Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсустаълим вазирлиги тошкент тўҚимачилик ва


Давлат бюджетининг солиқларга кўра таркиби.Солиқ юки



Download 1,16 Mb.
bet201/305
Sana19.02.2022
Hajmi1,16 Mb.
#459874
1   ...   197   198   199   200   201   202   203   204   ...   305
Bog'liq
УМК МАКРОИҚТИСОДИЁТ 2020 26950 34096

Давлат бюджетининг солиқларга кўра таркиби.Солиқ юки


Республикамизда 1992 йилда жами 24 турдаги солиқлар ва йиғимлар амалда бўлган бўлса уларнинг сони 2000 йили 17 тагача, 2006 –йилга келиб эса 12 тагача қисқарди. Солиқлар турининг қисқариши айрим солиқларнинг бекор қилиниши, айримларини эса қўшиб юбориш-унификация қилиш ҳисобига таъминланди. Масалан ижтимоий инфратузилма солиғига ободонлаштириш йиғими қўшиб юборилган бўлса, 2006 йилда экология солиғи мутлақ бекор қилинди.
2000-2007 йилларда фойда солиғи ставкаси 31 %дан 10 фоизга туширилди, Шунингдек, тадбиркорлик субъектларидан олинадиган ягона солиқ унификация қилинди, яъни унга нобюджет давлат жамғармаларига ўтказиладиган мажбурий тўловлардан ягона йўл жамғармаси, мактаб таълимини ривожлантириш жамғармасига ажратмалар ҳам қўшиб юборилди. Ягона солиқ ставкаси 2007 йилда 13 % га, 2007 йилда эса 8 % гача пасайтирилди.*

    1. жадвал Ўзбекистон Республикасида Давлат бюджети даромадлари таркиби (ЯИМга нисбатан %

да)



Кўрсаткичлар

2000

2001

2002

2003

2004

2005

2015

2016

Давлат бюджети даромадлари (млрд. сўм.)



927.8



1280.6



1874.4



2332.3



3420.0



4203.6



4297.1



5100,8

Шу жумладан ЯИМга
нисбатан %да:

























Жами даромадлар

28.5

26.0

25.2

24.2

22.5

22.6

20.7

21,8

Бундан: Тўғри солиқлар

7.5

7.4

6.8

6.4

6.0

6.1

6.0

6,2

Эгри солиқлар

16.0

13.5

13.8

14.0

13.9

10.5

9.7

10,3

Мулк солиғи ва ресурс
тўловлари

2.8

2.4

1.9

2.3

2.6

4.5

3.6

3,5

Ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш учун
солиқ



0.3



0.3



0.5



0.4



0.4



0.4



0.4



0,5

Бошқа даромадлар

1.9

2.4

2.2

1.1

0.9

1.1

1.0

1,3

Манба: 1.“Ўзбекистон Иқтисодиёти”. Ахборот ва таҳлилий шарҳ 2015йил. Т.: 2016 й. август., 21 б.
Бу чора тадбирлар иқтисодиётга солиқ юкини камайтириш имконини берди.
Агар давлат бюджети даромаадларининг ЯИМдаги улуши 2000 йилда28,5 % бўлган бўлса 2005 йилда 22,5 % ни 227 йилда 21,8 % ни ташкил этди (7-жадвал).
Бизга маълумки Ягона йўл жамғармаси, Мактаб таълимини ривожлантириш жамғармас, Пенсия жамғармаси, Касаба уюмаси жамғармаси ва Бандлиликка кўмаклашиш жамғармасини ўз ичига олган давлат нобюджет фондларига тўловлар ҳам солиқ мазмунига эга бўлиб товарларлар ва хизматлар таннархига, уларнинг сотилиш баҳоси кўтарилишига, рақобатбардошлилиги пасайишига олиб келади, шунингдек корхоналар молиявий ресурслари қисқаришини келтириб чиқаради. Нобюджет давлат жамғармаларини ҳам қўшиб ҳисобланадиган жамланма бюджет даромадларининг ЯИМдаги улуши сифатида аниқланадиган солиқ юкининг ҳам камайишини кузатишимиз мумкин. 2001-2007 йиллар давомида иқтисодиётга умумий солиқ юки 40 фоиздан 27 фоизгача пасайтирилди.
Иқтисодиётга солиқ юкининг пасайтирилиши корхоналарнинг молиявий ресурсларининг кўпайишига олиб келди. “ Бу ўз навбатида инвестицияларниг кўпайиши, корхоналарнинг айланма маблағларини тўлдириш, ишчи ва хизматчиларнинг иш ҳақи ва даромадларини ошириш учун қўшимча манба бўлиб хизмат қилмоқда.
Биргина 2007 йилда республикамизнинг хўжалик субъектлари солиқ имтиёзлари берилиши ҳисобидан ўз молиявий ресурсларини қўшимча равишда 830 млрд. сўмга тўлдиришга эришгани бу фикрнинг яққол тасдиғидир”.
Кейинги уч йилдаги солиқ сиёсатига назар ташласак қуйидаги ҳолатларнинг гувоҳи бўламиз. 2005 йилда бюджет ва солиқ тизимида амалга оширилган ислоҳотларнинг асосий
натижалари қуйидагилардан иборат бўлди:

  • солиқ юки камайди. юридик шахслар даромадига солинадиган солиқ ставкаси 18% дан 15%га, ягона ижтимоий солиқ 33% дан 31%га пасайтирилди. Натижада, давлат бюджетидаги солиқларнинг ЯИМга нисбатан улуши 22,6%гача қисқарди;

  • ҳисоб-китобларга кўра, фақатгина даромад солиғи ставкасининг камайтирилиши ҳисобига бўшаган ва корхона ихтиёрида қолган маблағлар 40 млрд.сўмдан ошди. Ушбу маблағлар корхонанинг инвестиция мақсадларига йўналтирилиши мумкин;

ягона солиқ тўловининг киритилиши солиқ тўловчилар томонидан солиқ органларига тақдим этиладиган ҳужжатлар сонини деярли 10 баробарга қисқартирди.
2006 йилда юридик шахслар даромадига солинадиган солиқ ставкаси 15% дан 12%га, ягона ижтимоий солиқ 31% дан 25%га пасайтирилди.


*Каримов И.А. Инсон манфаатлари устуворлигини таъминлаш-барча ислоҳот ва ўзгаришларимизнинг бош мақсадидир.//Ўзбекистон овози, 2008 йил 9-февраль.
Натижада иқтисодиётга давлат бюджети даромадлари бўйича ҳисобланадиган солиқ юки 20, 7
% гача пасайди.
Бу йиллар давомида солиқ юкининг пасайиши солиқ ставкаларининг камайтирилиши билан бирга инвесторлар ва тадбиркорлар учун солиқ имтиёзлари рўйхатининг кенгайтирилишиорқали рўй берди. Таҳлил қилинаётган даврда тўғри солиқларнинг ЯИМдаги улуши 7,5 % (2000 й) дан 6,2 % (2007 й.) гача пасайди.
2000-2007 йилларда ягона ижтимоий тўлов ставкалари 40 фоиздан 24 фоизга пасайтирилди. Бу нобюджет фондлари даромадларининг ЯИМдаги улуши камайишини келтириб чиқарди. Бу пасайиш тенденцияси 200 6 йилгача барқарор бўлди. Эгри солиқларнинг ЯИмдаги 2000 йилда 16 %ни, 2005 йилда 10,5 %ни, 2006 йилда 9,7 фоизни ташкил этди, яъни қисқариб борди. Эгри солиқлар улушининг камайиши акциз солиғи бўйича йиғимларнинг фоизли қийматининг камайиши ҳисобига рўй берди
Мол-мулк солиғи ва ресурс тўловларининг ЯИмдаги ва ялпи солиқ тушумларидаги улуши ошиб борганлигини таъкидлаш лозим. Бу солиқларнинг ЯИМдаги улуши 2000 йилда 2,8 %ни, 2006 йилда 3,6 %ни ташкил этди.
2007 йилда олиб борилган фискал сиёсат, иқтисодиётда тузилмавий ўгаришларни давом эттириш, товарлар ва хизматлар ишлаб чиқариш ҳажмларини ошириш натижасида солиқ базаси кенгайди. Бу эса тўлов тизимларининг мустаҳкамланиши ва солиқ маъмурчилигининг яхшиланиши чора – тадбирлари билан бир қаторда давлат бюджети даромадларининг ошишига олиб келди. Давлат бюджети даромадлари прогноз кўрсаткичларидан 4,9 % га юқори бўлди.
Давлат бюджети даромадлари 2006 йилда ЯИМга нисбатан 20,7 % бўлган бўлса, 2007 йилда 21,8 % ни ташкил этди.. Бу ўсиш деярли барча солиқ гуруҳларида кузатилди. .
Тўғри солиқлар таркибида, жисмоний шахсларнинг даромадларидан олинадиган солиқлар улуши муттасил ошиб бормоқда ( 8-жадвал). Агар бу кўрсаткич 2000 –йилда 44,5 фоизни ташкил этган бўлса, 2004 йилда 46,2 %ни, 2005 йилда 46,9 % ни, 2006 йилда 43,9 % ни,

    1. жадвал

Download 1,16 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   197   198   199   200   201   202   203   204   ...   305




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish