Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таoлим вазирлиги Фарғона давлат университети Гуманитар факультети



Download 0,82 Mb.
bet17/58
Sana25.02.2022
Hajmi0,82 Mb.
#277808
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   58
Bog'liq
мехнат маъруза(1)

Автоматлаштирилган иш ўринларида бутун технология жараёни станок, машина ёки автомат тарзида ҳаракат қиладиган агрегат ёрдамида инсон иштирокисиз амалга оширилади, ходим зиммасида фақат автоматни ишга тушириш ва тўхтатиш унинг ишини назорат қилиш ва зарур бўлганда созлаш ва ярим созлаш ишлари қолади. Ходимнинг анчагина вақти бўшаб қолади, бу вақтдан кўп станокли хизмат кўрсатишда ва меҳнат унумдорлигини бирмунча оширишда фойдаланиш мумкин бўлади.
Аппаратурали иш ўринлари турли аппаратлар билан жиҳозланган бўлиб, улар ёрдамида иссиқлик, электр, кимёвий ва биологик энергия ҳисобига меҳнат буюмига таoсир кўрсатилади. Автоматлашган жараёнларда бўлгани каби ходим фақат аппаратуралар бажарадиган жараёнларни кузатади ва назорат қилади, зарурат туғилганда уларни тартибга солади.
Ихтисослашув белгиси бўйича барча иш ўринлари ихтисослашган ва универсал иш ўринларига бўлинади. Мазкур вазифаларни бажариш учун жиҳозланган ихтисослашган иш ўринларида бир хил ёки операциянинг мазмуни ва ишлар тури бўйича бир-бирига яқин вазифалар бажарилиши мумкин (қолипловчи, термист, бурғуловчи, ҳисоблаш машинаси оператори ва ҳоказоларнинг иш ўринлари). Универсал иш ўринларида хилма-хил ишлар бажарилади. Бундай иш ўринлари одатда асбоб-ускуналар кичик серияли ва бир хил ишлаб чиқариш шароитида бир иш турадиган тезда бошқасига ўтиб ишлаш имконини берадиган бир қатор станоклар ва механизмлар бўлади (масалан, таoмирлаш — техника устахоналари, аҳолига маиший хизмат кўрсатиш ва шу каби шароитларда).
Меҳнат тақсимоти белгиси бўйича иш ўринларининг икки тури — якка тартибдаги иш ўринлари ва жамоа иш ўринларига ажратилади. Якка тартибдаги иш ўрнида ҳар доим битта ижрочи ходим банд бўлади. Жамоа иш ўринларида меҳнат жараёнлари бир гуруҳ ходимлари томонидан амалга оширилади (масалан, меҳнатни бригада тарзида ташкил этганда, йирик машина агрегатларига ва аппаратура тизимларига ва шу кабиларга хизмат кўрсатганда). Бу ўринда кадрларни танлаш ижрочилар ўртасида вазифаларни аниқ тақсимлаш ва ҳар бир ходимнинг жамоа меҳнатига қўшган меҳнат ҳиссасига холисона баҳо бериш муҳим аҳамиятга эгадир.
Хизмат кўрсатиладиган асбоб-ускуналар сонига қараб иш ўринлари бир станокли ва кўп станокли бўлиши мумкин. Икки ёки ундан ортиқ иш ўринларига ярим автомат ёки автомат асбоб-ускуна билан кўп станокли хизмат кўрсатишда бир вақтнинг ўзида хизмат кўрсатиладиган машиналар ва механизмларнинг мумкин бўлган сонларини тўғри аниқлаш зарур. Бундан мақсад уларнинг бекор туриб қолишига барҳам бериш ва ижрочи ишчиларни унумли меҳнат тури билан банд қилишдир. Бундай хизмат кўрсатишга ишлаб чиқариш тўлиқ ёки қисман автоматлашган тақдирда эришиш мумкин, ҳар бир станокда машина автомат вақти мавжуд бўлиб, бу вақт мобайнида ишни яна битта ёки бошқа кўпгина станокларга хизмат кўрсата олади. Ҳисоблаш қуйидаги формула бўйича амалга оширилади.

Бу ерда: Н — кўп станокли хизмат кўрсатиш нормаси;
Тмм — битта станокда машина-автомат ишининг вақти; Тхиз — битта станокка хизмат кўрсатиш вақти; Ттут — битта станокцан бошқасига ўгиш вақти.
Ниҳоят иш ўринлари барқарорлик белгисига қараб таснифланиши мумкин: улар битта иш ўрнида жойлашган ва жиҳозланган муҳим ишўринларига (масалан, станокчилар, йиғувчилар аппаратчиларнинг иш ўринлари) маконда доимо жойини алмаштириб турадиган кўчма иш ўринлари (қурувчилар, кон ишчилари, навбатчи ёки таoмирловчи ходимларнинг иш ўринлари).
Иш ўринларини таснифлашнинг бошқа белгилари ҳам жорий этилиши мумкин. Масалан, очиқ ва ер ости кон ишчиларида пармаловчиларнинг иш ўринлари очиқ ва ер ости ишчилари учун, монтажчилар учун — баландлик ва ер усти юзасидаги монтаж бўйича ишлар учун ажратилиши мумкин ва ҳоказо.
Лекин иш ўринлари қанчалик хилма-хил бўлмасин, улар қандай туркум ва гуруҳларга бўлинмасин, иш ўринларини ташкил этиш учун умумий, мажбурий талаблар ҳам мавжуд. Бу талабларни айнан учта ибора: таъминлаш, режалаштириш ва хизмат кўрсатиш деган ибора билан ифодалаш мумкин. Ташкил этишнинг бу элементлари жуда муҳим ва эoтибор беришга моликдир.
Иш ўрнини таъминлаш деганда унда жамланган меҳнат воситалари, асосий технологик ва ёрдамчи асбоб-ускуналар технологик ва ташкилий жиҳозлар билан алоқа ва сигнал бериш воситалари, меҳнатни муҳофаза қилиш ва хавфсизлик техникасини жами тушунилади.
Иш ўринларига хизмат кўрсатиш ишлаб чиқариш шароитларида меҳнатни ташкил этишнинг жуда муҳим элементи ҳисобланади. У иш ўринларини меҳнат воситалари, буюмлари бипан таъминлаш ва ишлаб чиқариш хусусиятига эга бўлган турли хизматлар кўрсатиш бўйича бутун бир тадбирлар тизимини қамраб олади.
Хизмат кўрсатиш тизими — бу асосий ишчиларнинг иш ўринларини узоқ вақт мобайнида — бир сменадан тортиб то бир ҳафтагача, ҳатто бир йилгача юқори унумли, бир маромда ишлаш учун зарур бўлган барча керакли нарсалар билан таoминлайдиган ёрдамчи ишларни бажариш соҳасидаги бутун бир тадбирлар мажмуидир. Ривожланган йирик ва яхши ташкил этилган ишлаб чиқаришда хизмат кўрсатишнинг 10 та функцияси мавжуддир:

Download 0,82 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   58




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish