Назорат саволлари
Реле ҳимоясининг ўлчов қисмига ток ва кучланиш нималар ёрдамида келтирилади?
Ўлчаш ўзгарткичлари сифатида қандай трансформаторлардан фойдаланилади?
Трансреактор қандай вазифани бажаради?
Тез тўйинувчи ток трансформаторлари нима учун ва қандай ҳимояларда ишлатилади?
Ўлчаш трансформаторининг вазифалари.
Ўлчаш трансформаторининг аниқлик класслари.
Аниқлик класслари реле ҳимоясини таъминловчи ток трансформаторларини танлаш учун асос бўлиб хизмат қила оладими?
Катта бирламчи токларда аниқ ишлаши талаб қилинадиган ҳимояларда қандай аниқлак классидаги ток трансформаторлари қўлланилади?
Трансреакторнинг магнит ўзагидаги Ҳаволи оралиқ нима учун зарур?
Нима учун дифференциал ҳимояни бажаришда тез тўйинувчи ток трансформаторларидан фойдаланилади?
1.2. Симметрик ташкил этувчиларнинг фильтрлари 1.2.1. Симметрик ташкил этувчилар фильтрларининг вазифалари
Тескари ва нол кетма - кетлик симметрик ташкил этувчиларнинг фильтрларидан фойдаланиш реле ҳимоясининг сезгирлигини орттириш учун хизмат қилади, чунки бундай ташкил этувчилар нормал режимда бўлмайди. Масалан, нол кетма - кетлик ток ва кучланишлари ерга туташув ёки ерга қисқа туташув вақтида, тескари кетма - кетлик симметрик ташкил этувчилари симметрик бўлмаган қисқа туташувлар вақтида ҳосил бўлади. Симметрик ташкил этувчилар фильтрларининг вазифаси уч фазали синусоидал тўла кучланиш ва токлардан тўғри, тескари ва нол кетма - кетлик ташкил этувчиларнинг ажратиб олиш.
Агар уч фазали системадаги фазалардаги тўла ток ёки кучланишлари А, В, С билан белгиласак уларни тўғри А ,В , С , тескари А В , С, ва нол Ао, Во ,Со кетма - кетлик ток ёки кучланишлар йигиндиси сифатида кўрсатиш мумкин (1.3- расм).
1.2.2. Нол кетма-кетлик ток ва кучланиш фильтрлари
Нол кетма-кетлик ток ёки кучланиш фильтрларини олиш учун, 1.3-расмдан кўриниб турибдики, учала фаза ток ёки кучланишларининг геометрик йиғиндисини ҳосил қилиш керак. Бунда тўғри ва тескари кетма-кетликларнинг йиғиндиси нолга тенг. Нол кетма-кетлик ток ёки кучланиш ташкил этувчиларининг учала фазалардаги йўналишлари бир хил бўлганлиги учун уларнинг йиғиндисига эга бўламиз. Масалан, нол кетма-кетлик ток фильтрини олиш учун учала фаза тўла токларининг йиғиндисини қуйидагича ёзиш мумкин.
IА + IВ + IС = IА1 + IВ1 + IС1+ IА2 + IВ2 + IС2+ IА0 + IВ0 + IС0,
бунда IА1 + IВ1 + IС1=0; IА2 + IВ2 + IС2=0
бўлиб IА0=IВ0=IС0= I0 ни ҳисобга олсак IА + IВ + IС = 3I0 ни ҳосил қиламиз, яъни нол кетма кетлик ток фильтрига эга бўламиз.
Бундай фильтрни тайёрлаш учун юқори кучланишли электр тармоқларида учала фазага уланган ток трансформаторларининг иккиламчи чўлғамлари параллел уланади ва бундай фильтр уч трансформаторли нол кетма-кетлик филтри деб аталади (1.4-расм).
Ток трансформаторларининг магнитланиш характеристикаларида фарқ бўлиши сабабли уч трансформаторли нол кетма-кетлик ток фильтрининг хатолиги катта.
Do'stlaringiz bilan baham: |