Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги


Айланма воситалар:доиравий айланиши



Download 3,39 Mb.
Pdf ko'rish
bet67/189
Sana06.07.2022
Hajmi3,39 Mb.
#745070
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   189
Bog'liq
Q.x.iqtisodiyoti darslik Murtazayev

3.Айланма воситалар:доиравий айланиши, 
классификацияси ва меъёрлаштириш 
 
Бир ишлаб чиқариш жараёнида қатнашиб ўзининг ташқи шаклини, 
кўринишини тўла ўзгартирадиган, қийматини маҳсулот таннархига тўла 
ўтказадиган воситаларга айланма воситалар дейилади. Буларга ёш 
моллар, паррандалар, ем-хашак, ёқилғи мойлаш материаллари, асбоб-
ускуналар ва бир йилда ўзининг хизмат муддатини тугатадиган 
инвентарлар киради.
Муомаладаги фондларга эса сотиш учун тайёрланган маҳсулотлар ва 
пул маблағлари киради. 
Қишлоқ хўжалигида айланма воситалар саноатдаги ва халқ 
хўжалигининг бошқа тармоқларидаги айланма воситалардан фарқ қилиб, 
ўзига хос хусусиятларга эга: 
-Ишлаб чиқариш циклининг узоқ давом этиши муносабати билан 
айланма воситалар айланишининг кўпга чўзилиши. Шунинг учун айланма
воситаларини аванслаштириш меъёрий миқдорда ва узоқ вақтга 
мўлжаллаб сарфланишга тўғри келади. 
-Меҳнат предмети харажатларининг нотекислиги ва уларнинг 
оборотдан чиқиб кетиши қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришининг 
мавсумийлиги сабабли йилнинг турли даврларида улар таркибининг 
кескин ўзгаришига сабаб бўлади. Қишда айланма воситалар уруғ, ем 
шаклида заҳирада туради, ёзда эса уларнинг катта қисми тугалланмаган 
ишлаб чиқаришга сарфланади. 
-Айланма воситаларнинг бир қисми ички хўжалик оборотида 
фойдаланилади. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг анчагина қисми 
сотилмайди, балки натурал шаклда (уруғ, ем-хашак) қайтадан ишлаб 
чиқариш жараёнига келиб тушади. 
-Хўжалик юритишнинг турли туман шакллари шароитида айланма
воситалар нафақат давлат, балким деҳқон хўжалиги ва жамоа мулки 
бўлиши мумкин. Шу боисдан улар молиялаштириш манбалари ва 
меъёрлаштириш усулларидан фарқ қилиши мумкин. 
Қишлоқ хўжалигида айланма воситалар шаклланиш манбалари 
бўйича иккига бўлинади:
1.
Хусусий. 
2.
Қарзга олинган. 
1.Хусусий воситалар-бу давлат корхоналарида, кооперативларда, 
акциядор жамиятларида, ижара коллективларида, деҳқон хўжаликларида 
доимий фойдаланилаётган айланма воситаларнинг бир қисмидир. Барча 
хўжалик юритиш шаклларида айланма воситаларни тўлдириш манбаи 


162 
соф даромад ва фойда ҳисобланади. Айланма воситалар бир-биридан, 
уларни баҳолаш усуллари бўйича ҳам фарқ қилади: 
-Қишлоқ хўжалигининг ўзида чиқадиган ўтган йилги ва жорий йилги 
меҳнат предметлари ҳақиқий таннархи билан баҳоланади.
-Саноатдан олинадиган меҳнат предметлари ҳақиқий харажатлари 
(сотиб олиш ва етказиш харажатлари) бўйича баҳоланади.
-Ижара жамоаларидаги меҳнат предметлари ягона ички хўжалик 
баҳолари бўйича баҳоланади. 
2.Қарз ҳисобига шаклланадиган айланма воситалартовар-моддий 
бойликларнинг меъёрдан ортиқча қолдиқлари ва мавсумий харажатлари 
учун олинган кредитларни билдиради. 
Қишлоқ хўжалиги корхоналарида айланма маблағлар улардаги 
айланма фондлар ва муомала фондларидан ташкил топади. 
Айланма фондларни ўзларининг ичидаги ўрнига қараб 2 гуруҳга 
бўлинади: 
1.Ишлаб чиқариш жараёнидаги айланма фондларга - ёш моллар ва 
боқувга ажратилган ҳайвонлар, паррандалар, келгуси йил учун қилинган 
харажатлар киради. 
2.Ишлаб чиқариш заҳиралари, ем-хашак, уруғлик, кўчатлар, эҳтиёт
қисмлар, тез эскирадиган воситалар ва бошқа буюмлар киради. 
Айланма маблағларнинг манбалари 2 га бўлинади: ўзиники ва сотиб 
олинган айланма маблағлар. 
Уй-жой коммунал 
хўжалиги 
Транспорт восита-лари 
Инвентар-лар 
Қурилиш 
Машина-лар ва 
ускуналар 
Соғлиқни сақлаш 
Махсулдор ҳайвонлар 
Маориф 
Кўп 
йиллик 
дарахтлар 
Бошқалар 
Ишчи 
ҳайвонлар 
Ерга 
сарфланадиг
ан 
капиталмабл
Асбоб ва 
бошқалар 
Бошқалар 
Умумий 
ишларга 
мўлжалланган 
Чорвачилик 
Ўсимликчилик 


163 

Download 3,39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   189




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish