2011
йил
|
2012
йил
|
2013
йил
|
Экспорт жами (млн.
АҚШ долл.)
|
3267,6
|
4853,0
|
11493,3
|
11771,3
|
13044,5
|
|
|
|
Экспорт жами, фоизда
|
100,0
|
100,0
|
100,0
|
100,0
|
100,0
|
100,0
|
100,0
|
100,0
|
Шу жумладан (жамига
нисбатан фоизда):
|
|
|
|
|
|
|
|
|
Пахта толаси
|
27,5
|
19,1
|
9,3
|
8,6
|
11,3
|
|
|
|
Кимё маҳсулотлари, пластмасса ва
пластмасса маҳсулотлари
|
2,9
|
5,3
|
5,6
|
5,0
|
5,1
|
|
|
|
Қора ва рангли
металлар
|
6,6
|
9,2
|
7,0
|
5,0
|
6,8
|
|
|
|
Машина ва ускуналар
|
3,4
|
8,4
|
7,6
|
2,9
|
5,5
|
|
|
|
Озиқ-овқат
маҳсулотлари
|
5,4
|
3,8
|
4,5
|
6,0
|
9,7
|
|
|
|
Энергия ресурслари
|
10,3
|
11,1
|
24,7
|
34,2
|
24,8
|
|
|
|
Хизматлар
|
13,7
|
12,2
|
10,4
|
8,8
|
9,1
|
|
|
|
Бошқалар
|
30,2
|
30,5
|
30,9
|
29,5
|
27,7
|
|
|
|
2000-2009 йилларда республикамиз импорти таркибида ижобий силжишлар рўй берди. Мамлакатни модернизациялаш, техник ва технологик жиҳатдан қайта қуроллантириш тадбирларининг кенг миёсда амалга оширилишини таъминлаш жами импорт ҳажмида машина ва ускуналар импорти улушининг жадал ўсишига олиб келди (17.2-жадвал).
17.2-жадвал
Ўзбекистон импортининг товар таркиби
Кўрсаткичлар
|
2000
йил
|
2005
йил
|
2008
йил
|
2009
йил
|
2010
йил
|
2011
йил
|
2012
йил
|
2013
йил
|
Импорт жами (млн. АҚШ
долл.)
|
2944.5
|
4091,3
|
9704,0
|
9438,3
|
|
|
|
|
Импорт жами, фоизда
|
100,0
|
100,0
|
100,0
|
100,0
|
100,0
|
100,0
|
100,0
|
100,0
|
Шу жумладан (жамига
нисбатан фоизда):
|
|
|
|
|
|
|
|
|
Кимё маҳсулотлари, пластмасса ва пластмасса
маҳсулотлари
|
13,6
|
13,6
|
11,6
|
11,1
|
14,3
|
|
|
|
Қора ва рангли металлар
|
8,6
|
10,3
|
7,7
|
6,3
|
8,4
|
|
|
|
Машина ва ускуналар
|
35,4
|
43,3
|
52,4
|
56,5
|
44,1
|
|
|
|
Озиқ-овқат маҳсулотлари
|
12,3
|
7,0
|
8,3
|
9,0
|
10,9
|
|
|
|
Энергия ресурслари
|
3,8
|
2,5
|
4,6
|
5,3
|
6,0
|
|
|
|
Хизматлар
|
8,5
|
10,4
|
4,4
|
4,4
|
4,7
|
|
|
|
Бошқалар
|
17,8
|
12,9
|
11,0
|
9,2
|
11,6
|
|
|
|
Ташқи савдо айланмаси, хусусан экспортнинг географик таркибида МДҲ мамлакатларининг улуши 2009 йил якунларига кўра 33,9 фоизни ташкил этди. 2009 йилда мамлактимиз корхоналари экспортининг 21,0 фоизи Россия Федерацияси, 7,2 фоизи Украина, 6,2 фоизи Қозоғистон ҳиссасига тўғри келди.
Республикамиз экспорти ва импортининг товар ва географик таркибини такомиллаштириш орқали рақобатбардошликни ошириш бир қатор вазифаларнинг амалга оширилишини тақозо этади
Қисқача хулосалар
Савдо сиёсати – бюджет солиқ сиёсатининг, ташқи савдо ҳажмларини солиқлар, субсидиялар, валюта назорати ва импорт ёки экспортни тўғридан-тўғри чеклашлар орқали тартибга солишни ўз ичига олган, нисбатан мустақил йўналишдир.
Ташқи савдони тартибга солишда энг кўп қўлланиладиган усул импортга тариф белгилаш бўлиб, бунинг натижасида ички баҳоларнинг ўсиши кузатилади. Импортга тарифларни жорий қилишдан истеъмолчилар кўрган зарар ишлаб чиқарувчилар ва давлат кўрган фойдадан катта бўлади. Импортга тарифларни жорий қилишдан кўриладиган фойда ва зарарлар нисбати мунозарали масаладир. Аммо импорт тарифлари ички ишлаб чиқарувчиларни ҳимоя қилиш, тўлов балансини тартибга солиш маҳсадларида кенг қўлланилади.
Ички ишлаб чиқарувчиларни ҳимоя қилиш мақсадида ишлаб чиқарувчиларга субсидиялар бериш усули ҳам қўлланилади.
Экспортга субсидиялар валюта тушумини кўпайтириш, ортиқча маҳсулотдан қутулиш, ташқи бозорни эгаллаш учун қўлланилади. Экспорт субсидияларини қўллаш демпингга олиб келмаслиги керак, чунки демпинг халқаро савдо қоидаларига кўра таъқиқланган.
Ташқи иқтисодий фаолиятни лицензиялаш ва квоталар ўрнатиш халқаро савдони тартибга солишнинг бевосита усулларидир. Халқаро савдо сиёсати воситалари ва тадбирлари мамлакат иқтисодиёти ҳолатидан келиб чиқиб ечилаётган вазифаларга мувофиқ танланади.
Савдо сиёсатининг моҳияти ва мақсадларини тушунтириб беринг.
Импортга тарифларнинг киритилишидан иқтисодий натижаларига изоҳ беринг.
Импортни ёқловчи ва унга қарши бўлган фикрларни таққослаб беринг. фикрларга изоҳ беринг.
Ишлаб чиқарувчиларга субсидияларнинг импортга тарифлардан афзаллиги ва камчиликлари нимада?
Импорт квоталарини киритилишининг иқтисодий оқибатлари нималарда кўринади?
Лицензияларни тақсимллаш усулларига қиёсий тавсиф беринг.
Экспортни субсидиялаш усуллари моҳиятини тушунтириб беринг
Экспортни ихтиёрий чеклаш қачон қўлланилади, ва унинг оқибатлари қандай?
Савдони чеклаш тадбирларининг макроиқтисодий кўрсаткичларга таъсирига изоҳ беринг.
Ўзбекистон Республикаси ташқи савддо сиёсатининг мақсадларини айтиб беринг.
Кейинги йилларда республикамиз ташқи савдоси таркибида рўй берган ўзгаришларга изоҳ беринг.
18-Мавзу. Тўлов баланси
Тўлов баланси тушунчаси ва унинг тузилиши
Жорий операциялар ҳисоби баланси
Капитал ҳаракати ҳисоби баланси
Тўлов балансининг таркибий қисмлари ўртасидаги боғлиқликлар
Тўлов баланси таҳлили
Тўлов балансини макроиқтисодий тартибга солиш воситалари ва усуллари
Тўлов баланси тушунчаси ва унинг тузилиши
Тўлов баланси-маълум давр мобайнида мамлакат резидентлари ва ташқи дунё ўртасида бўладиган битимлар статистик қайд қилинган хужжатдир.У мамлакатнинг иқтисодий алоқаларини аниқ-лўнда ифодалаб пул-кредит, валюта, бюджет-солиқ, халқаро савдо сиёсатининг ҳамда давлат қарзини бошқариш йўналишларини танлаш учун индикатор вазифасини бажаради.
Мамлакатнинг маълум вақтдаги барча халқаро иқтисодий фаолияти, шу жумладан, ташқи савдо, капитал ва ишчи кучи миграцияси ҳам тўлов балансида ўз аксини топади. Ҳар қандай ташқи иқтисодий битим валюта айирбошлаш ва валюта операциялари орқали амалга оширилади. Демак, мамлакатнинг жаҳон бозоридаги фаолияти натижалари пировардида хорижий валюта тушумлари ва харажатларида ифодаланади. Шунинг учун ҳам тўлов балансини бир томондан, четдан келадиган барча тушумлар, иккинчи томондан эса, четга чиқариладиган барча тўловлар кўрсатилган ҳужжатдир деб қараш мумкин. Тушум фақат экспорт ёрдамида таъминланиши мумкин. Аксинча, хорижий товарларни ва хизматларни сотиб олиш (импорт) учун тўловлар ва хорижий валюта харажатлари билан боғлиқ бўлади. Бунда товар деганда айирбошланадиган ҳар қандай нарса тушунилади, яъни, у моддий неъмат, хизмат, ишчи кучи, капитал ва валюта бўлиши мумкин.
10-жадвал Мамлакат тўлов балансининг тахминий кўриниши (рақамлар шартли)
Моддалар номи
|
Кредит (+) ёки
экспортдан тушумлар
|
Дебет (-) ёки
импорт учун харажатлар
|
Соф кредит ёки соф дебет
|
Жорий оперициялар хисоби
|
|
|
|
Товарлар
|
+185
|
-260
|
-75
|
Ташки савдо балансининг колдиғи
|
|
|
-75
|
Хизматлар
|
+85
|
-97
|
-12
|
Инвестициялардан даромадлар (фоизлар
ва диведентлар)
|
+28
|
-20
|
+8
|
Трансферт куринишидаги пул
ўтказмалари
|
+10
|
-18
|
-8
|
Жорий операциялар буйича баланснинг
қолдиғи
|
|
|
-87
|
Капитал харакатнинг ҳисоби
|
|
|
|
Инвестициялар ва бошқа ўрта ва узоқ
муддатли капитал
|
+150
|
-87
|
+63
|
Капитал ҳаракати балансининг қолдиғи
|
|
|
+63
|
Жорий операциялар ва капитал ҳаракати
буйича баланснинг қолдиғи
|
|
|
-24
|
Расмий заҳиралар (олтин, ХФВдаги
заҳиралар)
|
+24
|
|
+24
|
Тўлов балансида барча иқтисодий битимлар иккита катта гуруҳга бўлинади: жорий операциялар ва капитал ҳаракати билан боғлиқ операциялар (10-жадвал). Шунга кўра тўлов баланси структараси ҳам икки қисмдан иборат:
Жорий операциялар ҳисоби;
Капитал ҳаракати ҳисоби.
Жорий операциялар ҳисобида маҳсулотлар ва хизматлар экспорти «плюс», импорт эса
«минус» ишоралари билан белгиланади. Яъни, жорий операциялар ҳисобида ички маҳсулотлар экспорти кредит, аксинча мамлакатга маҳсулотлар олиб келиш - импорт эса дебет сифатида кўрсатилади. Чунки, маҳсулотлар экспорти хорижий валюта ишлаб топиб, мамлакат валюта захирасини бойитса, импорт эса мамлакатдан валюта чиқиб кетишига олиб келади. Бу эса ўз навбатида мамлакат валюта захирасини камайтиради.
Do'stlaringiz bilan baham: |