Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълимвазирлиги мирзо улуғбек номидаги


ПЕДАГОГИК КАДРЛАРНИ МАЛАКАСИН ОШИРИШ ВА ҚАЙТА



Download 4,25 Mb.
Pdf ko'rish
bet107/192
Sana13.05.2022
Hajmi4,25 Mb.
#603391
1   ...   103   104   105   106   107   108   109   110   ...   192
Bog'liq
IV qism

ПЕДАГОГИК КАДРЛАРНИ МАЛАКАСИН ОШИРИШ ВА ҚАЙТА 
ТАЙЁРЛАШДА АХБОРОТ ВА ИННОВАЦИОН 
ТЕХНОЛОГИЯЛАРНИНГ ЎРНИ ВА АҲАМИЯТИ 
Аминов И.Б., ф.м.ф.н, СамДУ ,Оқназаров Т., СамВХТХҚТМОИ, 
 
Бугунги кунда таълим мазмуни ва сифати жамиятнинг долзарб 
масалалари ва устувор йўналишларидан бири бўлиб, таълимни 
ривожлантириш, унинг самарадорлигини ошириш йўллари изланмоқда, 
таълим-тарбия жараѐнида замонавий технологияларни жорий этиш 
масаласи оммалашмоқда ҳамда ўқитувчиларнинг педагогик фаолияти 
ижодий, мустақил, мослашувчан, юқори интеллектуал ва ғоявий 
потенциалга эга, ижтимоий муҳитга нисбатан юқори профессионал 
маҳоратли ва маданий даражали бўлиши кутилмоқда. 
Малака ошириш ва қайта тайѐрлаш тизими жадал ривожланиб 
бораѐтган даврда ўқитувчиларни компьютер ва ахборот технологиялари 
бўйича саводхонлигини ошириш ва уларни ахборот технологияларидан 
унумли фойдаланиш юзасидан билим, кўникма ва малакаларини 
шакллантириш керак бўлади, чунки малака ошириш жараѐнида ўқитувчи-
педагогларнинг ахборот технологияларидан фойдаланиш ва компьютер 
саводхонлиги бўйича юқори билим, кўникма ва малакага эга бўлишлари 
муҳим ҳисобланади. Бунинг учун эса малака ошириш ва қайта тайѐрлаш 
тизимини компьютерлаштириш ва автоматлаштириш, бошқарувда ахборот 
технология-ларидан фойдаланиш борасида етарли даражадаги ишлар 
амалга оширилмоқда, яъни малака ошириш муассасалари ўқув лаборатория 
ва техник жиҳозлар, компьютерлар, мультимедиали электрон ахборот 
ресурслар, дарсликлар ва ўқув қўлланмалари билан таъминланмоқда ҳамда 
масофавий таълимни жорий этиш учун етарли шароитлар яратилмоқда. Бу 
эса ўз навбатида малака ошириш тизимини моддий-техника ва замонавий 
ахборот технологиялари базасини мустахкамлаш, юқори сифатли ўқув 
адабиѐтлар, дарсликлар, электрон ўқув қўлланмалар ва маъруза матнларини 
яратиш, электрон кутубхоналар ташкил этиш билан чамбарчас боғликдир 
Бу эса, ўқитувчи-педагогларнинг ўз педагогик иш фаолиятига янгича
ѐндашувини, дарс бериш жараѐнида замонавий педагогик ва ахборот 
технологияларидан самарали фойдаланиш зарурлигин талаб этади. Ўқув 


179 
жараѐнида янги компьютер ва ахборот технологияларнинг жорий этилиши, 
ўқитувчиларнинг техникавий восита-ларидан фойдаланиш малака ва 
кўникмаларини шакллантириш билан бирга уларнинг дарс жараѐнидаги 
ўрни, вазифалари ва ролини ўзгартиради. 
Малака ошириш тизимида ўқитиш самарадорлигини ошириш 
мақсадида янги педагогик ва ахборот технологияларини жорий қилиш, 
ўқув машғулотларини янги интерфаол усул ва ахборот технологиялари 
воситаларидан фойдаланган ҳолда ўтказиш, жумладан, мультимедиа, 
масофадан 
ўқитиш, 
Интернет 
технологияларидан 
фойдаланиш, 
компьютерлаштирилган анжуманлар ўтказиш, мультимедиали электрон 
қўлланма ва дарсликларни яратиш ва уларни назарий ҳамда амалий 
машғулотларда қўллаш ўз самарасини беради. 
Малака ошириш тизимида ўқув жараѐнини такомиллаштиришда 
мультимедиали тақдимот дастурларидан кенг кўламда фойдаланиш ўз 
самарасини беради, чунки ахборот-коммуникацион ва мультимедиа 
технологиялари асоси-да ўқитишнинг асосий ўқув-услубий ва дастурий 
таъминоти - гиперматн, видео ва аудио-иловалар, анимациялар, катта 
сондаги намойиш материалларидан иборат дидактик материалларни 
тайѐрлаш ва уларни дарс жараѐнида тақдим этиш вазифасини 
енгиллаштиради. Мультимедиа технологиялари компьютер билан дидактик 
материалларни уйғунликда қўллаш ҳамда ўрганилаѐтган мавзуни 
тингловчилар томонидан мукаммал ўзлаштиришда катта ѐрдам беради. 
Малака ошириш тизимида интернет шу жумладан www.ziyonet.uz , 
www.eduportal.uz , www.edu.uz , www.uzedu.uz каби миллий ахборот 
тармоқ-лари ва порталларидан фойдаланиш кўникмаларига эга бўлиш 
замонавий ўқитувчига ўз ахборот-таълим муҳитини кенгайтириш, касбий 
маҳоратини ривожланиши ва мустақил таълим олиши учун шароитлар 
яратиш, жамият ахборот ресурсларидан ўз педагогик фаолиятида 
фойдаланиш, ҳамкасблари билан мулоқот қилиш, долзарб масалалар 
муҳокамасида иштирок этиш, тармоқнинг турли тадбирларида иштирок 
этиш ва ҳоказо имкониятларни яратади. 
Малака оширишда тингловчиларнингг интеллектуал салоҳиятини 
ошириш, уларнинг бандлигини таъминлаш, касбий малакаларини ошириш, 
ўз касбий фаолиятига керакли маълумотларни ва ҳар хил материалларни 
топиб олиш ва уларни амалиѐтга татбиқ этиш, ўқув машғулотларини янги 
интерфаол усул ва воситаларидан фойдаланган ҳолда ўтказиш, масофадан 
туриб билим олиш ўз самарасини беради. 
Бугунги кунда замонавий ахборот-коммуникацион технологиялари 
воситалари 
ўқитувчиларнинг 
маънавий-маърифий 
тайѐргарлигини 
шаклланти-ришда касбий мулоқотнинг анаънавий турлари, яъни газета, 
журнал, ахборотномаларга мулоқотнинг замонавий шакллари: электрон 
почта, телекон-ференция, чат, форум каби шаклларини ҳосил қилади.
Малака ошириш тизимида бундай таълим ѐндошувининг асосида 
мустақил равишда билим олиш кўникмаларини, ижодий фикрлашини 
ривожлантириш, ахборот муҳитида ахборотларни илмий ва амалий нуқтаи 
назаридан тўғри излаш, танлаб олиш, олдида турган мауам-моларни 
нафақат кўра билиш, балки уларни ифодалаш ва ҳал эта олиш ѐтади. 


180 

Download 4,25 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   103   104   105   106   107   108   109   110   ...   192




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish