Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсустаълим вазирлиги тошкент тўҚимачилик ва



Download 1,16 Mb.
bet259/305
Sana19.02.2022
Hajmi1,16 Mb.
#459874
1   ...   255   256   257   258   259   260   261   262   ...   305
Bog'liq
УМК МАКРОИҚТИСОДИЁТ 2020 26950 34096

19-Мавзу. ВАЛЮТА КУРСИ





    1. Валюта ва жаҳон валюта тизими тушунчаси

    2. Валюта бозорини давлат томонидан тартибга солиш усуллари

    3. Валюта курси ва уни белгиловчи омиллар

    4. Харид қобиляти паритети

    5. Макроиқтисодий сиёсатнинг номинал ва реал валюта курсларига таъсири



    1. Валюта ва жаҳон валюта тизими тушунчаси


Халқаро валюта муносабатлари пулнинг халқаро тўлов жараёнига хизмат қилиши жараёнида вужудга келади. У ташқи савдо билан бирга пайдо бўлди ва ривожланишнинг узоқ йўлини босиб ўтди. Тарих давомида жаҳон пули ва халқаро ҳисоб-китоб шакллари ўзгарди. Бир вақтда валюта муносабатлари аҳамияти ўсди ва уларнинг нисбатан мустақил даражаси ошди. Товарлар, хизматлар, капиталлар ва ишчи кучи ҳаракати мамлакатдан мамлакатга кўчадиган пул массасалари оқими ёрдамида амалга ошади. Бу ҳаракатни тартибга солиш зарурлиги халқаро валюта тизими ва жаҳон валюта тизимларининг шаклланишига олиб келди. Валюта – кенг маънода мамлакат пул бирлигини (масалан, сўм, доллар, евро, фунт-стерлинг ва ҳоказо) англатади. Қисқа маънода валюта атамаси чет давлатларнинг пул белгиси маъносида қўлланилади. Ҳар бир миллий бозор хусусий миллий валюта тизимига эга.
Миллий валюта тизими базасида жаҳон бозори ривожланиши натижасида таркиб топадиган ва давлатлараро келишувлар билан мустаҳкамланган халқаро валюта муносабатларини ташкил қилиш шакли бўлган жаҳон валюта тизими амал қилади.
Мамлакатлар ўртасида товар ва хизматлар оқими кўпайгани сари пул воситаларини айирбошлаши ҳам тобора ошиб боради, ўзаро ҳисоб-китоблардаги номутаносиблик муаммолари юзага келади. Буларнинг барчаси жаҳон валюта тизимининг барпо этилишига объектив шарт- шароитлар яратади. Унинг мақсади - мамлакатлар ўртасидаги барча турдаги битимларни амалга оширишни тартибга солишдан ва шунингдек, бу ишларни тезлаштиришдан иборат. Шундай қилиб, жаҳон валюта тизими - бу, халқаро айирбошлашнинг барча шаклларига хизмат қилишга ва уларнинг самарали ривожланашини таъминлашга қаратилган мамлакатлар ўртасидаги валюта муносабатларининг йиғиндисидир. Халқаро иқтисодий муносабатларнинг таркибий қисми сифатида у қуйидагиларни ўз ичига олади:

      1. Халқаро битимларда фойдаланиладиган тўлов ва кредит воситаларини (олтин, энг ривожланган мамлакатларнинг миллий валюталари, халқаро пул бирликлари);

      2. Валюта курсларини ўрнатиш ва сақлаб туриш механизмини;

      3. Валюта бозорининг ишлаш тартибини;

      4. Халқаро ҳисоб-китобларни амалга ошириш тартиб ва қоидаларини;

      5. Валюта ёрдамида тартибга солиш ва назорат қилиш тизимини;

      6. Валюта муносабатларини тартибга солиб турувчи ва жаҳон валюта тизимининг барқарор фаолиятини таъминловчи халқаро ташкилотлар тизими (Халқаро валюта фонди, Умумжаҳон банки, Европа тикланиш ва тараққиёт банки).

Ҳозирги замонда халқаро ҳисоб-китобларда ва кредитлашда асосан уч хил кўринишдаги пул воситалари ишлатилади:

  • олтин, ҳозирда ўзининг асосий тўлов ва ҳисоб-китоб воситаси хусусиятини йўқотган бўлсада, аммо кўпчилик валюта захираларининг сезиларли қисмини ташкил этади ва муҳим ташқи савдо операцияларига хизмат қилиш ва кредитлашни кафолатлаш учун ишлатилади;

  • жаҳонда асосий ўрин тутувчи ривожланган мамлакатларнинг милиий валюталари (АҚШ доллари, ЕВРО, Инглиз фунт-стерленги, Япония иенаси ва бошқалар);

  • халқаро пул бирликлари.

Бундай пул бирликларига шу пайтга қадар фойдаланилган ЭКЮ, СДР мисол бўла олади. Улар барча мамлакатлар томонидан ташқи савдо операцияларини амалга оширишда ишлатилади. Хорижда кредитлаш ва инвестициялашда, чет эллик ишчи кучи меҳнатига, шунингдек, мамлакат валюта захираларини яратишда қўлланилади.
Xалқаро валюта ёки xалқаро тўлов-ҳисоб ва кредитлаш воситаларига жавоб бериши керак бўлган талаб уларнинг конвертирлашуви ҳисобланади. Валюта конвертирлашуви деганда уни бошқа хорижий валюталарга алмашиш қобилияти тушинилади. Ҳозирги пайтда улар эркин конвертирланадиган, қисман конвертирланадиган ва конвертирланмайдиган валюталарга ажратилади.

Download 1,16 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   255   256   257   258   259   260   261   262   ...   305




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish