М У Л К
М У Л К
Фермер
хўжалиги
Қўшма
корхонала
р
Мулкнинг
бир
қисмини
пулга сотиш
Мулкнинг
бир
қисмини
шу жамоа
фуқаролар
и-га бепул
бериш
Мулкнинг
бир
қисмини
акциядор-
лик
жамияти
мулкига
айланти-
риш
Мулкнинг
бир
қисмини
қимматли
қоғозлар,
акциялар
жорий
этиш
ёрдамида
Мулк-нинг
бир
қисмини
ижарага
бериш
Мулк-нинг
бир
қисмини
ким ошди
савдоси-да
сотиш
АСОСИЙ
ВОСИТА
ЛАР
Ноишлаб
чиқариш
Ишлаб
чиқариш
Қишлоқ
хўжалигига
мўлжалланг
ан
157
1-расм. Асосий ишлаб чиқариш воситалари классификацияси
2.Асосий ишлаб чиқариш воситалари билант
таъминланиш кўрсаткичлари, уларнинг ҳаракати,
сифат ҳолати ва фойдаланиш самарадорлигининг
омиллари
Қишлоқ хўжалигининг асосий ривожланиш қонунияти — бу ишлаб
чиқариш фондларининг доимо ўсиб боришини, унинг структурасини
яхшиланишини ва самарадорлигини ошишини тақозо этади.
Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришининг иқтисодий самарадорлиги
кўп жиҳатдан уларнинг асосий ишлаб чиқариш воситалари билан
таъминланганлигига боғлиқ. Асосий воситалар билан етарли даражада
таъминланмаслик маҳсулот миқдори ва меҳнат унумдорлигининг секин
ўсишига ҳамда маҳсулот таннархининг ошишига, такрор ишлаб чиқариш
манбалариниг камайишига олиб келади. Шу билан бир қаторда асосий
воситаларнинг «ортиқчалиги» ва тўғри фойдаланмаслик уларнинг ўлик
ҳолатда туришига, пировард натижада ишлаб чиқариш иқтисодий
самарадорлигининг пасайишига олиб келади. Қишлоқ хўжалиги ишлаб
чиқаришининг
асосий
ишлаб
чиқариш
воситалар
билан
таъминланганлигининг абсолют кўрсаткичи сифатида фондлар билан
таъминланиш коэффициентидан фойдаланиш мумкин. Бу кўрсаткич
мавжуд меҳнат воситаларини уларнинг меъёрийэхтиёжига нисбатиорқали
топилади.
1
.
Фондлар билан таъминланиш коэффициенти:
АВх
ФТК = --------
АВм
Иншоатлар
Узатиш қурилмалари
Саноат
Қишлоқ
хўжалигига
мўлжалланмаган
Бинолар
158
АВх - ҳақиқатда мавжуд асосий воситалар;
АВм - асосий воситаларга бўлган меъёрий эҳтиёж.
Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини асосий воситалар билан
таъминланишининг салмоқли кўрсаткичлари бўлиб ишлаб чиқаришнинг
фондлар билан тўйиниш ва меҳнатнинг фондлар билан қуролланиш
даражалари ҳисобланади:
2.Ишлаб чиқаришнинг фондлар билан тўйиниши кўрсаткичи:
АВ
АВ
Ф. тўйиниши = ---------------------------- ;----------------------
100 га. қишлоқ 100бош
хўжалигига яроқли ер қорамол
3.Фондлар билан қуролланиш кўрсаткичи:
АВ
Ф. қурол. = --------
ХС
ХС – ходимлар сони.
Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришининг асосий воситалар билан
таъминланишининг салмоқли кўрсаткичларига яна ишлаб чиқаришнинг
энергия билан тўйиниши ва меҳнатнинг энергия билан қуролланиши
киради.
4.Энергия билан тўйиниш кўрсаткичи, от кучи:
Эн.Қ
Эн.тўйиниш = ---------------------------------
100 га. ҳайдаладиган ер
Эн.Қ – энергетик
установкаларнинг қуввати
5.Энергия билан қуроланиш даражаси, от кучи:
Эн.Қ
Эн.қуроллан. = ----------
ХС
ХС – ходимлар сони
6.Электр билан тўйиниш кўрсаткичи, квт/соат:
Эл.Эн.
Эл.тўйиниш = --------------------
100 га. қишлоқ
159
хўжалигига яроқли ер
Эл.Эн. – электр энергияси, квт
7.Электр билан қуролланиш кўрсаткичи, квт/соат:
Эл.Эн.
Эл.қуроллан. = -----------
ХС
Қишлоқ
хўжалиги
корхоналарининг,
жумладан
фермер
хўжаликларининг умумий энергетика қуввати корхона - эҳтиёжлари учун
фойдаланадиган барча механик двигателлар қувватининг ҳамда электр
двигателлар қувватларининг йиғиндисига тенгдир. Булар тракторлар,
ғалла ўриш комбайнларининг двигателлари, автомобиллар, электр
қурилмалари, стационар двигателлар ва бошқа механик двигателларнинг
асосий турларидир. Механик двигателларниинг қувватиот кучи (о.к.)
билан ўлчанади. Бир от кучи - 75 кг.м./сек.га (75 кг юкни бир секундда
бир метр баландликка кўтариш учун талаб қилинадиган энергияга)
баробардир. Электр двигателларининг киловатт(квт)да ифодаланган
қуввати 1,136 коэффициенти ёрдамида от кучига айлантирилади ёки
аксинча от кучида ифодаланган двигателлар қуввати 0,735 коэффициент
ёрдамида қиловатга(квт) айлантирилади.
Механизация ёрдамида бажарилган ишлар одатда шартли эталон
гектарга айлантириб ҳисоб-китоб қилинади.Унинг тартибини қуйидаги
мисолда кўриш мумкин: масалан, фермер хўжалигининг 500 гектар ери
бороналанган (загон узунлиги 600м.,рельеф 5 градус, эталон гектарга
айлантириш коэффициенти 0,085) бўлса. Демак, унинг ери 42,5 шартли
эталон гектарга
(
500 х 0,085) тенгбўлади.
8.Асосий воситаларининг ўсиш коэффициенти:
АВДҚ
АВўК = -------------
АВЙБҚ
АВўК - асосий воситаларнинг ўсиш коэффициенти;
АВДҚ - асосий воситаларнинг дастлабки қиймати;
АВЙБҚ - асосий воситаларнинг йил бошидаги қиймати.
9. Асосий воситаларнинг сафдан чиқиш коэффициенти:
СЧАВДҚ
АВСЧК = --------------
АВЙБҚ
160
СЧАВДҚ – сафдан чиққан асосий воситаларнинг дастлабки қиймати
10.Асосий воситаларнинг янгиланиш коэффициенти:
ЙДҚҚАВ
АВЯК = ----------------
ЙОАВДҚ
ЙДҚҚАВ- йил давомида қабул қилинган асосий воситалар
ЙОАВДҚ- йил охирида асосий воситаларнинг дастлабки қиймати
11. Фонд қайтими:
СМ
ФҚ = ---------
Фқий.
12. Фонд сиғими:
Фқий.
ФС = ----------
СМ
СМ – соф маҳсулот, сўм
Фқий. – фонд қиймати, сўм
13. Ишлаб чиқариш фондларининг айланиши:
АИ/ЧФ
ФАЙ = --------------
А
АИ/ЧФ – асосий ишлаб чиқариш фондлари, сўм;
А-қайта тиклашга ажратилган амортизация ажратмаси, сўм.
14.Ишлаб чиқариш фондларининг иқтисодий самарадорлиги
қуйидаги формула билан аниқланади:
СД(Ф)
ИС=
------------------------ *100
АИ/ЧФ +АВўҚҚ
СД(Ф) – соф даромад ёки фойда, сўм;
АВўҚҚ – асосий воситаларнинг ўртача қолдиқ қиймати, сўм.
Ишлаб
чиқариш
асосий
фондларидан
фойдаланишнинг
самарадорлиги омиллари қуйидагилар:
1. Асосий воситалар билан таъминланиш.
2. Асосий воситалар таркиби.
3. Асосий ва моддий айланма воситалари ўртасидаги нисбат.
161
4. Меҳнатни ташкил қилиш ва ҳақ тўлаш.
5. Илғор технологиядан фойдаланиш.
Do'stlaringiz bilan baham: |