Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таoлим вазирлиги



Download 4,22 Mb.
bet7/56
Sana15.04.2022
Hajmi4,22 Mb.
#554291
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   56
Bog'liq
Rele ximoyasi va avtomatika

Назорат саволлари:

  1. Реле ҳимояси қандай вазифани бажаради?

  2. Реле ҳимояси қачон ишга тушади?

  3. Автоатик қурилмалари нима учун хизмат қилади?

  4. Реле ҳимоясига қандай асосий талаблар қўйилади?

  5. Автоматика қурилмалари қандай асосий қурилмалар киради?

  6. Ҳимоянинг танлаш хусусияти деганда нимани тушунасиз?

  7. Нима учун реле ҳимоясидан тезкорлик талаб қилинади?

  8. Ҳимоянинг сезгирлиги қандай коэффициент билан характерланади?

  9. Реле ҳимояси ва автоматика қурилмаларининг ишлаш принциплари қандай?

10. Нисбий танлашга эга бўлган ҳимояларга қандай ҳимоялар киради?
11. Реле ҳимояси ва автоматика қурилмалари қандай функционал қисмлардан ташкил топган бўлади?

1-боб. РҲ ва А қурилмаларининг элементлари

1.1. Ўлчаш ўзгарткичлари

1.1.1. Ток ва кучланиш трансформаторлари


Реле ҳимояси қурилмалари ўлчовчи, мантиқий ва ижро этувчи қисмлардан иборат. Юқори кучланишли электр тармоқларида реле ҳимоясининг ўлчовчи қисмига ток ва кучланиш ўлчаш трансформаторлари, жумладан,, ток ва кучланиш трансформаторлари ёрдамида келтирилади.


Ўлчаш трансформаторларининг вазифалари қуйидагилар: реле ҳимоясининг ўлчовчи қисмини ва ўлчаш приборларини юқори кучланишли бирламчи занжирдан гольваник ажратиш; номинал бирламчи кучланиш ва токнинг қийматидан қатъий назар стандарт иккиламчи кучланиш ва ток ҳосил қилиш. Амалиёт натижалари ва уларнинг таҳлили шуни кўрсатадики, реле ҳимояси қурилмаларини таъминловчи ток трансформаторларининг хатолиги, уларнинг бирламчи чўлғамидан ўтиш эҳтимоли бўлган максимал қисқа туташув токлари ўтган вақтда ҳам, ток бўйича 10% дан ва бурчак бўйича 7° дан катта бўлмаслиги керак. Ток трансформаторлари 0,5;1;3;10 ва Р аниқлик классларида тайёрланади.
Аниқлик класслари реле ҳимоясини таъминловчи ток трансформаторларини танлаш учун асос бўлиб хизмат қила олмайди. Чунки, улар кўрсатилган аниқлик классини бирламчи ток ва юклама номиналгача бўлганида таъминлайди. Махсус реле ҳимояси учун Р аниқлик классдаги ток трансформаторлари тайёрланади. Ҳимояланаётган объектнинг юклама токи, кучланиши ва реле ҳимоясининг турига асосан ток трансформаторлари танланади. Катта бирламчи токларда аниқ ишлаши талаб қилинадиган ҳимоялар масалан, дифференциал ҳимоя учун Р аниқлик классдаги ток трансформаторлари ва нисбатан кичик бирламчи токларда аниқ ишлаши талаб қилинадиган ҳимоялар учун 1,3 ва 10 аниқлик классига эга бўлган ток трансформаторлари танланади.

Download 4,22 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   56




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish