Мустақил таълимни ташкил этиш шакли ва мазмуни. Мустақил таълимнинг турли хил шакллари мавжуд бўлиб, бунда асосий эътибор талабанинг берилган мавзулар (амалий масалалар, топшириқлар ва кейс-стадилар)ни мустақил равишда, яъни аудиториядан ташқарида бажариши, ўқиб ўрганиши ва шу йўналиш бўйича билим ва кўникмаларини чуқурлаштиришига қаратилади. Шунингдек, амалий ва лаборатория машғулотлари мавзуларига мос вазифаларини бажарадилар. Талаба мустақил ишни тайёрлашда муайян фаннинг хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда қуйидаги шакллардан фойдаланиш тавсия этилади:
дарслик ёки ўқув қўлланмалар бўйича фанлар боблари ва мавзуларини ўрганиш;
тарқатма материаллар бўйича маърузалар қисмини ўзлаштириш;
мустақил ишлар, кейс-стадийлар билан ишлаш;
махсус ёки илмий адабиётлар (монографиялар, мақолалар) бўйича фанлар бўлимлари ёки мавзулари устида ишлаш;
фанга оид статистик маълумотларни ўрганиш, уларни таҳлил қилиш;
талабанинг ўқув-илмий-тадқиқот ишларини бажариш билан боғлиқ бўлган фанлар бўлимлари ёки мавзуларни чуқур ўрганиш;
фаол ва муаммоли ўқитиш услубидан фойдаланиладиган ўқув машғулотлари;
«Дин социлологияси» фанидан талабаларнинг мустақил ишларини реферат, маъруза тайёрлаш ва бошқа шаклларда ташкил этилиши тавсия этилади. Мустақил иш мавзуларини белгилашда маъруза, амалий ва семинар машғулотларининг мавзуларини тўлдиришга ҳаракат қилиниши лозим.
Мустақил таълим учун қуйидаги мавзулар тавсия этилади: Замонавий Ўзбекистонда секуляризация жараёнининг хусусиятлари.
Ғарбий Европа социал тафаккурида динга бўлган турли муносабатлар.
Шарқ ва Ғарб менталитетида динийлик хусусиятлари: ўхшашликлар ва фарқлар.
Миссионерлик ва унинг демократик жараёнларга салбий таъсири.
Диний тарихий-маданий мероснинг миллий менталитет шаклланишига таъсири.
Глобаллашув шароитларида дин ҳодисаси аҳамиятининг ошиши.
Миллий ўзлик ва диний эътиқоднинг ўзаро муносабатлари.
Диний ритуаллар (расм-русмлар) социал бирдамлик омиллари сифатида.
Ижтимоий ҳаётда секуляризация жараёнининг аҳамияти.
Давлатнинг ижтимоий ҳимоя тизими ва диний қадриятлар ўзаро ҳамкорлиги.
Диний гуруҳлар ва ташкилотларнинг фаолият кўрсатишини тадқиқ этиш дин социологиясининг устувор масаласи сифатида.
Дин социологияси шаклланишининг шарт-шароитлари.
Амалий тадқиқотларни олиб боришда дин социологиясининг ўрни.
Динни социологик нуқтаи назардан талқин қилиш бўйича турли ёндошувлар.
Дин ва ижтимоий бирдамлик назарияси.
Диннинг структуравий - функционал таҳлили.
Француз маърифатчиларини диннинг жамиятдаги ўрни масаласига муносабатлари.
Ж. Локкнинг динни давлатдан ажратиш ғоялари.
Э. Дюркгеймнинг дин ва социал бирдамлик ўзаро алоқаларини тадқиқ этиши.
Жамиятда диний эътиқодлар аҳамиятини социологик тадқиқотлар ёрдамида ўрганиш аҳамиятлари.