Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсустаълим вазирлиги тошкент тўҚимачилик ва



Download 1,16 Mb.
bet174/305
Sana19.02.2022
Hajmi1,16 Mb.
#459874
1   ...   170   171   172   173   174   175   176   177   ...   305
Bog'liq
УМК МАКРОИҚТИСОДИЁТ 2020 26950 34096

Йил

Тасарруфдаги даромад



Истеъмол



Жамғариш

Истеъмолга ўртача мойиллик

Жамгаришга ўртача мойиллик

Истеъмолга чегаравий
мойиллик

Жамгаришга чегаравий
мойиллик




(ЯИМ=Yd)

(C)

(S)=(1)-(2)

(ИЎМ)=(2)/(1)

(ЖЎМ)=(3)/(1)

(ИЧМ)=(∆(2)/∆(1
))*

(ЖЧМ)=
(∆(3)/∆(1))*

1

370

375

-5

1.01

-0.01

0.75

0.25

2

390

390

0

1

0.00

0.75

0.25

3

410

405

5

0.99

0.01

0.75

0.25

4

430

420

10

0.98

0.02

0.75

0.25

5

450

435

15

0.97

0.03

0.75

0.25

6

470

450

20

0.96

0.04

0.75

0.25

7

490

465

25

0.95

0.05

0.75

0.25

8

510

480

30

0.94

0.06

0.75

0.25

9

530

495

35

0.93

0.07

0.75

0.25

10

550

510

40

0.93

0.07






C




500
Yd =C

C



410
405
390
375
370
a
Жамғармалар Жамғариш = 5 млрд
Бўсағавий даромаднуқтаси Қарз = 5 млрд



450
0
Қарз ҳисобига яшаш


Yd

370
390
410
500



2-чизма. Истеъмол графиги


Уй хўжаликлари тасарруфидаги даромадлар 390 ш.б.ка тенг бўлганда, унинг миқдори истеъмол миқдори билан тенглашади. Бу миқдор бўсағавий даромад деб юритилади. 2-чизма маълумотлари асосида истеъмол графигини чизамиз.
Истеъмол графиги икки тўғри чизиқ кўринишида берилган. Биссектриса кўринишидаги Yd=C тўғри чизиғининг ҳар бир нуқтасида истеъмол ва тасарруфидаги даромад ҳажмлари тенг бўлади. Ҳақиқий истеъмол (С) графиги ҳақиқий истеъмол ва даромад тенг бўлган нуқтада (α) биссектриса билан кесишади. Бўсағавий нуқтадан қуйида ҳақиқий истеъмол даромаддан ошиқ. Бу вазият инсонларнинг қарз ҳисобига ҳаёт кечиришини билдиради. α – нуқтада юқорида ҳақиқий истеъмол даромаддан кам ҳамда улар ўртасидаги фарқ жамғаришни ташкил этади. Ҳақиқий истеъмол тўғри чизиғи истеъмол ҳажмини белгиловчи вертикал ўқни а нуқтада кесиб ўтади. Бу ҳол уй хўжаликлари умуман даромад олмаганларида ҳам маълум миқдорда истеъмол қилишларини англатади. а – нуқта эса автоном истеъмол ҳажмини билдиради.


Yd
Келтирилган маълумотлар асосида жамғариш графигини ҳам кўриб чиқамиз (7-чизма).

Жамғариш графиги даромад билан жамғариш ўртасидаги боғлиқликни ифодалайди. Вертикал ўқдаги ҳар бир нуқта жамғарма миқдорини билдиради ва даромад билан унга мувофиқ келадиган истеъмол ҳажми ўртасидаги фарқ сифатида аниқланади (S=Yd-С). Бошланғич даромад даражасида жамғариш нолга (0) тенг бўлган ҳолда ихтиёрдаги даромад ҳажми ўсиб бориши билан унинг миқдори ҳам ошиб боради.
Мавзунинг биринчи саволида келтирилган гепотетик маълумотлар ва графикларга таяниб истеъмол функциясини ёзамиз:
C=a+bYd, бу ерда: a – автоном харажатлар;Yd – тасарруфидаги даромад (Yd=Y-Т), бу ерда: Т – солиқлар;
b – истеъмол ҳажмининг тасарруфидаги даромадга боғлиқлигини ифодаловчи коэффициент, бошқача айтганда истеъмолга чегараланган мойиллик.

b=(ΔС/ΔYd)∙100


Демак, истеъмол ҳажми автоном истеъмолга, тасарруфидаги даромад ҳажмига ва истеъмол ҳажмининг тасарруфидаги даромад ўзгаришига таъсирчанлигига боғлиқ.
Жамғариш графигини ҳам истеъмол графигига ўхшаб алгебраик ифодалаш мумкин, яъни жамғариш функцияси қуйидаги кўринишга эга:

S=-a+(1 -b)∙Yd


Истеъмол ва жамғариш ҳажмига тасарруфидаги даромад динамикасидан ташқари қуйидаги омиллар, тўғрироғи бу омиллардаги ўзгаришлар ҳам таъсир кўрсатади:

  1. Уй хўжаликлари даромадлари.

  2. Уй хўжаликларида тўпланган мулк ҳажми.

  3. Баҳолар даражаси.

  4. Иқтисодий кутиш.

  5. Истеъмолчилар қарзлари ҳажми.

  6. Солиққа тортиш ҳажми.

Дастлабки беш омил таъсирида истеъмол ва жамғариш графиклари ўзаро тескари томонга силжийди. Бу беш омил таъсирида жорий тасарруфидаги даромад таркибида истеъмол ва жамғариш улуши нисбатлари ўзгаради. Солиққа тортиш даражасининг ўзгариши ихтиёрдаги даромад ҳажмини ўзгартиргани туфайли унинг таъсирида истеъмол ва жамғариш графиклари бир томонга қараб силжийди. Истеъмол функциясини аниқлаш борсидаги тадқиқотлар, унинг ҳажми шунингдек 6)аҳолининг даромадлари ҳажми ва тўплаган мулки кўламига кўра табақаланиши даражаси ҳамда 7) аҳолининг сони ва ёшига кўра таркибига ҳам боғлиқлигини кўрсатди.
    1. Истеъмол ва жамғаришга ўртача ҳамда чегараланган мойиллик.


Макроиқтисодий таҳлил жараёнида истеъмол ва жамғариш функцияларини янада тўлароқ билиш учун истеъмол ва жамғаришга ўртача мойиллик ва чегараланган мойиллик тушунчаларини моҳиятини англаб олишимиз лозим.
Истеъмолга ўртача мойиллик деганда тасарруфидаги даромаддаги истеъмол харажатларининг улуши тушунилади, яъни:
APC Истеъмол (C) •100 Даромад (Yd )
бунда: APC – (average propensity to consume) истеъмолгаўртачамойиллик. Тасарруфидагидаромаддагижамғаришулушинижамғаришгаўртачамойилликдебаталади,

яъни:


APS Жамгарма (S) •100 Даромад (Yd )

Бунда: APS (average propensity to saving) – жамғармагаўртачамойиллик.
Мисолучун, тасарруфидагидаромаддаражаси 410ва 530
шартлибирликкаваистеъмолдаражалари 405ва 495
шартлибирликкатенгбўлганҳолатларучунистеъмолгаўртачамойилликниҳисоблаймиз, яъни: АРС =(405 / 410) х 100 = 98, 78% ёки 0,98- истеъмолгаўртачамойиллик;
АРS = (495 / 530) х 100 = 93,39% ёки 0,93 – жамғармагаўртачамойиллик0,93 га тенг.

Демак, бу мисоллардан кўриниб турибдики, тасарруфидаги даромадлар миқдори кўпайиб бориши билан унинг таркибидаги истеъмол улуши камайиб ва аксинча жамғарма улуши кўпайиб боради. Бу ҳолатни Кейнснинг “асосий психологик қонун”и билан изоҳлаш мумкин. “Мавжудлигига нафақат априор тасаввурларга кўра, бизнинг инсон табиатини билишимиздан келиб чиқиб шунингдек ўтмиш тажрибасини синчиклаб ўрганиш асосида биз тўлиқ ишонишимиз лозим бўлган асосий психологик қонун шундан иборатки кишилар даромадлари ўсиши билан, одатда, ўз истеъмолларини оширишга мойиллар, аммо даромадлари ўсган даражада эмас”*
Солиқлар тўлангандан кейин қолган даромаднинг бир қисми истеъмол қилинади, иккинчи қисми эса жамғарилади, шу туфайли ҳам истеъмолга ва жамғаришга ўртача мойиллик йиғиндиси 100%га ёки коэффициент кўринишда 1 га тенг: АРС+АРS=100% ёки 1.
Уй хўжаликлари тасарруфидаги даромадларининг ўсган қисмини ё истеъмол қилади, ёки жамғаради.
Истеъмолдаги ўзгаришларнинг шу ўзгаришни келтириб чиқарган тасарруфидаги даромад ўзгаришдаги улуши истеъмолга чегараланган мойиллик дейилади.
МPC Истеъмолдаги узгариш (C) •100 Даромаддаги узгариш (Yd )
Бу ерда: MPC (marginal propensity to consume) – истеъмолга чегараланган мойиллик.
Юқорида келтирилган 4-жадвал маълумотларига кўра ихтиёрдаги даромад 410 ш.б.дан 430 ш.б.кача ошган ҳолатда МРСни ҳисоблаймиз.

Download 1,16 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   170   171   172   173   174   175   176   177   ...   305




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish