Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги


-расм.Ялпи маҳсулот ишлаб чиқаришга таъсир қилувчи



Download 3,39 Mb.
Pdf ko'rish
bet87/189
Sana06.07.2022
Hajmi3,39 Mb.
#745070
1   ...   83   84   85   86   87   88   89   90   ...   189
Bog'liq
Q.x.iqtisodiyoti darslik Murtazayev

 
1-расм.Ялпи маҳсулот ишлаб чиқаришга таъсир қилувчи
омиллар. 
1-жадвал маълумотларидан бир қараганда 2005-2014 йилларда 
қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари жорий нархларда 6,2 мартага, жумладан 
деҳқончилик маҳсулотлари 6,6 ва чорвачилик маҳсулотлари эса 5,7 
мартага ошганлигини кўриш мумкин. Бу даврда жорий баҳолар кескин 
ошиб кетганлиги туфайли таққослашни амалга ошириб бўлмайди. Лекин, 
бу жадвал 2014 йилга келиб барча тоифадаги хўжаликларда фермер 
Деҳқончилик рационал 
системалри 
Табиий 
Мулк 
формалари 
Доиравий 
айланиш 
Меъёрлаш ва 
таркиб 
Технологик 
Таркибий 


221 
хўжаликлари, деҳқон хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги 
корхоналарининг ҳиссасини аниқлаш имконини беради. 2005 йилда 
уларнинг ҳиссаси мос равишда – 24,4 ; 61,7 ва 14,0 % ни ташкил этган 
бўлса, 2014 йилдаэса 32,9 ; 65,1 ва 2,0 % га тенг бўлган. Яъни фермер 
хўжаликлари ва деҳқон хўжаликлариники ошиб бориш ва бошқа қишлоқ 
хўжалиги корхоналариники камайиб бориш тенденциясига эга.
2014 йилда 2005 йилга нисбатан барча тоифадаги хўжаликларда 
фермер хўжаликларининг салмоғи: деҳқончиликда 41,6 дан 52,6 % га, 
чорвачиликда 2,7 дан 4,4 % га ошган. Деҳқон хўжаликлариники эса мос 
равишда 37,0 дан 46,2 % га ошиб ва 92,6 дан 92,4 % га камайган. Бошқа 
қишлоқ хўжалиги корхоналариники эса мос равишда 21,3 дан 1,2 % га ва 
4,7 % дан 3,2 % га пасайган. 
Экстенсив омилларга ишлаб чиқариш ресурсларининг миқдорини акс 
эттирадиган миқдорий омиллар киради. Ходимлар сонининг, экин 
майдонларининг, моллар бош сонининг, асосий ва материал айланма 
воситалар ҳажмининг кўпайиши ёки камайиши ялпи маҳсулот 
миқдорининг ўзгаришига олиб келади. Лекин қишлоқ хўжалигида ишлаб 
чиқариш ресурслари – иш кучи, ер, озуқа, чорвачилик бинолари ва 
бошқалар – чегаралангани учун экстенсив асосда маҳсулот ишлаб 
чиқариш ҳажмини кўпайтириш асосий омил ҳисобланмайди.
Шунинг учун, қишлоқ хўжалиги маҳсулоти ишлаб чиқаришни, 
ҳаракатдаги ресурслар потенциалидан фойдаланишни сифат жиҳатдан 
яхшилашга асосланган интенсив омиллар асосида кўпайтириш мақсадга 
мувофиқдир. Бу омиллар ичида ҳал қилувчи қишлоқ хўжалик экинлари 
ҳосилдорлиги ва ҳайвонлар маҳсулдорлигини оширишдир. Қишлоқ 
хўжалиги ишлаб чиқаришга маблағни кўпайтириб, меҳнат, ер ва моддий 
ресурслардан самарали фойдаланиб, мавжуд ўзлаштирилган ер 
ресурслари ва мавжуд мол бош сонидан қишлоқ хўжалик экинлари 
ҳосилдорлиги ва моллар маҳсулдорлигини ошириш мумкин.
Қишлоқ хўжалиги ялпи маҳсулот миқдорига экин майдонлари ва 
пода обороти таркиби муҳим таъсир кўрсатади. Экин майдонлари 
таркибини такомиллаштириш деганда, ҳосилдорлиги паст экинлар ўрнига 
ҳосилдорлиги юқори бўлган экинларни алмаштириб, уларнинг 
салмоғини ошириш тушинилади. Анча юқори ҳосилли экинлар билан 
экин майдонларини янада кенгайтириш деҳқончилик маҳсулотлари ялпи 
ҳосилини кўпайтириш имконини беради.


222 

Download 3,39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   83   84   85   86   87   88   89   90   ...   189




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish