Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсустаълим вазирлиги тошкент тўҚимачилик ва


-Мавзу: Пул таклифи. Пул бозорида мувозанат



Download 1,16 Mb.
bet191/305
Sana19.02.2022
Hajmi1,16 Mb.
#459874
1   ...   187   188   189   190   191   192   193   194   ...   305
Bog'liq
УМК МАКРОИҚТИСОДИЁТ 2020 26950 34096

9-Мавзу: Пул таклифи. Пул бозорида мувозанат





  1. Пул таклифи. Банк мультипликатори.

  2. Пул таклифининг кенгайтирилган модели пул мультипликатори.

  3. Пул бозорида мувозанат.



    1. Пул таклифи. Банк мультипликатори


Пул таклифи (Мs) ўз ичига банк тизимидан ташқаридаги нақд пуллар (С) ва зарур бўлганда (Д) иқтисодий агентлар битимлар учун ишлатиши мумкин бўлган депозитларни олади:

Мs= С+Д.


Аксарият мамлакатларда давлат пул чиқаришда монопол ҳуқуққа эга.. Уни амалга ошириш ҳуқуқи нисбатан мустақил муассаса Марказий банк ихтиёрида. “ Марказий банк Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қонуний тўлов воситаси сифатида банкнотлар ва тангалар кўринишидаги пул белгиларини муомалага чиқариш мутлақ ҳуқуқига эга”*. Аммо пул таклифини кўпайтириш имконига ёки пул яратиш қобилиятига тижорат банклари ҳам эга. Улар кредитлар бера бориб, тўлов воситалари эмиссиясини ёки кредит мультипликациясини амалга оширади. Масалан, А банкнинг депозити 2000 сўмга ўсган бўлса, заҳира нормаси 20 % га тенг бўлганда (заҳира нормаси – тижорат банклар депозитларининг маълум қисмини Марказий банкда сақлаб туриш нормаси), у 400 сўмни Марказий банкда заҳиралаб, қолган 1600 сўмни қарзга беради. Шундай қилиб, А банк пул таклифини 1600 сўмга кўпайтиради ва у энди 2000+1600=3600 сўмни ташкил этади. Яъни, омонатчиларнинг депозитлардаги 2000 сўмдан ташқари яна 1600 сўм қарз олувчилар қўлида қолади. Агар, 1600 сўм яна банка тушса, (масалан, Б банкка) унда 20 % га тенг бўлган заҳира нормасида у 320 сўмни заҳирада қолдириб, 1280 сўмни кредитга беради ҳамда шу миқдорда пул таклифини оширади. Кредит беришнинг бу жараёни сўнгги пул бирлигидан фойдаланишга қадар давом этади. Якуний ҳисоб китоб банк депозитлари жами 10000 счқмга кўпайганлигини кўрсатади. Бу жараённи формула кўринишида қуйидагича ёзишимиз мумкин:

М = (1/ rr ) х Д


Бунда: М- пул таклифи ҳажми; rr – мажбурий захиралаш нормаси; Д - дастлабки депозит.
Келтирилган формуладан кў бўлиб, уни банк мультипликатори ёки пул экспансияси мультипликатори, деб аталади. У ушбу банк заҳиралар нормасида ортиқча захираларнинг бир пул бирлиги билан яратилиши мумкин бўлган янги кредит пулларининг энг кўп миқдорини билдиради.



    1. Download 1,16 Mb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   187   188   189   190   191   192   193   194   ...   305




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish