Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таoлим вазирлиги


Микропроцессорли элементлар



Download 4,22 Mb.
bet15/56
Sana15.04.2022
Hajmi4,22 Mb.
#554291
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   56
Bog'liq
Rele ximoyasi va avtomatika

1.4.4. Микропроцессорли элементлар




Махсус рақамли микро ЭҲМ лардан фойдаланиш ва улар асосида дастурий ҳимояларни ишлаб чиқиш реле ҳимояси ва автоматикадаги истиқболли йўналишлардан биридир. Дастурий ҳимояларда реле ҳимоясини таркибида таъсир қилувчи катталиклар бўлган ахборотни қайта ишловчи арифметик-мантиқий тизим деб қараш мумкин, қайта ишлаш жараёнини эса ҳимоянинг ишлаш алгоритмига мос бўлган аналитик ифодалар билан берилади.
МикроЭҲМнинг асосий элементлари хотира қурилмалари, микропрцессор ва киритиш/чиқариш қурилмаларидан иборат.
Хотира қурилмаларида реле ҳимояси алгоритми бўйича ҳисоблашларнинг дастури сақланади. Ушбу дастурга асосан микропроцессор ўзининг киришига келаётган иккилик коддаги сигналларга асосан арифметик ва мантиқий амалларни бажаради. Бундай амалларни бажариш учун микропроцессорнинг таркибида триггерлар, ВА, ЁКИ, ЭМАС мантиқий элементлари бўлади, яъни микропроцессор универсал рақамли интеграл микросхемадир. Ўнли сонни иккилик саноқ тизимида ёзиш учун уни икки даражаларининг йиғиндиси кўринишига ўтказилади. Масалан, 11 сони қуйидагича тасвирланади

Иккининг даражалари олдидаги коэффициентлар разряд коэффициентлари дейилади. Уларни икки даражаларининг камайиш тартибида ёзиб иккилик саноқ системасида тўрт разрядли 1011 сонни ҳосил қиламиз.





1.9-расм. Дастурий ҳимоянинг соддалаштирилган таркибий схемаси



1.10--расм. Кириш сигналларини дискретлаш ва квантлаш


Ўзгартириш жараёнида кириш сигнали Х вақт бўйича дискретланади ва сатҳ бўйича квантланади (1.10-расм).. Дискретлаш қадами tД микроЭҲМнинг ва умуман дастурий ҳимоянинг тезкорлигига, квантлаш қадами hK эса кириш сигналларини иккилик кодга ўтказиш аниқлигига таъсир қилади. Аналог –рақамли ўзгарткичларда фойдаланиладиган аналог сигналларни вақт-импулс сигналларга айлантирувчи ўзгарткичлардан бирининг функционал схемаси, 1.11,а- расмда келтирилган. Кириш сигнали Uкир аррасимон кучланиш Uзд билан таққосланади. Аррасимон кучланиш G генератор ёрдамида ҳосил қилинади.



1.11-расм. Аналог сигналларни вақт-импульс сигналларга ўзгартиришнинг функционал схемаси (а) ва иккилик тўрт разрядли кодни кучланишга айлантирадиган содда рақамли-аналог ўзгарткичнинг схемаси (б)


Таққослаш органи ТО аррасимон кучланиш ва кириш сигналининг ўзаро тенглашиш моментини аниқлайди ва бундай моментда унинг чиқишида қисқа вақтли импульс ҳосил бўлади. Бундай импульсдан фойдаланиш мумкин, масалан, унинг ёрдамида SR триггерни бир турғун ҳолатдан бошқа турғун ҳолатга ўтказиш мумкин. Кириш сигнали Uкир ўзгариши билан унга пропорционал равишда триггернинг чиқишидаги тўғри бурчакли импульсларнинг давомийлиги ўзгариб боради. Компаратор энг содда ана­лог-рақамли ўзгарткич вазифасини бажариши мумкин. Реле ҳимоясининг ижро этувчи органлари учун аналог сигнал зарур бўлиши сабабли микроЭҲМнинг чиқишига рақамли-аналог ўзгарткич уланади. Иккилик тўрт разрядли кодни кучланишга айлантирувчи ўзгарткичлардан бирининг схемаси, 1.11,б-расмда кўрсатилган. Бундай ўзгарткич ҳар бир разрядга пропорционал бўлган кучланишларни жамлашга асосланган. Схемага стабиллаштирилган кучланиш Uст келтирилган. Ўзгарткичнинг чиқишидаги Uчиқ кучланиш К калитнинг ҳолатига боғлиқ. Масалан, 23К калит уланган бўлса

яъни Uчиқ кучланиши тўрт разрядли иккилик коднинг энг юқори (биринчи) разрядига мос бўлади. Калитларнинг 16 хил комбинацияси бўлиши мумкин, уларга мос равишда чиқишда кучланиш ҳосил бўлади.
МикроЭҲМнинг функционал имкониятлари ҳар қандай мураккабликдаги ўлчаш органларини ва ҳимояларни бажариш имкониятини беради. Бу дастурий ҳимояларнинг афзалликларидан биридир. Иккинчи афзаллиги дастурий ҳимояларнинг ўз-ўзини назорат қилиш имкониятига эга эканлигидадир.
Дастурий ҳимоялар бўйича ишлар ҳозирги кунда ҳам давом эттирилмоқда. Катта имкониятларга эга бўлган микропроцессорларни реле ҳимоясида қўллаш истиқболли йўналишлардан бири эканлиги шубҳасиздир.



Download 4,22 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   56




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish