    МУСТАҚИЛ ТАЪЛИМ МАВЗУЛАРИ




    «Макроиқтисодиёт» фанидан мустақил иш тайёрлаш борасидаги услубий кўрсатмалар


    «Макроиқтисодиёт» фанидан мустақил иш тайёрлаш мустақил таълимнинг ташкилий шаклларидан биридир. Мустақил ишни тайёрлаш талабаларнинг фан бўйича олган назарий билимларини мустаҳкамлаш, умумлаштириш, илмий тадқиқот услуларини ўрганишлари, илмий изланишлар жараёнида ижодий масалаларни мустақил ечиш кўникмаларини эгаллашларига йўналтирилган.
    Мустақил иш - ҳар хил нуқтаи назарларни ўзаро солиштириш ва тахлил қилиш кўникмасини талаб этадиган бир ёки бир қанча манбаларни ўзида мужассам этадиган ғояларни қисқача ёзма кўринишдаги тақдимотидир
    Мустақил ишлар ифодаланиш даражасининг тўлиқлигига кўра информатив ва индикатив (қискача мазмун ифода этилган резюме) турларга бўлинади.
    Мустақил иш, кириш, асосий қисм, хулоса ва адабиётлар рўйхатидан таркиб топади.
    Кириш қисмида муоммо, ишнинг мавзусига кўра предмети, мақсади ва мазмуни, тадқиқот усуллари қисқача баён қилинади.
    Асосий қисмда режада белгиланган саволлар ёритилади. Бунда мантиқий изчиллик сақланишига, баён қилиш тилинингг равон ва тушунарли эканлигига, савол қисқа ва лўнда ёритиб берилишига эътибор қаратилади.
    Хулоса қисмида тадқиқот якунига кўра муаллиф чиқарган хулосалар бирма-бир баён қилинади.
    Фойдаланилган адабиётлар рўйхати библиографияни тузиш қоидаларига амал қилинган ҳолда келтирилади.
    Матнда келтирилган иқтибос қўштирноқ ичига олиниб, саҳифа сўнгида унинг манбаига ҳавола берилади. Ҳаволада иқтибос манбанинг айнан қайси бетидан олинганлиги кўрсатилиши шарт.
    Мустақил иш устида ишлаш қуйида келтирилган босқичларни ўз ичига олади.

    1. Мавзуни танлаш.

    2. Тайерлов босқичи: асосий манбаларни ўрганиш.

    3. Зарурий материалларни конспектлаш.

    4. Тадқиқот муаммоси мантиқини яратиш, иш режасини тузиш.

    5. Йиғилган материални тартиблаштириш ва ёзиш.

    6. Адабиётлар руйхатини расмийлаштириш текшириш.

    7. Матнни таҳрир килиш. Матнни имло ва стилистика нуқтаи назаридан текшириш.

    8. Мустақил иш расмийлаштириш.

    «Макроиқтисодиёт» фанидан мустақил иш мавзуси кафедра томонидан ишлаб чиқилган ва тавсия этилган намунавий мавзулардан танлаб олинади.
    Намунавий мавзулар рўйхати ўқув дастуридаги барча мавзуларни қамраб олади.
    Талаба уни қизиқтирган мавзуни мустақил равишда танлайди ва уни аниқлаштириши мумкин. Талаба илмий изланишлари йўналишидан келиб чиқиб намунавий мавзулар рўйхатига кирмаган мавзуни ҳам мустақил таклиф қилиши мумкин.
    Талаба томонидан танланган мустақил иш мавзуси гуруҳда бир мавзу такрорланмаслиги учун машғулот ўтувчи профессор -ўқитувчи томонидан қайд этилади. Мустақил иш режаси профессор-ўқитувчи томонидан маъқулланиши шарт.
    Мустақил иш А-4 форматдаги қоғозда тайёрланади ва ҳажмига кўра 1400-1800 сўзни ўз ичига олади.
    Мустақил иш семинар машғулотларида ёки инвидуал маслаҳат вақтида ҳимоя қилинади.
    Мустақил иш учун Ишчи ўқув режасида ажратилган максималл баллнинг 50 фоизи тайёрланган ишнинг сифатига, яъни мавзунинг очиб берилиши, саволларни ёритишда изчиллик сақланганлиги, назарий фикрлар статистик рақамлар билан тасдиқланганлиги, янги адабиётлардан ва ҳуқуқий ҳужжатлардан фойдаланганлиги ва реферат тўғри расмийлаштирилганлиги учун берилади.
    Ажратилган баллнинг 50 фоизи муаллиф-талаба томонидан мустақил ишни ҳимоя қилганлиги, яъни ёзилган фикрларни мустақил баён қилганлиги, фикрларни асослаб берганлиги ва саволларга тўғри жавоб берганлиги учун қўйилади.



    Download 1,16 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
  • 1   ...   288   289   290   291   292   293   294   295   ...   305




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling

    kiriting | ro'yxatdan o'tish
        Bosh sahifa
    юртда тантана
    Боғда битган
    Бугун юртда
    Эшитганлар жилманглар
    Эшитмадим деманглар
    битган бодомлар
    Yangiariq tumani
    qitish marakazi
    Raqamli texnologiyalar
    ilishida muhokamadan
    tasdiqqa tavsiya
    tavsiya etilgan
    iqtisodiyot kafedrasi
    steiermarkischen landesregierung
    asarlaringizni yuboring
    o'zingizning asarlaringizni
    Iltimos faqat
    faqat o'zingizning
    steierm rkischen
    landesregierung fachabteilung
    rkischen landesregierung
    hamshira loyihasi
    loyihasi mavsum
    faolyatining oqibatlari
    asosiy adabiyotlar
    fakulteti ahborot
    ahborot havfsizligi
    havfsizligi kafedrasi
    fanidan bo’yicha
    fakulteti iqtisodiyot
    boshqaruv fakulteti
    chiqarishda boshqaruv
    ishlab chiqarishda
    iqtisodiyot fakultet
    multiservis tarmoqlari
    fanidan asosiy
    Uzbek fanidan
    mavzulari potok
    asosidagi multiservis
    'aliyyil a'ziym
    billahil 'aliyyil
    illaa billahil
    quvvata illaa
    falah' deganida
    Kompyuter savodxonligi
    bo’yicha mustaqil
    'alal falah'
    Hayya 'alal
    'alas soloh
    Hayya 'alas
    mavsum boyicha


    yuklab olish