Ўзбекистон Республикасида ЯИМнинг фойдаланиш таркиби (%)
Давр
|
Якуний истеъмол
харажатлари жами, %
|
Ялпи жамғариш
|
Соф
экспорт
|
|
Хусусий
|
Давлат
|
Асосий капиталга ялпи ички
инвестиция
|
Заҳираларнинг ўзгариши ва
бошқалар
|
|
2000
|
61,9
|
18,7
|
24,0
|
-4,4
|
-0,2
|
2001
|
61,5
|
18,5
|
27,9
|
-6,8
|
-1,1
|
2002
|
60,2
|
18,0
|
22,1
|
-0,9
|
0,6
|
2003
|
55,6
|
17,4
|
21,5
|
-0,7
|
6,2
|
2004
|
51,9
|
16,2
|
23,5
|
1,0
|
7.4
|
2005
|
48.4
|
15.9
|
22.0
|
6.0
|
7.7
|
2006
|
48.2
|
15.3
|
21.6
|
8.0
|
6.9
|
2007
|
47.1
|
16.7
|
22.6
|
-1.3
|
14.9
|
2008
|
48,3
|
17,9
|
26,7
|
-5,7
|
12,8
|
2009
|
|
|
|
|
|
2010
|
|
|
|
|
|
2011
|
|
|
|
|
|
2012
|
|
|
|
|
|
2013
|
|
|
|
|
|
2014
|
|
|
|
|
|
2015
|
|
|
|
|
|
2016
|
|
|
|
|
|
2017
|
|
|
|
|
|
2018
|
|
|
|
|
|
Манба: «Ўзбекистон иқтисодиёти» 2008 йил учун ахборот-таҳлилий бюллетени. Т., 2009 й. август. 6-бет.
ЯИМни даромадлар(тақсимот усули) бўйича ҳисоблаш
ЯИМни даромадлар бўйича аниқлашда якуний маҳсулотни ишлаб чиқариш жараёнида резидент-ишлаб чиқариш бирликлари томонидан, қўшилган қийматлар ҳисобидан, тўланган дастлабки даромадлар қўшиб чиқилади.
ЯММни даромадлари йиғиндиси кўринишида ҳисоблашда асосан қуйидаги кўрсаткичлардан фойдаланилади:
-соф билвостиа солиқлар (Тn) – билвосита солиқлар(қўшилган қиймат солиғи, акцизлар, божхона божлари) ва субсидиялар ҳажмлари ўртасидаги фарқ;
- ёлланма ишчиларнинг иш ҳақлари (W) - хусусий ва давлат компанияларининг ёлланма ишчиларга ҳисоблаган барча турдаги меҳнат ҳақи тўловларининг номинал миқдори плюс иш берувчилар томонидан иш ҳақи фондига нисбатан ҳисобланиб тўланадиган ижтимоий суғурта ажратмалари. Ўзбекистон Республикасида бу ажратма нормаси 2005 йилда иш ҳақи фондига нисбатан 31% бўлган бўлса. 2006 йилдан бошлаб 25 % қилиб белгиланди
- Корпорацияларнингялпи фойдаси + нокорпоратив корхоналар даромади (Р).
Нокорпоратив корхоналар- кичик ҳажмдаги, уй хўжаликларига тегишли корхоналар бўлиб уларда корхона фойдаси ва корхона эгасининг иш ҳақи элементлари ўзаро қўшилиб кетган бўлади. Бу ҳолат аралаш даромад атамасини қўллашга сабаб бўлади.
Р= Корпорацияларнинг соф фойдаси (Р1 ) + нокорпоратив корхоналар соф даромадлари(Р2) +амортизация (А);
ЯИМни даромадлар кўринишида ялпи қўшилган қийматни кўрсатилган уч гуруҳга бўлиб топиш мумкин:
ЯИМ = Тn+ W+Р
Олинган дастлабки даромадлар қайта тақсимланиши натижасида дивиденд, рента, тўғридан тўғри хорижий инвестициялардан олинган реинвестиция кўринишидаги даромадлар пайдо бўлади.
Шунингдек, ЯИМни даромадлар кўринишида аниқлашда, иқтисодий назарияда, даромадларни қуйидаги компонентларга бўлиш кўзда тутилади:
-амортизация (А);
-ёлланма ишчиларнинг иш ҳақлари (W);
ижара ҳақи тўлови ва рента кўринишидаги даромадлар(R1);
капитал учун олинган фоиз даромадлари (R2);
-мулкдан келадиган даромад (нокорпоратив корхоналар даромади) (Р1);
-корпорация фойдаси (Р2).
Корпорациялар фойдаси ўз навбатида қуйидагиларга бўлинади: а) корпорацияси фойдасидан тўланадиган солиқлар (Р1.1);
б) ҳиссадорлар ўртасида тақсимланадиган дивидендлар(Р1.2); в) корпорациянинг тақсимланмаган фойдаси(Р1.3).
Келтирилган ёндошвуга кўра:
ЯИМ (Y) = А + Т + W + R1 + R2 + Р1 + Р2
Харажатлар ва даромадлар кўринишида ҳисоблаб топилган ЯИМ ҳажми ўзаро мос келади. Чунки миллий иқтисодиёт доирасида бир субъект томонидан қилинган ҳар қандай харажат иккинчи субъект учун даромад бўлиб тушади.
Миллий ҳисобчилик тизимидаги бошқа кўрсаткичлар ва улар ўртасидаги нисбат
Миллий ҳисобчилик тизимига кўра миллий иқтисодиёт ривожланишини таҳлил этиш учун ЯИМ кўрсаткичидан бошқа яна бир қатор кўрсаткичлардан фойдаланилади. Бу кўрсаткичлар жумласига Ялпи миллий даромад (ЯМД) кўрсаткичи ҳам киради. Бу кўрсаткич МҲТнинг олдинги кўринишида ҳисобланган Ялпи миллий маҳсулот (ЯММ) кўрсаткичи билан моҳиятан бир хил.
ЯМД - мамлакат резидентлари томонидан, мамлакатда ва мамлакат ташқарисида, ишлаб чиқаришда иштирок этиш ва мулкдан олган бошланғич даромадлари йиғиндисидир.
ЯИМ ва ЯМД кўрсаткичлари ўртасидаги фарқни қуйидаги формула кўринишида тасаввур этиш мумкин:
ЯМД = ЯИМ + мамлакат резидентларои томонидан хориждан олинган даромадлари
- норезидентларнинг мамлакатдан хорижга жўнатган даромадлари.
ЯИМва ЯМД нинг принципал фарқлари шундаки улардан биринчиси мамлакат резидентлри томонидан ишлаб чиқарилган якуний товарлар ва хизматлар оқимини ўлчаса, иккинчиси улар олган бошланғич даромадларни ўлчайди.
Соф ички маҳсулот (СИМ) ва Соф миллий даромад (СМД) кўрсаткичлариЯИМ ва ЯМД кўрсаткичларидан амортизация (истеъмол қилинган асосий капитал) суммаси миқдорига фарқ қилади.
СИМ = ЯИМ - А СМД = ЯМД - А
Макроиқтисодий таҳлилда шунингдек МҲТга кирмаган Шахсий даромад (ШД) кўрсаикичи ҳам қўланилади.
ШД = СМД –[ ИСА (Ижтимоий суғурта ажратмалари) + Т (билвосита солиқлар) + (Р1.1)корпорация фойдасига солиқлар) + Р1.3(Корпорация-ларнинг тақсимланмаган фойдаси + бизнеснинг фоиз даромадлари ] +трансферт тўловлари (TR)+ фоизлар кўринишида олинган шахсий даромад
Фоизлар кўринишида аҳоли олган даромадга давлат қарзлари бўйича олинган фоиз даромадлари ҳам киритилади.
Шахсий даромаддан аҳоли тўлайдиган даромад солиғи, мулк солиғи ва айрим носолиқ тўловларини айириб ташлаб шахсийтасарруфдаги даромад(ШТД) кўрсаткичи топилади.
ШТД уй хўжаликлари томонидан истеъмол (C) ва жамғариш (S) учун ишлатилади.
ШТД=C +S
Макроиқтисодий таҳлилда уй хўжаликларининг ШТД ва Ялпи миллий тасарруфдаги даромад (ЯМТД) кўрсаткичлари ўзаро фарқланади.
ЯМТД= ЯМД + Хориждан олинган соф трансфертлар
Хориждан олинган соф трансфертлар = Мамлакат ташқарисидан олинган трансфертлар – Мамлакатдан ташқарига берилган трансфертлар)
Ялпи миллий тасарруфидаги даромад якуний истеъмол ва миллий жамғармиш учун ишлатилади.
ЯМТД= Якуний истеъмол +Миллий жамғармалар
Якуний истеъмол уй хўжаликларининг истеъмол харажатларидан ташқари ҳукуматнинг истеъмолга харажатларини ҳам ўз ичига олади.
Асосий макроиқтисодий айниятлар
Миллий иқтисодиёт ривожланиши жараёнларида турли макроиқтисодий кўрсаткичлар ўртасида маълум пропорциялар ёки тенглик таъминланиши лозим. Пропорция атамаси айнан тенгликни билдирмасдан бир бутунга нисбатан унинг бўлакларининг нисбатини, ёки шу бўлаклар ўртасидаги нисбатни билдиради.Бунга мавзуимизнинг ЯМТД нинг якуний истеъмол ва миллий жамғаришга бўлинишини мисол қилиб келтириш мумкин.
Одатда ЯМТД ҳажмида якуний истеъмол ҳажми юқори бўлади. Аммо мавзунинг 4- саволида Хитой Халқ Республикаси мисолида кўрдикки миллий жамғармаларнинг улуши ҳам юқори бўлиши мумкин экан. Демак якуний истеъмол ва миллий жамғармаларнинг ЯМТД даги улуши 3:1 пропорцияда ҳам, 2:1 пропорцияла ҳам бўлиши мумкин экан
Шу билан бирга иқтисодиётда мувозанат бўлиши учун айрим кўрсаткичларнинг айнан тенг бўлиши талаб этилади. Турли макроиқтисодий кўрсаткичлар, ёки кўрсаткичлар гуруҳлари ўртасидаги мавжуд бўладиган, ёки мавжуд бўлиши иқтисодий қонуният ҳисоблаган ўзаро тенгликка макроиқтисодий айният дейилади.
Харажатлар ва даромадлар кўринишида ҳисобланган ЯИМ кўрсаткичларининг ўзаро тенглиги асосий макроиқтисодий айният ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |