Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсустаълим вазирлиги тошкент тўҚимачилик ва


Иқтисодий ўсиш тушунчаси ва ўлчаниши



Download 1,16 Mb.
bet229/305
Sana19.02.2022
Hajmi1,16 Mb.
#459874
1   ...   225   226   227   228   229   230   231   232   ...   305
Bog'liq
УМК МАКРОИҚТИСОДИЁТ 2020 26950 34096

Иқтисодий ўсиш тушунчаси ва ўлчаниши


“Агар иқтисодиётнинг қисқа муддатли ҳолати кўпроқ ялпи талаб билан белгиланса, узоқ даврга иқтисодиётнинг ривожланиши кўпроқ ишлаб чиқариш имкониятлари билан белгиланади. Шу сабабли иқтисодий ўсишни моделлаштиришда диққат марказида реал сектор туради”*
Иқтисодий ўсиш тўлиқ бандлилик шароитига мос келувчи потенциал ишлаб чиқариш даражасини узоқ муддатли кўпайиши тенденциясини англатади.
Иқтисодий ўсиш жами таклифнинг ўсишини ёки бошқача айтганимизда, ҳақиқий ва потенциал ЯИМ ҳажмининг ошишини билдиради. Иқтисодий ўсиш нафақат мамлакат реал даромадларининг ўсиши, шунингдек, жон бошига тўғри келадиган реал даромадларнинг ўсишини ҳам англатади. Шу сабабли ҳам иқтисодий ўсиш икки хил усул билан ўлчанади.
Биринчи усулда иқтисодий ўсиш реал ЯИМ ни ўтган даврга нисбатан ўзгариши сифатида аниқланади ва мамлакатнинг умумиқтисодий имкониятлари динамкасини аниқлаш учун ишлатилади.
Иккинчи усулда иқтисодий ўсиш аҳоли жон бошига тўғри келадиган реал ЯИМ нинг ўтган даврга нисбатан ўзгариши сифатида аниқланади.
Иқтисодий ўсиш назарияси ва моделларида ЯИМ ўрнига СИМ, ЯМД, СМД кўрсаткичларидан ҳам фойдаланилиши мумкин. Иқтисодий назарияда иқтисмодий ўсиш даромадларни қандай нисбатларда истеъмол ва инвестицияларга бўлинишига боғлиқ деб қаралади.
Иқтисодий ўсиш реал катталикларда, қиёсий баҳоларда ўлчанади..


    1. Иқтисодий ўсишга омиллари ва типлари


Реал ишлаб чиқариш ҳажмларининг узоқ муддатли ўсиши суръатларини, кўламларини, самарадорлиги ва сифати ошишини белгиловчи ҳодиса ва жараёнлар иқтисодий ўсиш омиллари дейилади.
Иқтисодий ўсиш омиллари икки гуруҳга ажратилади.
Биринчи гуруҳ омиллари иҳтисодий ўсишни физик (ашёвий) жиҳатдан таъминлайди. Бу гуруҳга ишлаб чиқариш омиллари киритилади:

      • табиий ресурслар сони ва сифати;




      • ва ишлаб чиқаришни ташкил этиш;

      • жамиятда тадбиркорлик малакаларининг ривожланиши даражаси..

Иккинчи гуруҳга омиллари жамиятдаги иқтисодий ўсиш потенциалини юзага чиқариш имконини берувчи омиллар – талаб ва тақсимот омиллари билвосита омиллар) киритилади:

  • бозорнинг монополлашуви даражасини пасайиши;

  • иқтисодиётдаги солиқ муҳити;

  • кредит-банк тизими самарадорлиги;

  • истеъмол, инвестиция ва давлат харажатларининг ўсиши;

  • экспорт ҳажмининг ўсиши;

  • иқтисодиётда ишлаб чиқариш ресурсларини қайта тақсимлаш имкониятлари;

  • даромадларни тақсимлашнинг шаклланган тизими.



*Тарасевич Л.С., ГребниковП.И., Лусский А.И. Макроэкономика: Учебник.- 5-е изд. , испр. и доп. –М.: Юрайт-Издат, 2004, 520.с.
Агар ўсиш қўшимча ресурсларни жалб этиш ҳисобига таъминланса ва жамиятдаги ресурслардан фойдаланишнинг шаклланган ўртача самарадорлиги даражасини оширмаса экстенсив иқтисодий деб аталади.
Экстенсив иқтисодий ўсиш янгии корхоналар, йўллар, электростанциялар қуриш , янги ерларни ўзлаштириш, меҳнат ва табиий ресурсларни қўшимча жалб этиш кабилар ҳисобига таъминланади. Аммо бу ресурсларнинг чекланганлиги ривожланишнинг маълум бир босқичида экстенсив иқтисодий ўсиш имкониятларини камайтиради ва уни зиддиятли қилиб қўяди.
ЯИМнинг ўсиши иқтисодиётда банд бўлганлар сонидан юқори суръатга эга бўлса интенсив иҳтисодий ўсиш рўй беради.
“Иқтисодий ўсишнинг интенсив типи ишлаб чиқариш самарадорлигининг ошишига боғлиқ. У фойдаланилаётган ресурс бирлигига тўғри келадиган маҳсулот ишлаб чиқаришни кўпайтиришни, ишлаб чиқаришнинг техник хусусиятларини яхшилашни кўзда тутади. Бундай жарёнлар намоён бўлади:

  • фан ва техника ютуқларидан фойдаланиш ва ишлаб чиқаришни янгилашда;

  • ходимлар малакасини оширишда;

  • ишлаб чиқарилаётган маҳсулот сифатини ошириш, ассортиментини янгилашда”* Иқтисодий ўсишнинг бу икки типи соф ҳолда рўй бермайди. Иқтисодий ўсиш уни

таъминлашдаги интенсив ёки интенсив омилларнинг улуши даражасига қараб кўпроқ экстенсив, ёки кўпроқ интенсив бўлиши мумкин.



    1. Download 1,16 Mb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   225   226   227   228   229   230   231   232   ...   305




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish