Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таoлим вазирлиги


Электромеханик элементлар



Download 4,22 Mb.
bet11/56
Sana15.04.2022
Hajmi4,22 Mb.
#554291
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   56
Bog'liq
Rele ximoyasi va avtomatika

1.3. Электромеханик элементлар

1.3.1. Реле


Электр энергиясини механик энергияга ёки механик энергияни электр энергияга айлантирувчи элементларга электромеханик элементлар деб аталади. Реле ҳимояси ва автоматикада электромеханик элементлар таркибига кирувчи электромеханик релелар кенг қўланилмоқда.
Реле назорат қилинаётган объект режимининг бузилишни характерловчи катталик олдиндан белгиланган қийматга етганда бошқарилаётган занжир ҳолатини сакраб (кескин) ўзгартириш учун сигнал беради. Масалан, куч аппаратлари ( виключателлар)га таъсир қилади.
Электромеханик релелар электромагнит, индукцион ва магнитоэлектрик релеларга бўлинади. Электромеханик релеларнинг асосий элементлари контактлари ва чўлғамларига қўйиладиган асосий талаблар қуйидагилар:

  • Релеларнинг контактлари улар бошқараётган занжирлардаги токни ишончли узиш ва улашга ҳамда етарли даражада кўп маротаба ишлашга мўлжалланган бўлиши керак;

  • Реленинг чўлғами узоқ ва қисқа вақт давомида рухсат этиладиган ток ўтганда ёки унга рухсат этиладиган кучланиш берилганда термик турғунликка эга бўлиши керак.

1.3.2. Электромагнит релелар


Электромагнит принципда, асосан, уч турдаги релелар тайёрланади: тортилувчи якорли, бурилувчи якорли ва кўндаланг ҳаракатланувчи якорли.
Ҳамма турдаги электромагнит релелар (1.6-расм) магнит ўзак 1, чулғам 6, ҳаракатланувчи якор 2, ҳаракатланувчи контакт 4, ҳаракатланмайдиган контакт 3, қаршилик кўрсатувчи пружина 5 дан иборат.
Чулғамдан ўтаёган Iр ток магнитловчи куч (м.с) Iр wр ни ҳосил қилади, унинг таъсири остида ҳосил бўлувчи Ф магнит оқими электромагнит ўзаги 1, ҳаволи оралиқ  ва ҳаракатланувчи якор 2 орқали ўтади. Якор магнитланади ва электромагнит қутбига тортилади. Якор билан биргаликда ҳаракатланувчи контакт 4 силжиб ҳаракатланмайдиган контаклар 3 ни улайди. Якорнинг бошланғич ҳолати таянч билан чегараланади.
Якорни тортувчи электромагнит куч ҳаволи оралиқдаги магнит оқими Ф нинг квадратига пропорционал, F = kФ2 . Магнит оқим
Ф=Iр wр/Rm,
бу ерда Iр - чўлғамдан ўтаётган ток, wр - ўрамлар сони, Rm - магнит қаршилик.

1.6-расм. Электромагнит релелар

Электромагнит куч Fэ=kw2I2/R2, токнинг квадратига пропорционал, яъни токнинг йўналиши (ишораси)га боғлиқ эмас. Шу сабабли электромагнит принцип ҳам ўзгармас ҳам ўзгарувчан ток релеларини тайёрлаш учун яроқли. Электромагнит принципда ишлайдиган ток, кучланиш, оралиқ, сигнал ва вақт релелари тайёрланади.


Электромагнит куч Fэ айлантирувчи момент Мэ ни ҳосил қилади
Мэ =Fэ Lр ,
бу ерда Lр - Fэ кучнинг елкаси.
Реле ишлаши учун электромагнит куч пружинанинг қаршилик кучи Fn, масса ва ишқаланиш кучи Fu лардан катта бўлиши керак, яъни
Fэ=Fэ.р.u.=Fn+Fu ёки Мэ= Мэ.р.unu.
Реле ишлайдиган энг кичкина токка реле ишга тушиш токи деб аталади ва у Iри билан белгиланади.
Реле ишга тушиш токини ўзгартириш учун реле чўлғамидаги ўрамлар сони Wр ни, пружинанинг қаршилик кучи Fn ни ёки магнит қаршилик Rмни ўзгартириш учун ҳаволи оралиқнинг ўлчами  ўзгартирилади .
Реленинг ишлаш токи амалиётда пружинани созлаш йўли билан силлиқ ва ўрамлар сонини ўзгартириш йўли билан поғонали ўзгартирилади .
Реле ишлангандан кейин дастлабки ҳолатига қайтадиган чўлғамдаги энг катта токка реленинг қайтиш токи дейилади ва Iрқ билан белгиланади .
Реленинг қайтиш коэффициенти деб қайтиш токининг ишлаш токига нисбатига айтилади ва Кқ билан белгиланади.
Кқ=Iрқ/Iри
Релелар максимал ёки минимал бўлиши мумкин. Ток ортганда ишлайдиган реле максимал реле ва ток камайганда ишлайдиган реле минимал реле деб аталади. Минимал реленинг якори нормал ҳолатда тортилган бўлади.
Минимал реленинг ишлаш токи деб якор қайтадиган энг катта токка, қайтиш токи деб эса якор тортиладиган энг кичкина токка айтилади. Максимал реленинг қайтиш коэффициенти Кқ < 1, минимал реленинг қайтиш коэффициенти эса Кқ > 1 бўлади.

Download 4,22 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   56




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish