Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги



Download 3,39 Mb.
Pdf ko'rish
bet83/189
Sana06.07.2022
Hajmi3,39 Mb.
#745070
1   ...   79   80   81   82   83   84   85   86   ...   189
Bog'liq
Q.x.iqtisodiyoti darslik Murtazayev

 
 
1- жадвал 
Самарқанд вилоятидаги барча тоифадаги хўжаликларда1 ц. 
маҳсулотлардан олинадиган фойда (2008-2014 йй.)*
*
Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси. Йиллик статистик тўплам. Тошкент 2013 йил 
ва Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги. Тошкент 2015 тўплам материаллари. 
 
№ Маҳсулот
-лар 
Йиллар 
2014 йил 2008 
йилга нисбатан 
ўзгариш 
2008 
2009 
2010 
2011 
2012 
2013 
2014 
+,– 

1. 
Ғалла
3500 
3300 
4500 
8400 
4200 
6600 
6800 
3300 
1,9 м 
2. 
Пахта
6100 
3600 
11300 
14900 
5100 
10400 
8700 
2600 
1,4 м 
3. 
Тамаки
35700 
34000 
63300 
69800 
68200 
27800 
65000 
29300 
1,8 м 
4. 
Сабзавот 
4360 
2800 
4000 
5550 
6960 
9340 
11900 
7540 
2,7 м 
5. 
Картошка 10100 
8700 
9700 
11800 
16500 
19300 
24200 
14100 
2,4 м 
6. 
Полиз 
3200 
3500 
4500 
6900 
6300 
9200 
11600 
8400 
3,6 м 
7. 
Мева 
4700 
6400 
6200 
10100 
13500 
21300 
23100 
18400 
4,9 м 
8. 
Узум 
6800 
8100 
8500 
12100 
16300 
30800 
24500 
17700 
3,6 м 
9. 
Гўшт 
30000 
27200 
53300 
63300 
65200 
86800 
77500 
47500 
2,6 м 
10. Сут 
7300 
3900 
5400 
7800 
7700 
10200 
7300 


11. Тухум 
3400 
3600 
4300 
5800 
5800 
7200 
6600 
3200 
1,9 м 
12. Пилла
4800 
5100 
7700 
19200 
31400 
37900 
38500 
33700 
8,0 м 


211 
Қишлоқ хўжалигида ишлаб чиқариш рентабеллигининг мутлоқ 
кўрсаткичи билан бир қаторда унинг нисбий кўрсаткичидан ҳам 
фойдаланилади. Бу кўрсаткич ўзида рентабеллик нормаси ва фойда 
нормасини ифода этади.
Қишлоқ хўжалигида ишлаб чиқариш рентабеллигининг мутлоқ 
кўрсаткичи билан бир қаторда унинг нисбий кўрсаткичидан ҳам 
фойдаланилади. Бу кўрсаткич ўзида рентабеллик нормаси ва фойда 
нормасини ифода этади.
Қишлоқ хўжалиги корхоналари маҳсулотлари ўсимликчилик ва 
чорвачилик тармоқлари доирасида айрим экинлар ва чорва ҳайвон 
турлари доирасида, айрим маҳсулот ишлаб чиқариш ва сотиш 
ҳаражатлари рентабеллиги аниқланади. Бу кўрсаткични ишлаб чиқариш, 
сақлаш, қайта ишлаш ва сотиш жараёнларида қилинган ҳаражтларнинг 
қоплаш муддатларини аниқлашда универсал деб ҳисобланади.
Шу билан бирга фойда самарадорликни ягона ва бутун қамраб
олувчи кўрсаткич ҳисобланмайди. Янгидан яратилган қийматнинг бир 
қисми сифатида, у моддий ишлаб чиқариш соҳасидаги ходимлар қўшимча 
меҳнати билан яратилган қўшимча маҳсулотни пулда ифодаланган 
қисмини ифодалайди. Унинг миқдори маълум даражада маҳсулот баҳоси 
даражасининг асосланганлигига боғлиқ. Бундан ташқари, фойда
структуравий ўзгаришларга, юқори рентабелли маҳсулот турларини 
ишлаб чиқаришни кўпайтириш йўли билан ва паст рентабелли маҳсулот 
ишлаб чиқаришни қисқартириш йўли билан ҳам ошиши мумкин. 
Рентабелликнинг абсолют кўрсаткичи фойданинг абсолют миқдорида
ифодаланади.
Д = ПТ-МХ 
Фойданинг абсолют миқдори муҳим аҳамиятга эга, у иқтисодий 
рағбатлантириш фондини вужудга келтиришнинг миқдорига боғлиқ. 
Шу билан бирга фойданинг абсолют миқдори ишлаб чиқариш
фаолиятниниг иқтисодий натижаларини тўла баҳолашга имкон бермайди. 
Амалиётда ишлаб чиқаришда ҳар турдаги маҳсулотдан фойданинг 
абсолют миқдори кўп ёки оз олиниши мумкин. Икки ҳолатда ҳам 
маҳсулот ишлаб чиқариш рентабелли бўлади, лекин унинг даражаси 
турлича бўлиши мумкин, чунки бу таннархга боғлиқ. Шунинг учун 
ўтмиш иқтисодчилар шундай деб ёзадилар: «Бойлик даражаси - 
маҳсулотнинг абсолют миқдори билан эмас, қўшимча маҳсулотнинг 
нисбий миқдори билан ўлчанади». Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариш
рентабеллигини тўла характерлаш учун нисбий кўрсаткичлардан ҳам 
фойдаланилади: рентабеллик даражаси ва фойда нормаси. Рентабеллик 
даражаси соф фойдани коммерция таннархига бўлиш орқали аниқланади 
ва фоизларда қуйидаги формулалар билан ҳисобланилади: 


212 
Ф ПТ-КТ ПТ 
Р =------ * 100Р =------------ *100 
Р =------- *100 
ТТ 
ТТ ТТ 
Рентабелликни ҳисоблаш Ўзбекистон Республикасининг корхоналар 
банкротлиги ва санациялари масалалари бўйича ҳукумат комиссияси
томонидан(1997 йил17 апрел 4-сон буйруғи)ҳамда Ўзбекистон 
Республикаси Адлия Вазирлиги билан (1997 йил 30 май) келишилган 
ҳолда ишлаб чиқилган “Корхонанинг молиявий таҳлилига доир услубий 
тавсиялар (инструкция)” бўйича олиб борилади. Ушбу йўриқнома бўйича 
рентабелликнинг қуйидаги кўрсаткичлари ҳисобланади: 
1.Маҳсулот сотишнинг рентабеллиги коэффициенти, сотилган
маҳсулот бирлигига қанча фойда тўғри келишини кўрсатади. Бу 
коэффициент нарх белгилаш сиёсатидаги ўзгаришларни ва хўжалик 
юритувчи субъектнинг сотилган маҳсулот таннархини назорат қилиб 
туриш қобилиятини кўрсатади. Коэффициент динамикаси нархларни 
қайта кўриб чиқиш ёки моддий заҳиралардан фойдаланиш устида 
назоратни кучайтириш зарурлигидан далолат беради. Унинг пасайиши 
турли сабабларга кўра корхона маҳсулотларига бўлган талабнинг 
пасайганлигини 
кўрсатади. 
Рентабелликнинг 
ушбу 
кўрсаткичи 
қуйидагича ҳисобланади: 
Ф(З) 
Рм.с = --------< 0 
Т 
Бу ерда: Ф(З)-сотишдан олинган фойда(зарар), сўм; 
Т-пул тушуми, сўм. 
Агар маҳсулот сотиш рентабеллиги коэффициенти ҳисобот даврида
0 дан кам қийматга эга бўлса, унда қишлоқ хўжалиги корхонаси бу 
кўрсаткич бўйича зарар билан ишлайди деб ҳисобланади. 
2.Асосий воситалар ва оборотдан ташқари бошқа активларнинг
рентабеллигининг коэффициенти асосий воситалар ва оборотдан ташқари 
бошқа активлардан фойдаланиш самарадорлигини акс эттиради, яъни 
қишлоқ хўжалиги корхонасининг молиявий хўжалик фаолиятида 
ишлатадиган активлардан фойда ёки зарар кўриш даражасини кўрсатади: 
СФ(З) 
Рав = ----------< 0 
А

бунда, СФ(З)-солиққа тортишга қадар бўлган фойда(зарар), сўм; 
А
1
-узоқ муддатли активлар, сўм. 


213 
Агар активларнинг рентабеллиги коэффициенти (зарарлилик
кўрсаткичи) ҳисобот даврида 0 дан кам қийматга эга бўлса, унда қишлоқ 
хўжалиги корхонаси бу кўрсаткич бўйича зарар билан ишлайди деб 
ҳисобланади. 
3.Хусусий капиталнинг рентабеллиги коэффициенти, ўз капиталидан
фойдаланиш самарадорлигини кўрсатади. Коэффициент динамикаси 
корхона акциялари котировка даражасига таъсир қилади. Бу
коэффициент даражаси инвестиция қилган капиталдан фойдаланиш 
самарадорлигини белгилаш ва бу кўрсаткични ушбу маблағларни бошқа 
қийматли қоғозларга сарфлашдан олиши мумкин бўлган даромад билан 
пасайиши ҳам маҳсулотларга талабнинг пасайгани ва активларнинг 
ортиқча тўпланиб қолганлигидан далолат беради: 
СФ(З) 
Рхк = ---------- 
Хкк 
Бунда, Хкқ- қишлок хўжалигидаги хусусий капитал қиймати, сўм. 
Агар хусусий капитал рентабеллиги коэффициенти 0 дан кичик 
бўлса, унда қишлоқ хўжалиги корхонаси ушбу кўрсаткич бўйича зарар 
билан якунланган ҳисобланади. 
4.Перманент капиталнинг рентабеллиги коэффициенти, корхона
фаолиятига сарфланган капиталдан (ўзининг ва қарзга олинган) 
фойдаланиш самарадорлигини акс эттиради. 
СФ(З) 
Рпк = ------------- 
П
1
+Хкк 
бунда, П
1
-ўз маблағлари, сўм. 
Агар перманент капитал рентабеллиги коэффициенти 0 дан кичик
бўлса, корхона ушбу кўрсаткич бўйича иқтисодий ночор ҳисобланади. 
5.Капитал умумий айланувчанлигининг рентабеллиги коэффициенти 
корхона бутун капиталининг айланиш тезлигини акс эттиради. Унинг 
ўсиши корхона маблағлари оборотининг жадаллашганлигини ёки 
нархларнинг инфиляцион ўсишини англатади. 
Т 
Ркуа = ------ < 0 
БЯ 
бунда: БЯ - баланс якуни 
Агар 
капитал 
умумий 
айланувчанлигининг 
рентабеллиги 
коэффициенти 0 дан кичик бўлса, корхона ушбу кўрсаткич бўйича 
иқтисодий ночор ҳисобланади. 


214 
Рентабелликнинг кўрсаткичлари ичида сотилган маҳсулотларнинг 
таннархига киритилган харажатлар рентабеллиги универсал кўрсаткич 
ҳисобланади. Бу кўрсаткични айрим корхона, тармоқ ва маҳсулотлар 
бўйича ҳисоблаш мумкин.

Download 3,39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   79   80   81   82   83   84   85   86   ...   189




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish