3 – расм. Меҳнат социологиясининг социал бўлмаган фанлар билан алоқадорлиги.
Ташкилот социологияси ишлаб чиқаришни бошқариш тизимини тадқиқ этиб, расмий ва норасмий ташкилотларда хукмронлик ва бўйсиниш, меҳнатнинг ташкил этишнинг социал омилларини баҳолаш билан шуғулланади. Касб социологияси эса ижтимоий меҳнат тақсимотида касб, малака ва маҳоратнинг ўрни ва кўринишларини тадқиқ этади. Шаҳар ва қишлоқ социологияси эса жойларда аҳолини турмуш даражаси, аҳоли жойлашуви ўсиш (пасайиш), кўпайиш даражалари, меҳнат ресурсларини шакллантиришда катта ишлаб чиқариш манбаси сифатида ўрганилади. Шу билан биргаликда одамларнинг биргаликда фаолияти масалаларини таҳлил этади. Таoлим социологияси ўз навбатида ҳалқ ҳўжалигининг турли тармоқлари учун мутахассисларни тайёрлаш, саноат социологияси эса илмий техника тараққиёти ва янги технологияларнинг ижтимоий натижаларини баҳолаш, ишлаб чиқаришни механизациялаш ва автоматлаштириш каби масалаларнинг социал оқибатлари асосида ўрганади.
Меҳнат социологияси социал бўлмаган фанлар билан ҳам узвий боғлангандир. (3-расм).
Философия – борлиқ ва блишнинг умумий принциплари, инсон билан дунёнинг муносабати ҳақидаги таoлимот бўлиб, табиат, жамият ва тафаккур ривожланишининг умумий қонуниятларини ўрганади. Ижтимоий ишлаб чиқариш муносабатлари, инсоннинг дунёга бўлган қарашларини тадқиқ этиб ўзига хос усулларини яратиб амалиётга тадбиқ этади.
Меҳнат психологияси эса меҳнат фаолиятининг конкрет шакллари қонуниятлари ва инсоннинг меҳнатга муносабатларини тадқиқ этади. Меҳнат психологаясининг обoекти бўлиб ишлаб чиқариш шароитларида шахс ва ишчи кучи фаолияти ҳисобланади. Меҳнат социологияси фақатгина шахснинг меҳнат жараёнидаги хатти ҳаракати ёки хулқинигина эмас, балки ижтимоий гуруҳларнинг ўзига хос қарашлари ва мотивларини ҳам ўрганиши билан ажралиб туради.
Меҳнат иқтисодиёти эса меҳнат жараёнида намоён бўладиган иқтисодий хатти ҳаракатлар омиллари ва механизмлари ҳолатларини ўрганиб тегишли хулосалар чиқаради. Меҳнат иқтисодиётининг асосий масаласи янги қийматнинг яратилиш жараёнидир. Бунда энг асосий омил бўлиб меҳнат сарфи жараёнидир. Меҳнат сарфи ўз навбатида меҳнат муносабатлари билан узвий боғлангандир. Масалан, меҳнатни рағбатлантиришда иш хақи асосий омилдир.
Меҳнат социологияси меҳнат физиологияси билан ҳам узвий алоқададир. Ушбу фан ишчи кучи организмининг меҳнатга бардошлик холатлари қонуниятларини ўрганади. Шунинг учун меҳнат социологияси меҳнат физиологияси билан биргаликда меҳнат шароити келиб чиқиши мумкин бўлган салбий ҳолатларни олдини олишни тадқиқ этади.
Меҳнат хуқуқи меҳнат муносабатларининг хуқуқий томонларини ўрганиб меҳнат жараёнида хатти ҳаракат назорати орқали ишчи хизматчиларнинг меҳнат муносабатлари ва натижаларини самарадорлигига ижобий таoсир этади. Меҳнат жараёнида маoмурий назорат меҳнат меoёрларининг хуқуқий асослари орқали назорат этилади. Ушбу хуқуқий меҳнат меoёрлари хуқуқий хужжатлар ва бошқа кўрсатмаларда қайд этилади.
Меҳнат социалогияси билан меҳнатни илмий ташкил этиш ўртасида ҳам узвий боғланиш мавжуд. Ҳар қандай меҳнат илмий асосланиб ташкил этилса албатта унинг пировард натижаси кутилган самарани бериши мумкин. Бунинг учун социологлар меҳнатдан қониқиш хосил қилишлари учун меҳнат кўрсаткичларидан ҳам мақсадга мувофиқ фойдаланишлари зарурдир.