Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таoлим вазирлиги



Download 4,22 Mb.
bet17/56
Sana15.04.2022
Hajmi4,22 Mb.
#554291
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   56
Bog'liq
Rele ximoyasi va avtomatika

1.5.2. Ўзгармас оператив ток


Ўзгармас оператив ток манбаси сифатида аккумулятор батареяларидан фойдаланилади. Улар энг ишончли манба ҳисобланади.
Ўзгармас оператив ток манбалари кучланишларининг стандарт қийматлари сифатида 24,48,110,220 В қабул қилинган.
Аккумулятор батареялари махсус иситиладиган ва вентиляцияга эга бўлган хонага ўрнатилади. Уларни доимо зарядлаб туриш учун зарядлаш агрегатлари ёки тўғрилагичлар бўлиши зарур. Бундан ташқари аккумулятор батареяларидан фойдаланиш ва уларни назорат қилиб туриш учун махсус малакага эга бўлган персонал бўлиши керак.
Ўзгармас ток тармоғи ишончлиликни орттириш учун секцияларга бўлинади ва ҳар бир секция аккумулятор батареясининг шиналарига уланади. Секциялар бир-бири билан рубилниклар воситасида боғланади. Секциялар ва истеъмолчиларга борувчи линиялар эрувчан сақлагичлар ёки автоматлар ёрдамида қисқа туташувлардан ҳимоя қилинади.
Ўзгармас ток тармоғида ерга нисбатан изоляциянинг ҳолати узлуксиз назорат қилинади.
Аккумулятор батареялари, асосан, қуввати катта бўлган подстанцияларда ва электр станцияларда қўлланилади.

1.5.3. Ўзгарувчан оператив ток


Ўзгарувчан оператив токдан фойдаланиш аккумулятор батареяларига нисбатан иқтисодий жиҳатдан тежамли бўлиб ҳисобланади. Ўзгарувчан оператив ток манбалари сифатида ток трансформаторларидан (ТТ), кучланиш трансформаторларидан (КТ) ва ўз эҳтиёж трансформаторларидан (ЎЭТ) фойдаланилади.


Қисқа туташувлардан ҳимояларнинг оператив занжирларини таъминлаш учун ТТ ишончли манба бўлиб ҳисобланади. Чунки ҚТ вақтида ток, шунингдек ТТ дан олиниш мумкин бўлган қувват ҳам ортади. Лекин ТТ ток ортиши билан боғлиқ бўлмаган шикастланиш ва нормал бўлмаган режимларда етарли қувватни бера олмайди, масалан, ерга туташувларда, кучланиш ортиши ёки камайиши ва частота пасайишига олиб келувчи нормал бўлмаган режимларда.
КТ ва ЎЭТ лар қисқа туташув вақтида етарли қувватни бера олмайдилар, лекин улардан кучланиш кескин пасаймайдиган нормал бўлмаган режимларда, масалан, ўта юкланиш, ерга туташув, кучланиш ортиб кетишидан ҳимояларнинг оператив занжирларни таъминлаш учун фойдаланиш мумкин.
ТТ ва КТ ларнинг қувватидан тўғридан - тўғри фойдаланиш билан бир қаторда улар ёрдамида олдиндан зарядланган конденсаторда йиғилган энергиядан ҳам фойдаланиш мумкин .
Конденсаторни зарядлаш нормал режимда тармоқ кучланишидан фойдаланиб амалга оширилади. Подстанцияда кучланиш йўқолганда ҳам конденсаторда тўпланган энергия сақланиб қолади. Шу сабабли зарядланган конденсатордан подстанцияда кучланиш йўқолганда ҳам ишлаши зарур бўлган реле ҳимояси ва автоматика қурилмаларининг оператив занжирларини таъминлаш учун фойдаланиш мумкин.
Оператив занжирни ТТ дан тўғридан-тўғри таъминлаш схемаси (1.12,а-расмда кўрсатилган. Нормал режимда Q виключателнинг YАТ узиш чўлғами КА реленинг КА.1 контактлари орқали шунтланган. Қисқа туташув юз берганда КА реле ишлаб узининг КА.1 контактини узади. Ток трансформатори ТА нинг токи YАТ орқали ўтади ва виключател Q ўзининг асосий контактларини узади. Бундай схема шунт узиладиган схема деб ҳам аталади. Ток ва кучланиш таъминлаш блоклари асосидаги оператив ток манбасининг схемаси 1.12,б-расмда келтирилган. ТТ нинг токи оралиқ ток трансформатори ТLА ёрдамида кучланишга айлантирилади ва VS2 тўғрилагич ёрдамида тўғриланади.
Қисқа туташув вақтида ТLА нинг чиқишида ҳосил бўладиган кучланиш сакрашларини чеклаш учун С конденсатор уланган. ТА, ТLА, С ва VS2 биргаликда ток таъминлаш блокини ташкил этади.
Кучланиш таъминлаш блоки кучланиш трансформатори ТV, оралиқ кучланиш трансформатори ТLV ва тўғрилагич VSI лардан ташкил топган. Ток ва кучланиш таъминлаш блокларини параллел улаш йўли билан универсал таъминлаш блоки ҳосил қилиннади.
Оператив занжирларни зарядланган конденсатордан таъминлаш схемаси 1.12,в-расмда кўрсатилган.
Нормал режимда С конденсатор ТV кучланиш трансформаторидан VS тўғрилагич ва R чекловчи қаршилик орқали зарядланади. Қисқа туташув юз берганда КА реле ишлаб ўзининг КА.1 контактини улайди ва С конденсаторнинг зарядланиш токи виключателнинг узиш чўлғами YАТ орқали ўтади, Q виключателнинг контактлари узилади.



1.12-расм. Оператив занжирларни таъминлаш схемалари: а-ТТ дан тўғридан-тўғри; б-таъминлаш блоки ёрдамида; в-олдиндан зарядланган конденсаторда йиғилган энергиядан фойдаланиш



Download 4,22 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   56




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish