Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги


 Сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлиги



Download 3,39 Mb.
Pdf ko'rish
bet60/189
Sana06.07.2022
Hajmi3,39 Mb.
#745070
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   189
Bog'liq
Q.x.iqtisodiyoti darslik Murtazayev

3. Сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлиги 
 
Ер ресурсларидан самарали фойдаланиш ўз навбатида сув 
ресурсларидан ҳам оқилона фойдаланиш заруриятини келтириб чиқаради. 
Чунки ўсимлик дунёсини сувсиз тасаввур қилиб бўлмайди. Буни иссиқ 
ўлка ҳисобланган бизнинг республикамизда яққол кўриш мумкин. 
Шунинг учун сувни тежаш, ундан оқилона фойдаланиш қонун билан 
белгилаб қўйилган. Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 6 майда 
қабул қилинган «Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида»ги қонунида 
сувнинг давлат мулки эканлиги, умумий бойлик ҳисобланилиши, сувдан 
оқилона фойдаланиш лозимлиги ва у давлат томонидан қўриқланиши 
таъкидлаб ўтилган. Яна шу қонунда республиканинг ягона давлат сув 
фонди: дарёлар, кўллар, сув омборлари, бошқа ер усти сув ҳавзалари ва 
сув манбалари, канал ва ҳовузларнинг сувларидан, ер ости сувлари ва 
музликлардан иборатлиги кўрсатиб ўтилган. Мамлакатимизга қардош 
Қирғизистон ва Тожикистон республикаларидан Сирдарё, Амударё ва
Зарафшон каби дарёлар оқиб келади. Улардан, Орол денгизи ва 
Ҳайдаркўл каби кўл сувларидан фойдаланиш ҳуқуқи давлатлараро 
битимларда белгилаб берилади. 


139 
Шундай қилиб, сувнинг аҳамиятини ва уни тежаш кераклигини 
қуйидаги маълумотлар билан тасдиқлаш мумкин. Агарда тупроқ 
таркибидаги намлик 65-80 фоиз бўлса, ердан ҳосил олиш мумкинлиги 
илмий тадқиқотлар натижасидан маълум. Масалан, 1 ц ғалла (буғдой, 
рож, арпа, тариқ)ни олиш учун 30-40 тонна, картошка учун – 18-20 тонна, 
шоли учун – 135-140 тонна ва пахта учун – 800-1000 тонна сув зарурдир. 
Сув ўсимлик учун фотосинтез вазифасини ўтайди. 
9-жадвал 
Қишлоқ хўжалиги экинларининг суғориш сони ва нормалари 
№ 
Экин тури 
Суғориш 
сони 
Суғориш 
нормаси,
м
3
/га 
Мавсумий 
суғориш 
нормаси,
м
3
/га 
1. 
Ғўза
5-7 
800-1200 
5000-8000 
2. 
Кузги буғдой 
4-5 
700-800 
3000-4000 
3. 
Маккажўхори 
7-8 
700-800 
5000-6500 
4. 
Беда 
10-12 1000-1200 
10000-12000 
5. 
Қанд лавлаги 
6-8 
500-600 
3000-4000 
6. 
Тамаки 
7-8 
750-850 
5000-6500 
7. 
Картошка (эртаги) 
7-8 
400-500 
3000-4000 
8. 
Помидор 
15-16 
600-700 
9000-10000 
9. 
Пиёз 
18-20 
500-600 
9000-12000 
10 
Сабзи (кечки) 
8-12 
500-550 
5000-6000 
11. Чучук қалампир 
14-15 
600-700 
9000-10000 
12. Бойимжон 
15-16 
600-700 
9000-10000 
13. Оқбош карам 
14-15 
600-700 
9000-10500 
14. Бодринг 
12-14 
500-550 
6000-7500 
15. Саримсоқ 
7-10 
500-600 
4000-60000 
16. Қовун 
5-6 
600-700 
3000-4000 
17. Тарвуз 
5-6 
600-650 
3000-3900 
18. Қовоқ 
6-7 
650-750 
4550-6000 
19. Кунгабоқар 

600-800 
1800-2400 
20. Шоли


3000 гача 
Ушбу жадвалда қишлоқ хўжалик экинларининг ўртача суғориш сони 
ва нормалари кўрсатилган. Белгиланган сув ресурсларини нобуд этган 
корхоналар жарима тўлайдилар. 
Юқорида қайд этилган қонуннинг 47- «қишлоқ хўжалигида сувдан 
фойдаланиш» моддасида қуйидагилар кўзда тутилган: 
«Қишлоқ хўжалигида сувдан фойдаланиш ишлари жамоат 
хўжаликлари, бошқа қишлоқ хўжалик корхоналари, ташкилотлари, 
муассасалари ҳамда деҳқон хўжаликларининг суғориладиган ерларида 
қулай сув режими вужудга келтириш мақсадида амалга оширилади. 


140 
Сув объектларидан қишлоқ хўжалиги эҳтиёжлари учун фойдаланиш 
сувдан меъёрлар бўйича фойдаланишнинг белгиланган йўсинига риоя 
этган ҳолда сувдан умумий фойдаланиш тартибида ҳам, махсус 
фойдаланиш тартибида ҳам амалга оширилади. 
Сувдан махсус фойдаланиш рухсатномасини суғориш, сув чиқариш, 
зах қочириш тармоқларидан фойдаланувчи органлар белгиланган 
тартибда расмийлаштирадилар». 
Қишлоқ хўжалигида сувдан фойдаланишни режалаштириш 
моддасида, суғориш, сув чиқариш ва суғориш - сув чиқариш 
тармоқларидаги, магистрал каналлардаги, сув омборларидаги ва бошқа 
сув хўжалиги объектларидаги сувлардан фойдаланиш ишлари сувдан 
фойдаланишнинг ички хўжалик ва умумий тизими режаларига асосан 
йиллик амалдаги сув билан таъминланганлик ҳисобга олинган ҳолда 
амалга оширилиши, икки томонлама ишловчи зах қочириш тармоқларида 
сувдан фойдаланиш мелиорация қилинган ерлардаги сув режимини 
тартибга солиш ички хўжалик ва умумий тизими режалари асосида 
амалга оширилиши, сувдан фойдаланувчи жамоа хўжаликлари, бошқа 
корхоналар, ташкилотлар ҳамда муассасалар томонидан тузилган 
хўжалик ички сувдан фойдаланиш режалари ўзбекистон Республикаси 
қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги сув объектларидан фойдаланиш 
бошқармалари билан мувофиқлаштирилиб, туманларнинг ҳокимият 
органлари томонидан тасдиқланиши лозимлиги таъкидланган. Яна, 
сувдан фойдаланиш умумий тизими режаларини: 
туман аҳамиятидаги тизимлар бўйича — туманларнинг ҳокимият 
органлари; 
вилоят, республика аҳамиятига эга тизимлар бўйича — тегишли 
равишда вилоят, республика қишлоқ ва сув хўжалиги органлари 
тасдиқлашлари баён этилган.
Маълумки, 
қишлоқ хўжалиги суғориладиган ва лалмикор 
деҳқончиликга 
бўлинади. 
Суғориладиган 
зоналарда 
юқорида 
айтилганидек, сув манбаларидан келадиган сувлардан фойдаланилган 
ҳолатда деҳқончилик амалга оширилади. 
Суғориладиган 
ерларда сувдан фойдаланишниг ўзига хос 
хусусиятлари бўлиб, улар қонунда қуйидагича белгилаб қўйилган: 
 
«Суғорилган ерларда каналлар, мураккаб муҳандислик иншоатлари, 
мелиорация шаҳобчалари барпо этилганлиги ана шундай ерларнинг ўзига 
хос хусусиятидир. Ердан фойдаланиш мулкчиликнинг қайси шаклига 
асосланганлигидан қатъий назар, сув фонди ерларидан, суғориладиган 
ерлар доирасидаги хўжаликлараро каналлар ва иншоатлардан, ер ости 
суви чиқаргичлари ягона сув хўжалиги тизими сифатида фойдаланилади 
ва улар давлат мулки ҳисобланиб, уларни хусусийлаштириш мумкин 
эмас. Дарёлар, магистрал каналлар, коллекторлар, сув омборлари ва 
бошқа сув ҳавзаларининг соҳилбўйи минтақалари, ер ости суви 
чиқаргичлари санитария муҳофаза теграларининг I ва II пояслари 


141 
табиатни мухофаза қилиш эҳтиёжлари учун ер эгалари ва ердан 
фойдаланувчилардан олиб қўйилиши мумкин. 
Суғориладиган деҳқончилик эҳтиёжлари учун сув объектларидан 
фойдаланиш сувларидан лимит бўйича фойдаланишнинг белгиланган 
тартибига риоя этган ҳолда амалга оширилади. 
Сув олиш ва унинг ҳисоб-китобини қилиш рўйхатдан ўтказилган сув 
манбаларидан 
(хўжалик 
каналларининг 
бош 
иншоатларидан, 
қудуқлардан, насос станциялари ва бошқа сув олиш иншоатларидан) сув 
ажратиш жойларида туман сув хўжалиги органи билан тузилган 
шартномага биноан амалга оширилади. 
Сув манбалари, каналлар, коллекторлар ва бошқа сув объектларидан 
фойдаланувчи қишлоқ ва сув хўжалиги корхоналари, муассасалари ҳамда 
ташкилотлари ер солиғидан озод қилинадилар». 
Лалмикор деҳқончиликда эса экинлар учун керак бўлган намлик йил 
давомида ёғадиган ёғин миқдорига боғлиқ. Баъзи муаллифларнинг 
ҳисоблашларича, йил давомида ёғадиган ёғинлар миқдори ўртача 500 
мм. (зоналар бўйича 300-720 мм.)ни ташкил этиб, уларнинг 2/3 га яқини 
(300 мм.) буғланиб кетади. Қолган 1/3 га яқини эса тупроқ орқали 
ўсимликка ўтади. 
Юқорида қайд этилганидек, мамлакатимизда сув заҳираси жуда кам. 
Андижон қишлоқ хўжалиги институтининг олимларининг ёзишича, бир 
даврларда Амударёнинг сув ўтказиш қобилияти 41 куб қилометрга, 
Сирдарёники эса 27,5 куб қилометрга тенг эди. Ҳозирги пайтда ҳар 
иккала дарёнинг суви кескин камайган ва мамлакатда 58 куб қилометр 
миқдорида сув заҳираси бўлиб, бу мавжуд оборотдаги қишлоқ хўжалик 
ерларинин 16-17 фоизини суғоришга етиши ҳисоблаб чиқилган. Ер ости 
сувларидан фойдаланиш эвазига сув миқдори 60 куб км ни ташкил этиши 
ҳисобланган. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси 
томонидан қилинган ҳисоб-китобларга кўра, 1 куб км чучук сувдан 113 
минг тонна пахта, 116 минг тонна полиз ва сабзавот, 41 минг тонна мева 
ва узум, 7 минг тонна сут, 400 тонна пилла олишда фойдаланиш мумкин.
Сувдан фойдаланишда, энг аввало, сувга бўлган талабни аниқлаш 
муҳимдир. Бунинг учун ҳар бир экин тури бўйича йил мобайнида 1 
гектар ер учун қанча сув зарурлиги аниқланиб, уни умумий экин 
майдонига кўпайтириш йўли билан топилади. 
Сувдан фойдаланишнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидаги 
кўрсаткичлар ёрдамида аниқланади: 1 сўмлик харажатлар ҳисобига 
олинган қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг, меҳнат унумдорлигининг, 
соф даромад (фойда) нинг ўсиши ва шунингдек, 1 куб метр 
фойдаланилган 
сув 
ҳисобига 
олинган 
қишлоқ 
хўжалик 
маҳсулотларининг, меҳнат унумдорлигининг ва соф даромад (фойда) 
нинг ўсиши ҳисобланади. Сувдан ўсимликнинг талабидан келиб чиққан 
ҳолда 
режали 
ва 
меъёрда 
фойдаланиш 
ер 
ресурсларидан 
фойдаланишнинг ва бир бутун қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришининг 
самарадорлигини оширишга олиб келади.


142 
Шунинг учун мамлакатимизда сувдан тежаб ва унумли фойдаланиш 
учун ундан фойдаланувчилар олдига катта вазифалар қўйилган. Бу ўз 
навбатида юқорида қайд этилган қонуннинг 50 – моддасида, яъни «Сув 
объектларидан қишлоқ хўжалик эҳтиёжлари учун фойдаланувчиларнинг 
вазифалари» моддасида ўз аксини топган:
«Сувдан қишлоқ хўжалик эҳтиёжлари учун фойдаланувчилар: 
Сувдан фойдаланишнинг белгиланган лимитлари, режалари, 
қоидалари, меъёрлари ва режимларига риоя этишлари, тик дренажни 
инобатга олган ҳолда фойдаланишнинг барча турлари учун 
ишлатилаётган сувни ҳисобга олиб боришлари; 
Ички хўжалик суғориш, сув чиқариш ва коллектор-дренаж тармоғи 
ҳамда ундаги иншоатларни ва сув чиқариш қудуқларини техника 
жиҳатидан ишга яроқли ҳолда сақлашлари; 
Мелиорация қилинган ерларни комплекс реконструкция қилишлари 
ва қишлоқ хўжалик экинлари ҳамда ўсимликларни суғориш, шунингдек 
яйловларга сув чиқаришнинг мақбул режимини сақлашлари; 
Сувни тежайдиган технологиялар ва илғор техникани жорий этиш 
орқали суғоришнинг услуб ҳамда усулларини такомиллаштиришлари; 
Қишлоқ, хўжалик эҳтиёжлари учун фойдаланадиган сув мониторинга 
асосида салбий жараёнларнинг сабаблари ва оқибатларини бартараф 
этишлари; 
Белгилаб олинган аниқ мақсадларга мувофиқ, фойдаланилаётган 
сувларнинг самарадорлигини оширишлари шарт. 
Хўжаликлараро мелиорация тармоқларини ишга яроқли ҳолда сақлаб 
туриш учун сувдан фойдаланувчилар қонунларда белгиланган тартибда 
ирригация-мелиорация ишларини бажаришга жалб этиладилар». 
Ўзбекистон 
Республикаси 
Президентининг2013 
йил 
19 
апрелдаги“2013—2017 йиллар даврида суғориладиган ерларнинг 
мелиоратив ҳолатини янада яхшилаш ва сув ресурсларидан оқилона 
фойдаланиш 
чора-тадбирлари 
тўғрисида”гиПҚ-1958-
сонлиқароридасуғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини янада 
яхшилаш, 
мелиорация 
ва 
ирригация 
объектлари 
тармоғини 
ривожлантириш, сув ресурсларидан оқилона ва тежамкорлик билан 
фойдаланиш, бунинг асосида қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришининг 
барқарор ишлашини таъминлаш, ерларнинг унумдорлигини ошириш 
ҳамда қишлоқ хўжалиги экинлари ҳосилдорлигини кўпайтириш 
мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, 
Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, «Ергеодезкадастр» давлат 
қўмитаси томонидан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши 
ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда ишлаб чиқилган 
қуйидагиларни ўз ичига олган 2013 — 2017 йиллар даврида 
суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш ва сув 
ресурсларидан оқилона фойдаланиш Давлат дастури маъқулланган ва 
ҳозирда бу Дастур бўйича бирмунча ишлар амалга оширилди. 


143 
Қарорда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги 
суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш жамғармаси 
маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган 2013 — 2017 йиллар 
даврида суғориладиган ерларни мелиоратив яхшилаш бўйича ишларнинг 
прогноз параметрларида 3852 км. масофада зовурлар қуриш ва 
реконструкция қилиш, 1257 км. ёпиқ горизонтал дренаж шохобчаларини 
75507 км. очиқ зовур-дренаж тизимида таъмирлаш-тиклаш ишларини 
олиб бориш, лизинг ҳисобидан 836 дона мелиоратив техника, машина ва 
механизмларни етказиб бериш белгилаб берилган. Ўзбекистон 
Республикаси Давлат бюджетидан марказлаштирилган инвестициялар 
ҳисобига молиялаштириладиган 2013 — 2017 йиллар даврида ирригация 
объектларини 
қуриш 
ва 
реконструкция 
қилиш 
эса 
прогноз 
параметрларида 2103 км. масофада каналлар қуриш ва реконструкция 
қилиш, 96 дона сув иншоатларини қуриш ва реконструкция қилиш, 97 
куб.м/сек. насос станцияларини қуриш ва реконструкция қилиш ва бошқа 
қурилиш ва реконструкция ишлари кўрсатилган. Сув истеъмолчилари ва 
фермер хўжаликлари уюшмаларининг маблағлари ҳисобидан амалга 
ошириладиган 2013 — 2017 йиллар даврида суғориш тармоқларини 
таъмирлаш ва тиклаш прогноз параметрларида эса 558571 км. суғориш 
тармоқларини таъмирлаш ва тиклаш, 174110 дона сув иншоатларини 
таъмирлаш ва тиклаш ва бошқалар белгиланган.
Ана шу амалга оширилган кенг масштабли тадбирлар натижасида 
кейинги йилларда республикада ерларнинг мелиоратив ҳолати 
яхшиланиб бормоқди.

Download 3,39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   189




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish