Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълими вазирлиги



Download 214,18 Kb.
bet4/9
Sana30.05.2022
Hajmi214,18 Kb.
#620963
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
til-tarixi

Эски ўзбек тили ва ёзуви
“Эски ўзбек тили ва ёзуви” курсининг мақсад ва вазифаси, манбаи, илмий адабиётлар; қадимги туркий, эски туркий, эски ўзбек сўзларининг дастлабки кўриниши. Уларнинг этимологик асослари. Эски ўзбек тили ва ёзувининг шаклланишида қадимги туркий тил ва эски туркий тилнинг ўрни.
Фонетика. Эски ўзбек тилида унли ва ундошлар, уларнинг ёзувда ифодаланиши. Эски ўзбек тилида товушлар (лаб ва танглай) уйғунлиги ҳодисаси.
Лексика. Эски ўзбек тили сўз бойлиги, ундаги ўз ва ўзлашган қатлам, эски ўзбек тилида маънодош, шаклдош ва зид маъноли сўзлар, лексемаларнинг маъно нозикликлари, лексемаларнинг мавзуий гуруҳлари.
Ўрта Осиё халқлари ёзувлари тарихи. Араб ёзуви тарихи ва унинг Ўрта Осиёда жорий қилиниши. Араб-форс ёзуви алифбоси. Эски ўзбек ёзуви алифбосини ҳосил қилувчи асосий шакллар. Шаклдош ҳарфлар, шаклан ноўхшаш ҳарфлар. Сатр чизиғи усти ва ости ҳарфлари. Эски ўзбек ёзувида унли товушларнинг ифодаланиши. Остки ва устки белгилар ва унинг ифодаланиши. Араб, форс ва туркий изофалар ҳақида тушунча. Араб хат турлари. Рақамлар. Абжад ҳисоби. Таърих санъати. Араб ёзувининг ислоҳ қилиниши.


Ўзбек тилининг тарихий грамматикаси
«Ўзбек тилининг тарихий грамматикаси» фанининг предмети, мақсад ва вазифалари. Ўзбек халқи ва тили тарихи, унинг ўрганилиш даражаси. Туркий тиллар ва уларнинг таснифи. Ўзбек халқи ва тилининг шаклланиши. Ўзбек тили тарихини даврлаштириш масаласи.
Морфология. Эски ўзбек адабий тили морфологик структурасининг тараққиёт босқичлари. Мустақил ва ёрдамчи сўз туркумлари.
От. Отнинг грамматик категориялари: кўплик, эгалик ва келишик. Кўплик шакли ясовчи аффикслар. Эгалик шаклларининг ясалиши. Эгалик муносабатларининг ифодаланиш усуллари. Келишик шакллари ва уларнинг ясалиши. Келишикларнинг асосий синтактик функцияси. От ясалиши: аффиксация (морфологик усул), композиция (синтактик усул).
Сифат. Аслий ва нисбий сифатлар. Сифат ясалиши. Сифат даражалари.
Сон. Сон турлари, уларнинг ифодаланиши ва шакллари. Саноқ соннинг содда, таркибли турлари. Ноаниқ сон. Тартиб сон ва унинг ясалиши. Жамловчи сон ясовчи аффикслар. Дона сон, нумератив сўзлар, чама сон ва уларнинг ҳосил қилиниши. Тақсим соннинг ясалиши. Каср сон ва унинг синтактик усул билан ифодаланиши.
Олмош. Олмошнинг турлари. Кишилик, кўрсатиш, ўзлик, сўроқ, биргалик, белгилаш, гумон ва бўлишсизлик олмошлари.
Феъл. Феъл аспектлари, феъл даражалари (нисбатлари), ўтимли ва ўтимсизлик, феълнинг грамматик - функционал шакллари, тусланиш-майл, замон, шахс-сон. Феълнинг ясалиши.
Равиш. Равиш туркумининг сўз ўзгартувчи аффикслар қабул қилинмаслиги жиҳатидан бошқа мустақил сўз туркумларидан фарқланиши. Исмлар ва феъллар асосида шаклланган равишлар. Ўзлашма равишлар. Равиш ясалиши.
Кўмакчилар. Соф кўмакчилар ва функционал кўмакчилар. Соф кўмакчилар ифодаловчи маънолар. Функционал кўмакчиларнинг турлари.
Боғловчилар. Боғловчиларнинг вазифасига кўра тенг боғловчилар ва эргаштирувчи боғловчиларга бўлиниши. Тенг боғловчиларнинг турлари. Эргаштирувчи боғловчиларнинг гапдаги функцияси. Эргаштирувчи боғловчиларнинг ҳосил қилиниши.
Юкламалар. Сўзда қўлланиб келадиган юкламалар, мустақил сўз сифатида қўлланиб, гап ёки сўз олдидан келадиган юкламалар.
Ундовлар. Ундовларнинг сўзлашувчининг тингловчига мурожаати, хитоб қилиш, фикрни қаратиш каби маъноларни ифодалаши. Ҳис-ҳаяжон, таажжубланиш, афсусланиш сингари маъно ифодаловчи ундовлар.
Синтаксис. Сўз бирикмалари: тобе бирикма ва тенг бирикма. Тобе бирикмаларнинг турлари: битишув, бошқарув ва мослашув. Изофа ва унинг турлари.
Гап бўлаклари. Эга ва кесимнинг ифодаланиши. Сифатдош ва равишдошнинг кесим вазифасида ишлатилиши. Тўлдирувчи ( воситали ва воситасиз) нинг от, олмош ва отлашган сўзлар орқали ифодаланиши. Воситасиз тўлдирувчининг белгисиз қўлланиши. Кўмакчили сўзлар билан ифодаланган воситали тўлдирувчилар. Воситали тўлдирувчиларнинг ҳол ва аниқловчига ўтиши. Аниқловчи турлари (сифатловчили ва аниқловчили аниқловчилар)нинг қадимдан қўлланиб келиши. Изоҳловчилар. Ҳолнинг равиш, от, равишдош орқали ифодаланиши. Кўмакчи ва кўмакчи вазифасидаги отларнинг ҳол функциясида қўлланиши. Гап бўлаклари уюшиши ҳодисасининг кенг қамровда бўлганлиги. Боғловчисиз, фақат интонация ёрдамида уюшиш. Маънодош уюшиқ бўлаклари. Тенг боғловчилар ёрдамида бириккан уюшиқ бўлаклар.
Содда гап турлари. Дарак, сўроқ, буйруқ ва ундов гаплар. Дарак гаплар кесимининг от, сифат, сон, олмош, равиш, сифатдош ва равишдош билан ифодаланиши. Сўроқ, буйруқ ва ундов гапларнинг ифодаланиши. Бир таркибли гаплар. Шахссиз гаплар ва уларнинг шакллари. Шахси умумлашган гаплар. Атов, вокатив, эмоционал гаплар. Тўлиқсиз гаплар. Эгаси ифодаланмаган тўлиқсиз гап. Фақат эгалардан таркиб топган тўлиқсиз гаплар. Кесимлари ифодаланмаган тўлиқсиз гап. Ажратилган бўлакларнинг ишлатилиши. Ажратилган сифатловчилар. Ажратилган изоҳлар. Сифатдош оборотлари. Равишдош оборотлари ва турлари. Ҳаракат номи оборотларининг ҳосил қилиниши. Ундалманинг қўлланиши. Кириш сўз, кириш бирикмалари ва кириш гапларнинг ёзма манбалардаги ўрни.
Қўшма гап. Қўшма гапларнинг келиб чиқиши хусусида туркологиядаги қарашлар. Боғловчисиз қўшма гаплар, боғланган қўшма гаплар. Эргаш гапли қўшма гаплар шаклланиши ва тараққиётининг 1) сифатдош, равишдош, шарт ва буйруқ феъллари тараққиётига, 2) нисбий олмошлар шаклланишига, 3) тобе боғловчилар шаклланишига боғлиқлиги. Кўчирма гап конструкцияси. Кўчирма ва ўзлаштирма гапнинг боғланиши.



Download 214,18 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish