Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таoлим вазирлиги Фарғона давлат университети Гуманитар факультети



Download 0,82 Mb.
bet3/58
Sana25.02.2022
Hajmi0,82 Mb.
#277808
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   58
Bog'liq
мехнат маъруза(1)

Меҳнат социологияси эса:



  • Меҳнат жараёнида қатнашувчилар муносабатларининг корхона ва жамият (давлат) нуқтаи назаридан;

  • Меҳнат жараёнида қатнашувчилар хатти ҳаракати (хулқи) ва пировард натижанинг тақсимланиши;

  • Меҳнат жараёни ва меҳнат муносабатларида одамларнинг мотив ва ҳаракатлари каби жараёнларни ўрганади ва баҳолайди.

Агар меҳнат социологик нуқтаи назаридан ўрганилса ва баҳоланса унинг ҳарактеристик омилларига қуйидагиларни киритиш мумкин:
а) қаноатланганлик, яoни ҳар бир киши ўз фойдали меҳнати натижасидан қониқиш ҳосил қилиши ва мақсадга эришганини хис қилиши лозим;
б) меҳнатни рағбатлантириш, яoни меҳнат фаоллигини ошириш йўлларини излаш ва тадбиқ этиш;
в) меҳнатни мотивлаштириш, яoни ҳар бир инсонда меҳнатга бўлган муносабатни мақсадга мувофиқ кўчиришда шакллантириш;
г) ишчи хизматчилар ва уларнинг оила аoзоларини меҳнатга кўниктира бориши.
Меҳнат иқтисодиёти ва социологияси битта жараёни иқтисодиёт ва социал нуқтаи назаридан ўрганади ва баҳолайди. Масалан меҳнатга хақ тўлаш бажарилган меҳнат натижаси учун тақдирлаш бўлса, у ишчи хизматчининг пировард натижасига қўшган улуши, маҳсулот таннархи ва маҳсулот рентабеллиги, меҳнатга хақ тўлашнинг таoриф тизими каби иқтисодий кўрсаткичлар билан боғлиқлигини ҳарактерлайди. Меҳнат социологияси эса меҳнатга хақ тўлашни меҳнат фаолиятини келтириб чиқарувчи меҳнат мотиви ва инсон равожланишининг физиологик ва маoнавий манбааси сифатида ўрганади.

Меҳнат социологияси” фанининг асосий тушунча ва категориялари.


Ижтимоий - иқтисодий воқеа ва ходисалар меҳнат муносабатлари ва меҳнат жараёнларисиз амалга оширилмайди. Ундаги меҳнатнинг ўрни ва мазмуни беқиёсдир. Шунинг учун меҳнат иқтисодиёти ва социологияси фани инсон фаолияти натижаларини, сабаб ва оқибатларини ва унинг ижтимоий иқтисодий жараёнларга таoсирини ўрганади ва тадқиқ этади. Бошқача қилиб айтганимизда иш берувчилар ва ёлланма ходимларнинг меҳнат жараёнида содир бўладиган иқтисодий ва социал муносабатларни ўрганадиган фандир.


Меҳнат жараёни ижтимоий-меҳнат муносабатлари хилма хил кўринишда бўлади.
Биринчидан, бундай муносабатлар меҳнат фаолияти моҳиятига кўра: ишлаб чиқариш функционал; профессионал мутахасислик; ижтимоий-психологик ва ижтимоий-ташкилий кўринишларда намоён бўлади.
Иккинчидан муомала услуби бўйича: шахсга боғлиқ бўлмаган ва шахслараро муносабатларида ўз аксини топади.
Учинчидан, мавзуи (субъекти) бўйича: ташкилотлараро ёки корхоналар (КОРХОНА-КОРХОНА), корхона ичидаги, ишлаб чиқариш ичидаги (корхона-шахс-шахс) жараёнларда намоён бўлади.
Тўртинчидан, хукмрон ваколатлар ҳажми бўйича горизонтал ва вертикал меҳнат муносабатларида намоён бўлади.
Бешинчидан, даромадларни тақсимлаш хусусиятига кўра меҳнат ҳиссасига мувофиқ ва меҳнат ҳиссасига номувофиқ каби кўринишларига келиб чиқиши.
Олтинчидан, қатoий белгилаш даражасига кўра: расмий (расман расмийлаштирилган), норасмий (норасмий расмийлаштирилган) кўринишларда ҳам меҳнат жараёни ва меҳнат муносабатлари намоён бўлиши мумкин.
Меҳнат иқтисодиёти ва социологияси фанининг мақсади ижтимоий-иқтисодий жараёнларни таҳлил этиш, тартибга солиш, баҳолаш, меҳнат жараёнлари ва муносабатларининг бозор иқтисодиётига таoсирини ўрганиш ва бошқариш, режалаштириш ва истиқболлаш, керакли тавсиялар ишлаб чиқиш ва қарор қабул қилишдан иборат.
Меҳнат иқтисодиёти ва социjлогияси фанининг асосий вазифаларига қуйидагиларни киритиш мумкин:

  • меҳнатнинг и;тимоий-иқтисодий жараёнлардаги ўрнини ўрганиш ва баҳолаш;

  • ижтимоий иқтисодий жараёнларда меҳнат ресурсларининг ўрни ва улардан фойдаланиш, самарадорлигини ошириш йўлларини ўрганиш;

  • меҳнатга хақ тўлаш тизими, турларини ўрганиш ва баҳолаш;

  • жамият ижтимоий қатламлари тизими ва меҳнат жамоаларини оптималлаштириш ва тадқиқ этиш;

  • меҳнат бозори ва меҳнат ресурсларидан оптимал фойдаланишда асосий тартибга солувчи механизм эканлигини ўрганиш ва баҳолаш;

  • аҳолини турмуш тарзи ва даромадларини меҳнат хақининг турли шакллари билан алоқадор эканлигини ўрганиш;

  • бозор шароитида моддий ва номоддий рағбатлантириш ва меҳнатга бўлган муносабатларини таҳлил этиш;

  • меҳнат унумдорлигини ошириш омилларини аниқлаш, баҳолаш, режалаштириш ва махсус дастурларни ишлаб чиқиш;

  • меҳнат жамоаларида ходимларнинг шаклланиши ва ундан фойдаланишни тахлил этиш, режалаштириш ва бошқаришни баҳолаш;

  • меҳнатни тахлил этиш ва меoёрлаш усул ва услубларини ишлаб чиқиш ва баҳолаш;

  • меҳнат низоларининг келиб чиқиш сабабларини ўрганиш, уларни олдини олиш ва ҳал этиш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиш;

  • меҳнат жараёнини ижтимоий назорат ҳолатларини ўрганиш ва уни пировард натижага таoсирини баҳолаш;

  • корхоналарда ва жамиятда ходимларни ва аҳолини ижтимоий химоялаш йўл-йўриқларини ўрганиш ва баҳолаш усулларини ишлаб чиқиш;

  • жамиятдаги ишчи ва хизматчиларни, меҳнат жамоаларини ижтимоий кафолатлаш тизимини яратиш ва баҳолаш;

  • ижтимоий меҳнат муносабатларини тартибга солиш ва ривожлантириш;

  • меҳнат соҳасида аниқ ва мақсадга мувофиқ социологик тадқиқотларни ўтказиш ва баҳолаш.

Айтиб ўтилган вазифаларни ҳал этишда меҳнат иқтисодиёти ва социологияси фани қуйидаги усуллардан кенг фойдаланади:

  • статистик кузатиш ва гуруҳлаш;

  • математик ва статистик тахлил;

  • бухгалтерия ҳисобларини ўрганиш;

  • корхона бошқаруви хужжатларини ўрганиш;

  • иқтисодий-математик моделлаштириш;

  • анкета сўровлари ва интервpю;

  • эксперт баҳолаш;

  • корхона хўжалик фаолияти ҳисоботларини ўрганиш;

  • социологик тадқиқотлар;

  • истиқболлаш усуллари.

Меҳнат иқтисодиёти ва социологияси фани юқорида айтиб ўтилган вазифаларни таoкидланган усуллар орқали ўрганибгина қолмасдан ижтимоий-иқтисодий жараёнлардаги меҳнат муносабатлари хақида етарли даражада ахборотларни ҳам етказиб беради ва тартибга солади. Шу билан биргаликда, ушбу фан жамият ва корхоналардаги реал меҳнат жараёнлари ва меҳнат муносабатлари хақидаги билим ва кўникмаларни кўпайтиради, тегишли холатлар учун қарор қабул қилиш имкониятини яратар экан.



Download 0,82 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   58




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish