219
Barkamol shaxsni tarbiyalashning asosiy yo„nalishlari
Tarbiyaviy jarayonni ta‘lim muassasasida shakllantirishda muhitni qayta
shakllantirish va rivojlantirishni, «oila-ta‘lim muassasasi-mahalla» hamda
«tarbiya-muhit» uzviyligining mazmun va mohiyatan birligini mustahkam
asoslarda ta‘minlash kerak. Buning uchun milliy ma‘naviyat tushunchasi, shaxs
ma‘naviyati va umuminsoniy qadriyatlar haqida batafsil ma‘lumotga ega
bo‗lmog‗imiz zarur.
ИНТЕЛЕКТУАЛ САЛОХИЯТНИ РИВОЖЛАНТИРИШДА
МУСТАҚИЛ ВА ТАНҚИДИЙ ФИКРЛАШ МОҲИЯТИ
АДУ. Педагогика кафедраси ўқитувчиси Ф. Эҳсонова., талаба А.Умаров
Ёш авлоднинг камол топишида ақлий тарбия ва мустақил фикрлаш
кўникмаларини шакллантиришнинг ўрни ниҳоятда беқиѐс. Ижтимоий онг,
ақл-заковат, борлиқни идрок этиш, илм чўққисига интилиш ҳисси инсонни
фикр
тарбиясининг
самарали
йўллари,
шакл
ва
методларини
такомиллаштиришга ундайдики, бу ўз навбатида, ѐш авлодда танқидий
фикрлаш кўникмаларини шакллантиришнинг таъсирчан механизмларини
топишга замин яратади. Педагогик, психологик, социологик адабиѐтлар
таҳлили танқидий фикрлашни шакллантиришга доир турли қарашлар
мавжудлигини кўрсатади.
Фикрлаш-
мураккаб психологик жараѐн бўлиб, ўқув материали
хусусиятлари тўғрисида ўйлаш, нарса-ҳодисаларни ўзаро таққослаб,
уларнинг хусусиятларини ажратиш, қуйилган топшириқ, муаммоларни
ечиш фаолияти. Тушунилган ўқув материалининг ўқувчи томонидан таҳлил
этилиши
ўзлаштирилган
билимларнинг
янада
юқори
даражага
кўтарилишини таъминлайди. Мустақил иш, ўқув топшириқларини таълимга
татбиқ этиш, муммоли вазиятларни вужудга келтириш фикрлаш
жараѐнининг самарадорлигини оширади. Бугунги кунда танқидий фикрлаш
- ижтимоий-сиѐсий соҳада содир бўлаѐтган ҳодисаларни янада чуқурроқ
англашга ѐрдам берувчи кўникма сифатида қаралмоқда.
Идрок
– ўрганилаѐтган нарса-ҳодиса моҳиятининг онгда акс этиши –
инъикоси. У кенг тушунча бўлиб, талабанинг сезги аъзолари( кўриш,
эшитиш каби ўқувлар) ѐрдамида ҳис қилинган маълумот ҳақидаги билим,
тажрибадан олдин ўтган нарса-ҳодисалар тўғрисидаги тасаввурларни ҳам
қамраб олади. Бунда ўқитувчининг вазифаси талабаларнинг ўқув
материалини фаол идрок этишини таъминлаш, турли мотивларни (ҳавас,
иштиѐқ, қизиқиш) уйғотиш, имкониятига қараб сезги аъзоларининг
аксариятини
таълимда
қатнаштиришдан
иборатдир.
Идрокнинг
ривожланган юқори шакли
тушуниш
ҳисобланади. Ўрганилаѐтган нарса-
ҳодиса таркибини фаҳмлаш, улар ўртасидаги муносабат, алоқаларни таҳлил
этиш, тушунчаларнинг асосий ва иккиламчи белгиларини ажратиш, ўқув
материалининг таркибий элементлари ва улар ўртасидаги боғланишларни
билиш, сабабиятли алоқаларни идрок этиш тушунча даражасига кўтарила
боради.
Do'stlaringiz bilan baham: